Эссе мавзу: алишер навоийнинг “фарҳод ва ширин” достонидаги образларга


Download 36.65 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi36.65 Kb.
#1790591
Bog'liq
jesse-esse-yozishni-organamiz


ЭССЕ
МАВЗУ: «АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “ФАРҲОД ВА ШИРИН” ДОСТОНИДАГИ ОБРАЗЛАРГА
ХАРАКТЕРИСТИКА»


Барча олижаноб ишларимизда Навоий ғоялари, Навоий ибрати, Навоий руҳи бизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
И.Каримов

Навоий образларни тайёр ҳолда бермайди. Фарҳод ва Ширин образлари воқеанинг ўзи билан бирга кураш ва тўқнашувларда, изланиш ва синовларда ўсиб, камол топиб боради. Бу, биринчи навбатда, достоннинг бош қаҳрамони Фарҳод образига тааллуқлидир. Ҳар бир образ ўз индивидуал жиҳатлари билан, дунёқараши, мақсади, кишиларга муносабати, хулқ – атвори ва ташқи қиёфаси билан тўла намоён бўлади.


“Фарҳод ва Ширин” Алишер Навоийнинг эпик поезия соҳасидаги алоҳида катта муваффақиятидир. Ўзбек, форс – тожик, озарбайжон адабиётларида ишқий саргузашт қиссалар узоқ тарихга эга бўлиб, ишқий можаролар билан тўлиб – тошган бундай манзумалар асосида муайян ғоявий ниятни ифодалайдиган асарлар яратиш катта маҳорат саналган. Навоий ўзининг достон устидаги ишида эпик поезия анъаналари ичига чуқур кириб боради, ўрни билан уларга танқидий муносабатда бўлади. “Фарҳод ва Ширин” асосий эътибори билан ишқий – романтик достончилик анъаналари асосида яратилган бўлсада, шоир бу доирада чекланиб қолган эмас. Ўқувчи достонда мифологик лавҳалар (Фарҳоднинг Оинаи искандарий сирларини билиш учун Юнонга отланиб, оғзидан ўт чиқариб турувчи аждаҳо ва “Авесто”да зулмат рамзи сифатида гавдаланган Аҳраманга қарши кураши)ни кўради. “Фарҳод ва Ширин” достонининг сюжети, композицион қурилиши, образлар қиёфаси, тасвир воситаларидаги халқ оғзаки ижодиёти излари
Навоийнинг халқнинг бу бебаҳо хазинасига катта бойлик сифатида қараганлигини кўрсатади. Алишер Навоий ишқий саргузашт қиссаларнинг анъанаси доирасида ижтимоий – сиёсий масалалар борасида ҳам кенг кўламда баҳс юритиш имкониятини кашф этади. Адиб шу мақсадда Фарҳод образининг тарихини яратишни мақсад қилиб қўяди ва достонда ҳамма диққатини Фарҳоднинг туғилишидан бошлаб унинг мураккаб саргузаштларини тасвирлашга қаратади. Шу тарзда асарда келтирилган ҳар бир масаланинг қўйилиши ва изчил ҳал этилишига замин яратади.
Алишер Навоий фақат сўз санъатининг буюк намоёндаси, оламшумул аҳамиятга молик бўлган ижодкоргина эмас, таълим – тарбия соҳасида жиддий фикрларни билдирган, бу соҳада назарий фикрларни айтиш билан чекланмасдан, катта ҳажмдаги амалий фаолият билан шуғулланган беназир мутафаккир ҳамдир. “Маҳбуб ул-қулуб” асарида билим олиб мустақил мушоҳада юрита олмайдиган инсонни “устига китоб ортилган эшак”ка қиёслайди ва “нодон” деб атайди. Шунингдек, улуғ шоир асарида ўқувчини чиройли ёзувни, ёзма нутқ малакасини эгаллашга ундайди. У ёд олиш усулининг имконият ва афзалликларини тарғиб қилди. Жумладан, Фарҳод ҳақида гапириб:
Агар бир қатла кўрди ҳар сабақни,
Яна очмоқ йўқ эрди ул варақни.
…Ўқуб ўтмак, уқуб ўтмак шиори,
Қолиб ёдида саҳфа – саҳфа бори, ─ деган мисраларни битади.

Бугунги ёшларимиз қиёфасида ҳам Навоий идеалидаги Фарҳодга хос хислатлар мавжуд десак муболаға бўлмайди. Чунончи, ёшларимизнинг бунёдкорлик ишлари, асрий тоғларни забт этиши, ер қаъридан олтин қазиб олиши, осмонўпар иморатларни қуриши, мамлакатни боғу бўстонга айлантириши, илм – фан бобида дунё олимларини ҳайратда қолдириши Навоий орзуларининг ҳаётий ва реал эканлигидан далолатдир. Навоий нафақат ўзбек адабиётида, балки жаҳон адабиётидаги энг ёрқин сиймолардан биридир. Бу буюк бобокалонимиз қолдирган улкан меросда олам ва одамга боғлиқ бўлган ҳодисалар фавқулодда теран нигоҳ билан таҳлил этилган. Уларда инсон моҳияти, унинг ижтимоий вазифаси, бурч ва масъулиятлари, имконият ва ожизликлари юксак бадиий оҳангларда тасвирланган.


Биринчи президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан бири — бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўтабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўз юритамиз. Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир”.
Алишер Навоий ижодининг қиммати адабиётшунос олимлар томонидан атрофлича ўрганилган. Шунинг учун адабиёт дарсларида мавзуни баён этиш, асар мазмуни ҳақида гапириш, қаҳрамонлар саргузашти, курашини ҳикоя қилиш, образларни ижобий ёки салбийга ажратишнинг ўзи етарли эмас. Аслида ёзувчининг (ижодкорнинг) ички олами, дунёни талқин этиши, ҳаёт воқеаларини баён этиш санъати, жамиятга муносабати, энг муҳими, санъат воситасида китобхонни эзгуликка, юксакликка етаклаши, поетик маҳорати, ижодий методи, фалсафий – эстетик қарашларини топа олиш, уни ўрганиш бадиий асарда мавжуд бўлган янги олам, янги дунё кишисининг характерини топа олиш ва уни китобхонга етказа олиш санъатига эга бўлган ўқитувчигина ўқувчига маданий, маънавий озиқ бера олади ва уни ижодий фикрлашга ундайди. Адабиёт ўқитувчиси Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи Сайёр”,“Садди Искандарий” достонларини таҳлил қилар экан, уни бугунги кун билан боғлаши зарур. Бугун Навоий орзу қилган қаҳрамонлар мустақиллик даврида қурилган кошоналарда ҳаёт кечирмоқдалар, юксак мақсадлар сари интилмоқдалар.Демак, Навоийни англаш у яратган асарлари мазмунини ўрганишгина эмас, балки бугунги кун қаҳрамонларининг ватанпарварлиги, меҳнати, билими, истеъдоди билан юзага келган мўжизаларни англаш ҳамдир.
Download 36.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling