Esonova latofatning hisob-kitob operatsiyalari auditi mavzusidagi


-боб. “САМАРКАНДДОНМАХСУЛОТЛАРИ” АЖДА ХИСОБ - КИТОБ АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ


Download 151.57 Kb.
bet5/9
Sana04.02.2023
Hajmi151.57 Kb.
#1162678
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
23.11.22.

2-боб. “САМАРКАНДДОНМАХСУЛОТЛАРИ” АЖДА ХИСОБ - КИТОБ АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ.

Ҳозирги кунда юртимизда истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора- тадбирлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Жумладан ахолига ун ва ун махсулотларини етиштириб бериш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. “Самарқанддонмахсулотлари” АЖ да ҳам фаолиятни ривожлантириш ва махсулот турларини сони ҳамда сифатини ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.


“Самарқанддонмахсулотлари” АЖ юридик шахс ҳисобланиб, фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва ўз уставига асосан юритади. Ушбу корхона ўзининг мустақил балансига, муҳрига, штампига, статистик кодларига ва “Агробанк” филлиалида ўз ҳисоб рақамига эга.
Корхонанинг тўлиқ номи: “Самарқанддонмахсулотлари” акциядорлик жамияти.
Жамиятнинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Якубовский кўчаси 4 уй.
Почта манзили: Индекс: 140133
Жамиятнинг электрон почта манзили: samarqanddon@umail.uz
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.samarkand-don.uz Корхонанинг асосий мақсади даромад олиш, шунингдек аҳолини ижтимоий-маданий, маиший ва иқтисодий талабларини қондириш, бозор иқтисодининг илғор теҳнологияларини, ютуқларини ва афзалликларини жорий этиш, давлатлар ва миллатлар ўртасида хўжалик алмашинувини кенгайтирирш.
Жамият қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
- Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган дон маҳсулотларини шартнома асосида қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш.
- Дон маҳсулотлари уруғини тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига етказиб бериш;
- Шарқ ширинликлари ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
- Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва аҳолига ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш;
- Омухта ем ишлаб чиқариш ва уни такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан ман қилинмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш9.
“Самарқанддонмахсулотлари”АЖ нинг устав фонди акциядорлар сотиб олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият томонидан чиқариладиган ҳамма акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлади.
Жамиятнинг устав капитали 598 250 000 (беш юз тўқсон саккиз миллион икки юз эллик минг ) сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 1 800 сўм бўлган 332361 (уч юз ўттиз икки минг уч юз олтмиш бир) дона оддий ва 684 (олти юз саксон тўрт) дона имтиёзли акцияларга бўлинган.
Жамият устав фондини камайтириш қуйидаги йўллар билан бажарилади:
- жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан бажарилади, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи сотиб олиш йўли билан камайтирилиши мумкин;
- акцияларнинг бир қисмини сотиб олиб, пулини тўлаш йўли билан Жамият устав фондини камайтириш акциядорларни Умумий мажлисининг тегишли қарори билан амалга ошириш мумкин;
“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ устави 1-илова маълумотлари
- уcтав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгаришларни киритиш қарори акциядорларнинг умумий йиғилишига қабул қилинади ва бошқалар кўзда тутилган.
Жамият Устав фондини кўпайтиришнинг қуйидаги йўллари мавжуд:
- Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни киритиш йўли билан амалга оширилади;

  • Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан коўпайтириш ва Жамиятнинг мазкур Уставига тегишли ўзгаришларни киритиш қарори акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади;

- Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Корхонанинг активлари ва уларнинг манбалари қуйида келтирилди:

Самарқанддонмаҳсулотлари”АЖнинг 2021йилдаги активлари вауларнинг манбалари тўғрисидаги маълумот







Download 151.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling