Ернинг шакли ва ҳажми Расм. Ер шакли Геоид грекчадан олинган “geoeides” – ер “eidos” – шакл деган маънони англатади. Гравитация тушинчаси лотинчадан олинган ва “gravitas”
Download 0.95 Mb.
|
2 Маъруза Ернинг шакли, массаси ва инерция моменти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ернинг шакли ва ҳажми
- P = mgh Ернинг инерция моменти: I = 2·mR 2 /5
Ер Ер Қуёшдан узоқлиги бўйича 3-планета ҳисобланади, Қуёшдан ўртача узоқлиги 149,6 миллион километр. Ер ҳажми ва массаси жиҳатидан катта сайёралар ичида бешинчи ўринда туради. Ер ҳаёт борлиги билан Қуёш системасида бошқа сайёралардан фарқ қилади. Ер уч қобиққа иборат - ядродан, мантиядан ва Ер пўстлоғи (литосфера) дан иборат. Ер пўсти чўкинди, гранит ва базалт қатламларидан иборат. Планетамизнинг экваториал радиуси 6378 километр, қутбда 6356 километрдир. Ер пўстинг ўртача қалинлиги 33 км ва Мохорович чегараси дейилади. Ер пўстини тадқиқ этиш учун шу кунгача энг чуқур қудуқ Россиянинг Кола ярим оролида 12 км чуқирликкача бурғу қудуғи қазилган. Ер, Қуёш атрофида секундига 30 километр тезлик билан ҳаракатланиб, 365,24 кунда бир марта тўла айланиб чиқади. Яна Ер ўз ўқи атрофида 23 соату 56 минуту 4 секундда тўла айланиб чиқади. Бундан ташқари Ер Қуёш билан бирга Галактика марказига нисбатан ҳам айланади, галактик айланиш даври 200 млн. йилга яқин вақтга тенг, ҳаракатнинг ўртача тезлиги 250 км/сек. Шундай қилиб бир йилда тўрт фаслнинг планетамизда кузатилишининг сабаби, ер ўқининг орбита текислигига 66,50 оғиши билан тушунтирилади. Ернинг ўртача зичлиги 5,5 г/см3 - га тенг бўлиб, массаси тахминан 6·1024 килограммдир ва бу Қуёш массасининг 1/330000 қисмига тенг. Ернинг шакли ва ҳажми Расм. Ер шакли Геоид грекчадан олинган “geoeides” – ер “eidos” – шакл деган маънони англатади. Гравитация тушинчаси лотинчадан олинган ва “gravitas” - оғирлик деган маънони билдиради. Гравитация назариясининг асосида дунёнинг тортилиш қонуни ётади. Уни XVII-асрда Иссак Ньютон кашф этган: агар икки нуқтали гравитацион масса m1 ва m2 r масофада ётса, у ҳолда уларнинг ўртасида ўзаро тортишиш кучи F мавжуд бўлиб, бу куч массаларнинг марказини бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйича йўналган ва массалар кўпайтмасининг улар орасидаги масофа квадратига бўлинганига тенг: F=G·mM/R2 Бу ерда G – гравитация доимийси, 6.67×10-11 м³/кг·с² га тенг. Гравитация кучи планеталарни Қуёш атрофида маълум бир орбита бўйлаб тутиб туради. P = mgh Ернинг инерция моменти: I = 2·mR2/5 Қуёш тизими йўлдошлари ва планеталарниг ўртача инерция моменти: I ≅ 0,33076·MерR2 А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Тошмухамедов Б.Т. Умумий геология. – Тошкент; ТДТУ, 2008. 2. Абдуллабеков Қ.Н. Зилзиладан сақланиш мумкинми. – Тошкент; Ўзбекистон, 1992. 3. Сим Л.А. Фойдали қазилма конларини излаш ва қидиришнинг геофизик усуллари. – Тошкент; ТДТУ, 1996. 4. Долимов Т.Н., Троицкий В.И. Эвалюцион геология. – Тошкент; Университет, 2005. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling