Ёритилганлик ва уларнинг асосий турлари
Download 18.43 Kb.
|
yoritish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий ёритилганликни ме`ёрлаш ва ҳисоблаш усуллари.
Ёритилганлик ва уларнинг асосий турлари Амалиётда иш жойларини ёритишда уч ҳил турдаги ёритилганликдан фойдаланилади, я`ни улар табиий, сун`ий ва аралашган ҳолда бйлади. а) Табиий ёритилганлик - қуёшдан ҳамда эру-самодан қайтаётган қуёш нуридан ҳосил бўлган ёруғлик маҳсулидир. Табиий ёруғлик иссиқлик ва ёруғлик доимийларига эга бо`либ, улар қуёшдан келаётган иссиқлик учун 1317 Вт/м га ёруғлик учун эса 137000 лк.га тенгдир. Табиий ёруғликнинг афзалликлари шундаки, унинг таркибида о`та фойдали улътрабинафша ва инфрақизил нурлари мавжуд бо`либ, бу нурлар муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади, яни микробларни улдириш ҳусусиятига эга. Табиий ёруғликдан уч ҳил мосламалар ёрдамида, я`ни томдан фонар орқали, девордан дераза орқали ва аралаш ҳолдаги тизимлардан фойдаланилади. Табиий ёритилган тизимларига қо`йиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: -Ёруғлик миқдорини биноларнинг вазифасига қараб танланиши, ё`налтирилган ёки тарқоқ ҳолларда булишлигини та`минланиши; -Инсолятсия ва ёруғлик ме`ёрларидан кам бо`лмаслигини та`минланиши. б) Сун`ий ёруғлик табиийсига нисбатан бир оз қимматга тушсада, иш жойларини ёритишда имконияти чексиздир. Сун`ий ёруғлик умумий, маҳаллий ва аралаш ко`ринишда бо`лади. -Умумий ёруғлик бинода бир текис ёритилганликни та`минлай олади. -Маҳаллий ёруғлик эса фақат асосий иш жойидаги ёритилганликни ме`ёр талаби даражасида та`минлайди. -Аралаш ёруғлик, маҳаллий ёритилганликни, умумий ёритилганлиги билан биргаликда қо`лланилганлигидир. Бу ҳилдаги я`ни аралаш ёритилганлик усули, бинолардаги ярқироқлик тафовути- контрастни юмшатади ҳамда ме`ёр талабини то`ла қондира олади. в) Ёритилганликни вазифасига қараб ишчи ва назорат турларидан ташқари яна фавқулодда зарур ҳолатларда хизмат қиладиган икки тури ҳам мавжуд. Уларни авария ва евакуатсия ёритилганликлари дейилади ҳамда миқдорлари 0,5 -2,0 люкс бо`лади. Табиий ёритилганликни ме`ёрлаш ва ҳисоблаш усуллари. Ишлаб чиқаришда ёритилганликни то`ғри танлаш учун зарур қо`лланма сифатида ме`ёрий ҳужжатлардан СНиП ИИ-4-79 ва ГОСТ 12.1.046-85 хизмат қилади. Иш о`ринларида ёруғликни ме`ёрлашнинг асосий мақсади инсон соғлиғини ҳимоя қилиш ва таваккалчилик асосида қилинажак сарф ҳаражатни олдини олишдан иборат ҳисобланади. Табиий ёруғликни вақтга нисбатан доимий о`згарувчанлиги сабабли, уни сифати ва миқдорини о`лчаш ва назорат қилиб туриш мақсадида махсус ко`рсаткич, о`лчов мезони сифатида қабул қилинган. Ёритилганликка бўлган асосий талаблар ва ёритқичлар Ишлаб чиқариш шароитида ёритилганлик, ишчи-ҳодимлар саломатлигига зарар йетказмаслиги учун у ко`зни зо`риқтирмайдиган, иш вақтида бинонинг ҳамма қисмларида бир текис тақсимланган булиши талаб қилинади. Корхоналарда ёритишга доир талаблар қуйидагилардан иборат: -ёритиш қурилмаси ёруғлигининг спектрал таркиби қуёш ёруғлигиникига яқин бо`лиши; -бажариладиган ишларнинг тури ва аниқлигига қараб, ёритилганлик даражаси этарлича бо`лиши ҳамда гигийена талабларига мос келиши; -иш жойида то`ғри тушадиган ва қайтган ёруғликлар бо`лмаслиги; -ме`ёрларга мувофиқ, корхона биноларига авария ёритгичлари о`рнатилиши; -хавфли иш о`ринлари юқори даражада ёритилган бо`лиши; -ёритиш қурилмалари хавфли ҳамда зарарли омиллар ҳисобланган, я`ни шовқин, електр қуввати, иссиқлик чиқариш ва ёнғин чиқариш манбалари бо`лмаслиги; -назорат о`лчаш асбоблари, хавфсизлик сигнализатсияси ишончли ва узлуксиз ёритилиши; -ёритилиш бир текис ва турғун бо`лиши, соялар ҳосил қилмаслиги керак. Акс ҳолда инсон ко`зини бир шароитдан иккинчи шароитга тез-тез о`згариб туриши натижасида, ко`риш органларининг толиқиш ҳолати ро`й беради. Ёритгич лампалари ёруғлик тарқатиш ҳусусиятига ко`ра уч синфга булинади: - то`ғридан-то`ғри нур тарқатувчи; - нур ёювчи; - нур қайтарувчи лампалар. а) То`ғридан-то`ғри нур тарқатувчи лампалар синфига, қуйи ярим айланаси бо`йлаб о`з нурининг таҳминан 90% ни тарқатадиган лампалар киради. б) Нур ёювчи лампалар о`з нурларини юқори ва қуйи айланалар о`ртасида тақсимлашга асосланган бо`либ, умумий нурни юқори ва қуйи сфера буйлаб тарқатади ҳамда ҳар қандай сояларга барҳам бериб, ёруғликни бир текисда тарқатиш имкониятини беради. Бундай лампалар шип ва деворлари ёруғлик қайтариш ҳусусиятига эга бўлган биноларга о`рнатилади. Download 18.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling