Эстетик тарбиянинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти


Мактабгача ёшдаги болаларнинг қўғирчоқ театри воситасида эстетик сифатларини шакллантириш жараёнида қуйидаги босқичларнинг амалга оширилиши максадга мувофиқдир


Download 85.5 Kb.
bet5/6
Sana22.02.2023
Hajmi85.5 Kb.
#1220770
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари

Мактабгача ёшдаги болаларнинг қўғирчоқ театри воситасида эстетик сифатларини шакллантириш жараёнида қуйидаги босқичларнинг амалга оширилиши максадга мувофиқдир:

  • ўтказилиши режалаштирилган театр олди суҳбати (болаларда театр қахрамонларининг ўзига хос табиати, хатти-ҳаракатлари ҳақидаги тасаввурларини савол-жавоб асосида аниқлаш);

  • театрнинг таъсирчан, хис-туйғу ва мазмунга бой тарзда ўтказилиши;

  • театр намойишидан сўнгги суҳбат (болаларнинг воқеалар, уларнинг мазмун-моҳиятини ҳақидаги фикрлари).

Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларнинг бадиий дидини ўстиришда китоблар муҳим роль ўйнайди. Китоблар фақат болаларнинг ёшига мос, мавзу, мазмун билангина эмас, шу билан бирга баён қилиш усули ҳамда безатилиши билан ҳам ажралиб туриши жуда муҳимдир. Айниқса, икки-учли ёшли болалар учун чиқарилган китобларда сўзлардан кўра расмларнинг таъсири катта бўлади. Бола китобчадаги расмларни қайта-қайта ўз ўртоқларига, катталарга, қўғирчоғига “ўқиб” бериш билан унинг мазмунини ўз хотирасида мустаҳкамлайди. Китобдаги чиройли, ёрқин расмлар болаларнинг бадиий дидини тарбиялайди. Болалар томонидан энг кўп ўқиладиган китоблар эртаклардир. Эртаклар қисқа сюжетли, тилининг ҳаётий ва жонлилиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари эртак қахрамонларининг болаларга яқин ва таниш эканлиги ҳам улар билан бирга ҳайратланиш, воқеаларни қизиқиш билан эшитиш имконини беради.
Эстетик тарбия МТМда расм чизиш, қирқиб елимлаш, лой иши каби фаолиятлар орқали амалга оширилади. Ана шу нуқтаи назардан болаларни эстетик тарбиялашда тасвирий санъат муҳим роль ўйнайди. Болаларнинг бадиий-эстетик тасаввурлари теварак- атрофдаги жонли ва жонсиз нарса-ҳодисаларни турли усуллар (расм чизиш, қирқиб-елимлаш, лойдан нарсалар ясаш, тикиш), анъанавий (акварел буёғи, бўр, қалам, мўйқалам, фломастер, рангли қалам ва иплар, қоғоз, картон, елим, игна) ва ноанъанавий (пахта, губка, бармоқлар ёрдамида, шам, гугурт чўплари) воситалар орқали тасвирлашда намоён булади. Буларни бадиий-эстетик саводхонликнинг дастлабки элементлари сифатида қабул қилиш мумкин.
Мактабгача ёшдаги болалар тасвирий кўникма ва малакаларни осон ўзлаштиради. Икки-уч ёшли бола қалам ва мўйқаламни тўғри ушлаш малакасини осон эгаплайди, ундан фойдаланишни қийинчиликсиз ўрганиб олади. Олти ёшда бола бир қанча кўникма ва малакалар заҳирасига эга бўлади ва улардан янги предметларни тасвирлашда керакли усулларни қўллаб, мустақил равишда ўз ақлу идрокига таянган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Тарбиявий фаолиятда шундай воситалар қўлланиладики, улар шахснинг эстетик воқеликка муносабатини ривожлантиршга хизмат қилади. Тарбиявий фаолиятнинг бундай воситалари эстетик тарбия воситалари деб аталади. Эстетик тарбия омиллари ва воситалари ўртасидаги чегара нисбий ҳамда шартлидир. Муайян шароитларда эстетик тарбия омиллари эстетик тарбия воситалари вазифасини ўташи, аксинча, бўлиши хам мумкин.

Download 85.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling