Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари


Диний қадриятлар тикланишининг жамият маънавий ҳаёти ривожидаги ўрни ва аҳамияти


Download 24.97 Kb.
bet5/5
Sana25.12.2022
Hajmi24.97 Kb.
#1065807
1   2   3   4   5
Bog'liq
referat

Диний қадриятлар тикланишининг жамият маънавий ҳаёти ривожидаги ўрни ва аҳамияти
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг сони ўсди. 1990 йилда Республикада 119 та диний ташкилот, 2 та диний ўқув юрти мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда 2186 та диний ташкилот эркин фаолият кўрсатмоқда. Улардан энг йириги Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Рус Проваслав черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё Епархияси, Евангил христиан баптистлар черкови, Рим –католик черкови, Тўлиқ Инжил христианлар черкови, Ўзбекистон Библия жамияти, шунингдек, 1987 масжид, 163 та христиан черкови, 8 та яхудий синагоглари, 7 та Бахоийлар жамоаси, 9 та Кришнага англаш жамияти 1 та Будда ибодатхонасида фуқаролар эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. (Қаранг: Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизими. Т.: 2003 йил.20-бет).
Узоқ давом этган мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан-авлодга ўтиб келган тарихий қадриятлар ва ўзига хос анъаналарни сақлаб қолишга мувофиқ бўлди. Буюк истиқлол эса уларнинг ҳар томонлама ривожи учун имкониятлар очиб берди.
Энг аввало, асрлар давомида умуммиллий қадрият даражасига кўтарилган диний байрамлар-Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари (1991 йил 11 апрелдаги 193-сонли; 1991йил 20 июндаги 221-сонли ) билан дам олиш куни деб эълон қилингани ва улар оммавий равишда, эмин-эркин нишонлана бошланганини таъкидлаш зарур.
Дин соҳасида оламшумул аҳамият касб этган уламоларнинг меросини ўрганиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим ижтимоий ҳодиса бўлиб қолди.
Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурхониддин Марғиноний, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳрор Валий каби мутафаккирларимизнинг юбилейлари ўтказилди. Улкан ва бой маданиятимизнинг узвий қисми бўлмиш ислом маданияти ва ахлоқи масалаларини чуқур ўрганиш илмий тадқиқотларда марказий ўринни эгаллади.
Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсиви, Имом Бухорийнинг ҳадислар тўплами 4 жилдда, Бурҳониддин Марғинонийнинг “ал-Ҳидоя”, Имом Термизийнинг “Сунан ат-Термизий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул-ғофилин” асарлари, Библия (Янги Аҳд), шунингдек, Қадимий Аҳднинг баъзи қисмлари (Сулаймон ҳикматлари, Рут, Эстер ва Юнус пайғамбарлар тарихи) илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилганлигини ҳам ана шундай ижобий натижалар сирасига қўшиш мумкин.
Эски масжид, мақбара ва зиёратгоҳлар таъмирланиб янгилари бунёд этилди, диний билим юртлари тармоғи кенгайтирилиб, сифат ва савияси такомиллаштирилди.

Адабиётлар:





  1. И.А. Каримов Хавфсизлик ва тинчлик учун курашамиз. 10-жилд. Т. Ўзбекистон. 2002 йил

  2. И.А. Каримов Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва маърфий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд Т. Ўзбекистон. 2003 йил

  3. И.А. Каримов Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч қудратимизга, халқимизнинг ҳамжихатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Т. Ўзбекистон. 2004 йил

  4. И.А. Каримов “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” Т. “Ўзбекистон” 2005

  5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. Ўзбекистон 2003 йил

  6. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”(янги таҳрирда)ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни Т. Адолат 1998 йил

  7. Инсон ҳуқуқлари. Универсал ҳалқаро хужжатлар тўплами. Т. 1996 й

  8. Отамуродов С. Мамашокиров , А. Холбоев. Марказий Осиё: ғоявий жараёнлар ва мафкуравий таҳдидлар Т. 2001

Download 24.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling