Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари


Мазкур қоидада дунёвий давлатнинг динга муносабатини ифодалайдиган асосий тамойиллар ўз ифодасини топган


Download 24.97 Kb.
bet3/5
Sana25.12.2022
Hajmi24.97 Kb.
#1065807
1   2   3   4   5
Bog'liq
referat

Мазкур қоидада дунёвий давлатнинг динга муносабатини ифодалайдиган асосий тамойиллар ўз ифодасини топган:
-диндорларнинг диний туйғуларни ҳурмат қилиш:
-диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларнинг хусусий иши деб тан олиш;
-диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;
-маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;
-диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш. (Қаранг: И.А. Каримов Ўзбекистон ХХ1 аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т. Ўзбекистон, 1997 йил 43-44-бетлар).
Давлатнинг динга муносабатидаги асосий хусусияти – бу диннинг сиёсатга аралашмаслигидир. Зеро, ҳар қандай дин, биринчи ўринда маънавий ахлоқий жиҳатни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда “Виждон эркинлигининг конституцион асослари. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири
Ҳеч қайси дин ўзида халқнинг ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатларини барчасини қамраб олишга даъвогарлик қилмайди. Акс ҳолда у дин бўлмай қолади. Худди шу асосда Республикамиз Конституциясининг 57-моддасида диний-сиёсий партиялар тузиш тақиқланган.
Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойил асосида амалга оширилади. Чунки конституциявий дунёвий-маърифий давлатда виждон эркинлиги қонуни диний эътиқод ва дунёқарашидан қатъий назар ўз сиёсий ҳоҳишларни билдиришда барча фуқароларнинг тенг иштироки тамойилларига риоя қилади. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун 1991 йилда қабул қилинган бўлиб, 1993 йилда киритилган баъзи қўшимча ва ўзгаришлар билан 1998 йилга қадар амал қилиб келди.

Download 24.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling