Ёш китобхон” танловининг маҳалла босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича й ў р и қ н о м а
Download 105.85 Kb.
|
1 2
Bog'liqМаданият китобхон
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25 та тест
- 16:00 гача
“Ёш китобхон” танловининг маҳалла босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Й Ў Р И Қ Н О М А 1. “Ёш китобхон” танлови 3 ёш тоифасида 10-14 ёш (2008-2012 й.й.), 15-19 ёш (2003-2007 й.й.), 20-30 ёш (1992-2002 й.й.) ташкил этилади. 2. “Ёш китобхон” танловининг маҳалла босқичлари қуйидаги тартибда ташкил этилади: а). маҳаллада (камида 5 та компьютери мавжуд бўлган) таълим муассасаси ёки кутубхонада ўтказилади (таълим муассасаси ёки кутубхона мавжуд бўлмаса яқин маҳалладаги таълим муассасасида ўтказилади) б). ҳар бир иштирокчи компьютерда ёш тоифасига мос 25 та тест саволига (ҳар бир тўғри жавоб 4 баллдан баҳоланади) жавоб бериши лозим в). тест синовлари соат 13:00 да белгиланган аудиторияда бошланади ҳамда танлов иштирокчилари сонидан келиб чиқиб, соат 16:00 гача давом этиши мумкин. Тест ечиш учун ҳар бир иштирокчига 15 дақиқа вақт ажратилади. г). маҳаллада жами иштирокчилар сони 60-80 нафаргача бўлса тест жараёнлари бир кунда, иштирокчилар сони 80 дан ортиқ бўлган тақдирда 2 кунда ўтказиш тавсия этилади. д). тест саволлари Республикадан ҳудудга, ҳудуддан, туман (шаҳар)ларга, улардан маҳалладаги ёшлар етакчисига етказилади е) тест натижаларига кўра (натижалар 1-иловадаги қайдномага мувофиқ рўйхатга олинади) ҳар бир ёш тоифаси бўйича энг юқори натижани қайд этган 1 нафардан иштирокчи сектор босқичига йўлланма олади (2 ва ундан ортиқ иштирокчида энг юқори балл бир хил бўлган тақдирда ўша вақтнинг ўзида қайта тест топшириш орқали ғолиб аниқланади) ё). тест якунлари бўйича далолалатнома (2-илова) тузилади, тасдиқланиб (Маҳалладаги ёшлар етакчиси, Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи, таълим муассасаларидаги Бошланғич ташкилот етакчиси томонидан тасдиқланади) ўша куннинг ўзида Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига, туман (шаҳар) бўлимидан ҳудудий бошқармага, ҳудудий бошқармадан Республикага юборилади. ж). Танловнинг маҳалла босқичларини адолатли ва шаффоф ўтишида Маҳалладаги ёшлар етакчиси, Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи, таълим муассасаларидаги Бошланғич ташкилот етакчиси масъул ҳисобланади. Download 105.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling