|
Ҳудудуий ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари
Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари
|
Ҳафтанинг душанба куни вазирлик марказий аппаратида ташкил этиладиган ҳафталик амалга оширилган ишлар ва чора-тадбирларни олдиндан режалаштириш ҳамда масъулларнинг ҳисоботларини эшитиш юзасидан соҳалар бўйича ўз биносида аппарат йиғилишида иштирок этиш:
1. Спорт соҳасида (соат 9:30–11:00)
6 ой давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни кўриб чиқиш юзасидан аппарат йиғилиши кун тартибини белгилаш.
ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар натижалари юзасидан масъулларнинг ҳисоботини бирма-бир эшитиш;
вазирлик томонидан берилган, шунингдек “edo.ijro.uz” тизимидаги топшириқлар ижросини кўриб чиқиш;
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсум якунлари бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни муҳокама қилиш;
халқаро нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳолати бўйича тегишли масъулларнинг таҳлилий-ҳисоботини эшитиш;
ҳудудий спорт тадбирларини молиялаштириш ҳолати ва уларни ўтказиш ҳамда натижалар билан танишиш;
ҳудудий бошқармаларда соҳани рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий кўриб чиқиш;
ҳудудлардаги спорт-таълим муассасалари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан муассаса раҳбар ва ходимларининг ҳисоботларини тинглаш;
юқоридаги масалалар юзасидан жорий ҳафта давомида амалга ошириладиган муҳим вазифа ва чора-тадбирни белгилаш ҳамда масъулларга тегишли топшириқларни бериш.
|