Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари


Download 24.97 Kb.
bet4/5
Sana25.12.2022
Hajmi24.97 Kb.
#1065807
1   2   3   4   5
Bog'liq
referat

1990 йилларнинг бошларида ҳукуматимиз томонидан берилган имкониятларнинг суистеъмол қилиниши, масжидлар қуришнинг кампанияга айланиб кетиши оқибатида уларнинг сони 89 тадан 5000 тагача етди. Уларнинг аксариятининг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган, малакали имомлар билан таъминланмаган (95,8 фози диний маълумотсиз) ва зарур шароитлар бўлмаган ҳолда фаолият юргизиб, турли “пешво”лар масжидларни ўз уяларига айлантиришга ҳаракат қилдилар.
Баъзи диний ташкилотларнинг раҳбарлари хорижий фуқаролар бўлиб, аслида ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмай, молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобига республика ҳудудидаги диний ташкилотларга раҳбарлик қилиб олиб, бузғунчилик, миссионерлик фаолияти билан шуғулланар эдилар. Уларнинг асосий мақсадлари турли йўллар ва усуллар билан сафларини маҳаллий миллат вакиллари ҳисобига кенгайтиришдан иборат эди.
Давр талаблари асосида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни тубдан ўзгартириш зарурати туғилди ва 1998 йил 1 май куни янги таҳрирда қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги қонун олдингисидан нима билан фарқ қилади ва қандай ўзгаришлар киритилган эди?
Ушбу қонунга киритилган ўзгаришлардан бири қонуннинг 8-моддасида диний ташкилотнинг очилиши учун олдингисида 10 нафар диндорнинг имзоси талаб қилинган бўлса, янги қонунда диний ташкилотнинг очилиши учун 100 нафар диндорлар имзоси, кераклиги қайд этилади. Бундай ўзгартириш киритилишга сабаб оз сонли диндорлар ҳам масжид ва черковлар очиб олиб, кишиларни динга, эътиқодга чақириш эмас, балки ўзларининг асл мақсади-бузгунчи ғояларни олиб кириш эди.
Янги таҳрирдаги қонундаги иккинчи тамойил диний ташкилотларнинг раҳбарлари диний маълумотга эга бўлиши шарт деб кўрсатилган эди. Диний маълумотга эга бўлган кишилар бўлмаган тақдирда давлатнинг диний қўмитаси рухсати билан бўлиши шарт деб такидланади. Қонуннинг 9-моддасида марказлаштирилган ҳолатда диний таълим берилиши ва фақат лицензияси берилган ва адлия вазирлиги руйхатидан ўтган диний ўқув юртлари фаолияти кўрсатиши белгилаб қўйилди.
Янги қонуннинг 14- моддасида жамоат ташкилотларида диний ибодат кийимида (ҳижоб) юриш тақиқланиши, қайд этилган. Бунга айрим эркакларнинг аёл кийимини кийиб, ҳижобга кириб, жиноят кўчасига киришлари сабаб бўлди.
Қонуннинг 5-моддасидаги яна бир муҳим тамойиллардан бири, бир диндан бошқа динга ўтишга тарғиб қилувчи ҳатти-ҳаракат бўлган миссионерлик (прозелитизим) фаолияти таъқиқланади. Бунга сабаб, ҳар-хил динга даъват этувчиларнинг кўпайиб кетиши, динлараро низоларни келиб чиқиш ҳавфини олдини олиш эди.
Шунингдек, Қонуннинг 5-моддасида яна таъкидланадики, «Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланиш йўл қўйилмайди... диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди», деб қатъий белгилаб қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, Республикамиз Конституцияси ва тегишли қонунларда ҳамда диний ишлар қўмитаси фаолиятида дин ва диний эътиқодга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар қурилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятида виждон эркинлиги, дин ва диний ташкилотларнинг ўрни, функцияларига конституцион мақом ва ҳуқуқларнинг тўлиқ берилганлигини ифодалайди.

Download 24.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling