Ёш психология фанидан тест саволлари
Download 1.92 Mb.
|
savol javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анализ
- Умумлаштириш
Ихтиёрий диққат деб, олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга қаратишимизга айтилади. Одамнинг кўпчилик фаолиятлари асосан ихтиёрий диққатнинг иштироки билан амалга оширилади. Шунинг учун барча фаолият турларида, яъни ўқиш, ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиёрий диққатнинг роли жуда каттадир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатга нисбатан узоқ вақт мобайнида давом этадиган диққат тури бўлиб, у зўр беришликни, яъни иродавий куч сарф қилишликни талаб этади.
Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатдан ташқари унинг яна бир алоҳида турини ихтиёрийдан сўнгги диққатни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу тушунча психологияга Н.Ф.Добринин томонидан киритилган. Анализ – шундай бир тафаккур операциясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Синтез – шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Таққослаш – шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. Абстракция – шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. Умумлаштириш – тафаккурда акс этган бир туркум нарсаларнинг, ўхшаш муҳим белгиларнинг шу нарсалар тўғрисидаги битта тушунча қилиб, фикрда бирлаштириш демакдир. Психологияда умумлаштириш муаммоси бўйича ягона йўналишдаги назария мавжуд эмас. Шунинг учун психологлар бу жараённи турлича талқин қиладилар, гоҳо уни гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. Шунингдек, мактаб таълимини қайси умумлаштириш усули асосида амалга ошириш тўғрисида олимлар турлича нуқтаи назардан ёндашадилар. С.Л.Рубинштейн, В.В.Давидов томонидан таълимда назарий жиҳатдан умумлаштириш усулини ёқлаб чиқсалар, Н.А.Менчинская, Д.Н.Богоявленскийлар ҳам назарий, ҳам амалий усулни қўллашни тавсия этмоқдалар. Аммо ўқув фаолиятининг турли-туманлиги дарс жараёнида ҳар хил умумлаштириш усулларидан фойдаланиш кераклигини тақазо қилади. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling