Етакловчи шкивнинг диаметри d
Download 0.66 Mb.
|
Yassi tasmali uzatma hisobi
2.5. Ясси тасмали узатмаларни ҳисоблаш тартиби Узатманинг ишлаш шароитига қараб, юқорида келтирилган тавсияларга кўра, 4-жадвалдан фойдаланиб, тасманинг тури танланади. Етакловчи шкивнинг диаметри – d1, мм. , мм (1) бу ерда: Т1- етакловчи шкив валидаги буровчи момент, Нмм: d1 нинг ҳисобий қиймати стандартга мосланади (ГОСТ 17383-73). 5-жадвалда келтирилган шкив диаметрлари қаторидан ҳисобланган d1 га кўра катта томондан энг яқин бўлган қиймат, шкивнинг диаметри деб қабул қилинган. 4-жадвал Ясси тасмаларнинг техникавий тавсифи
5-жадвал Ясси тасмали узатма шкивларининг ўлчамлари, мм (ГОСТ 17383-73)
Етакловчи шкивнинг айланиш тезлиги – υ1, м/с топилади. м/с (2) υ1 нинг қиймати танланган тасманинг тавсия этилган тезлиги (резина-матоли тасма учун 30 м(с, чарм тасмалар учун 45 м(с, ип газламали тасмалар учун 20 м(с ( дан ошиб кетмаслиги керак (4-жадвал). Агар υ1 қиймати танланган тасманинг тавсия этилган тезлигидан ошиб кетса, тасма материалини ўзгартириш ёки d1 нинг қийматини кичикроқ олиш керак бўлади. Етакланувчи шкивнинг диаметри – d2, мм. ∙(1-ε) мм (3) 5-жадвалдаги қатордан ҳисобланган d2га кичик томондан энг яқин келган қиймат етакланувчи шкивнинг диаметри деб қабул қилинади. Узатиш сонининг ҳақиқий қиймати – U’, аниқланади. (4) бу ерда: ε-сирпаниш коэффициенти, ясси тасмали узатмалар учун ε=0,01..0,02. Ҳақиқий узатиш сонининг масала шартига биноан, берилган узатиш сонидан фарқи -U% аниқланади. % (5) U% миқдори - 3 фоиздан ошмаслиги керак. Агар U% =3 фоиздан ошиб кетса, етакланувчи шкив айланиш сонининг ҳақиқий қиймати – n2’ аниқланади. , (6) Марказлараро масофа – а, мм; , (7) бу ерда: тезюрар узатма учун υ < 60 м/с бўлса, 1,5 коэффициенти; секинюрар узатма учун эса υ < 20 м/с бўлса, 2 коэффициенти олинади. Тасманинг узунлиги – L, мм, топилади. L=2а+0,5π(d1+ d2)+ (8) Тасманинг нисбатан узоқ муддат ишлай олиш шарти текширилади L > Lmin (9) бу ерда: Lmin, мм – ҳисобланаётган шароитда нисбатан узоқ муддат ишлай оладиган тасманинг узунлиги. Lmin> (10) бу ерда: k – тасманинг шкивни айланиб ўтиш такрорлиги, С-1; Ясси тасмалар учун k < (3…5) c-1 (11) Агар юқоридаги (9) шарт бажарилмаса, L нинг миқдори катталаштирилади, яъни L > Lmin қилиб олинади, сўнгра марказлараро масофанинг қийматига тузатиш киритилади. (12) бу ерда: Қамров бурчаги - 1; (13) 1 1580 бўлиши тавсия қилинади. 1 < 1500 бўлса, марказлараро масофани бироз катталаштириш ёки тарангловчи ролик ўрнатиш керак бўлади. Агар марказлараро масофанинг қиймати ўзгартирилса, тасманинг L узунлиги (8) формула орқали қайтадан ҳисобланади. Агар тарангловчи ролик ўрнатилса, бундай узатмалар учун қуйидаги қўшимча параметрлар аниқланади. Тарангловчи ролик диаметри – Dр, мм. (14) Марказлараро масофа –а мм (15) Етакловчи шкив билан тарангловчи ролик марказлари орасидаги масофа мм (16) Тасма қатламининг 1мм энига тўғри келадиган рухсат этилган ишчи юкланишнинг ҳисобий қиймати [Р] аниқланилади, МПа (17) бу ерда : [Р0], МПа – 1 мм тасма эни учун рухсат этилган ишчи юкланиш, [Р0] - нинг қиймати 6-жадвалдан, dmin/ нисбатнинг ҳамда тавсия этилган қийматлари бўйича танланади. 6-жадвал Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling