Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


Download 1.12 Mb.
bet42/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Рақобат – мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун кураш. Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер, ишчи кучи) юқори нархларда сотиш учун амалга оширилади.
Рақобат – бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки унинг қонунидир. Рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, ривожлантириш усули ҳисобланади. Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат.
Рақобат бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафликка эга бўлиш учун курашишни англатади.
Мамлакатимизда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш натижасида нафақат ички озорда, балки ташқи бозорларда ҳаракат қилиш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобатда устунликка эришиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисидаги” Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган бўлиб 2012 йил 6 январдан бошлаб кучга кирди.
Бу қонунда рақобат қуйидагича таърифланган. Рақобат – хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди.
Мамлакатимизда қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги қонун айни шу жиҳатдан муҳим аҳамиятга молик ҳужжатдир. Қонуннинг асосий мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобатга доир муносабатларни тартибга солишдан иборат10.
Қонуннинг мазмун-моҳияти шу билан изоҳланадики, унда товар ва молия бозорларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатга қарши ҳаракатларини, инсофсиз рақобатни чеклашга ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ғайриқонуний ҳаракатларига йўл қўймасликка қаратилган рақобатга доир давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган белгиланган. Қонунда рақобатга қарши ҳаракатларни тақиқлашнинг ҳуқуқий нормалари белгиланган бўлиб, бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини суистеъмол қилиш, рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва битимларини тузиш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари (ҳаракатлари) ҳамда инсофсиз рақобат тақиқланган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling