Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Миллий характерни ўрганишдаги дастлабки


Download 0.99 Mb.
bet30/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

6.2. Миллий характерни ўрганишдаги дастлабки
билимлар ва қарашлар
Миллий характер ўрганилиш обьекти сифатида қийин, аммо лекин ўрганиш мумкин бўлган ижтимоий-тарихий ҳодисадир. У миллий психологик қиёфанинг таркибий қисми ҳисобланади Миллий характер миллий ҳаётдаги тарихий категория бўлиб, уни ўрганиш, тушунтириб бериш учун шу миллат ҳаётини, тарихини, тили ва маданиятини яхши билиши зарур.
ХIX асрда этнопсихологик хусусиятларни ўрганган кўпгина муаллифлар ўз асрларида миллий характерни реал воқелик сифатида мавжудлигини эътироф этган. Файласуф Э.Фридрих Англия тарихини ўрганар экан, француз ва немисларда бўлмаган ўзига хос мустақиллик, ўзига ишонч хусусиятлари ривожланганлигини кўрсатиб беради - инглиз миллий характери немисларни-кидан ҳам, шунингдек французлар-никидан кескин фарқланади, - деб ёзган эди у. Маълумки, характерни мавжудлигини инкор этувчи айрим муаллифлар рус ва украин, грузин ва арманлар, немис ва французларни бир-биридан фарқловчи хусусиятларни кўрсатиб беринг, дейишади. Диққат қилиб ўрганиш ва текши-риш жараёнида ҳамма халқларнинг миллий характерида бир-биридан фарқ қилувчи хусусиятлар борлигини билиб олиш мумкин. Миллий характердаги бу фарқларни ҳатто кундалик ҳаётда ҳам кўплаб учратамиз. Миллат характе-рининг реаллигини ҳимоя қилувчи муаллифлар шундай бир эпизодни тасаввур қилишни тавсия этишади. Агар вагон купесига икки нотаниш ингилиз чиқиб қолса, улар сафарларининг охиригача бир-бири билан яқиндан суҳбат қурмай, ҳатто бир оғиз гапирмасдан кетишлари мумкин дейишарди... Ўзбеклар-чи?! Аксинча, бир-бири билан яқиндан танишиб, бир-бирининг бутун ҳаётини билиб улгуради.
Манбаларда таъкидланишича, миллий характер миллий қиёфанинг ажралмас бир қисми. Жаҳонда бирорта соф этник бирликбўлмаганидек, характери бир хилбўлган икки миллат ҳам йўқ. Миллий характер муаммоси қизиқарли ва айни пайтда нозик масала бўлганлиги учун ҳам жуда кўплаб олимларнинг диққатини ўзига тортиб келади.
Тилшунос С.Мўминов шундай фикр билдиради: «Миллий характерда халқнинг «Мулоқот хулқи» акс этади. Миллий характерни ўрганмай туриб, мутлақо мулоқот хулқини ўрганиб бўлмайди. Миллий характер деганда маълум ижтимоий гуруҳ (миллат)ўртасида асрлар мобайнида авлоддан - авлодга ўтиб келган ўзига хосликлар мажмуи тушунилади. Миллий характерга мазкур миллат аҳолиси сиғинадиган дин, атроф - муҳит ва ижтимоий турмуш тарзи жиддий таъсир кўрсатади ва бу таъсир ўз- ўзидан мулоқот хулқида намоён бўлади. Олим мулоқот хулқида акс этиб турувчи миллатга хос бўлган хусусиятларга тўхталиб ўтади.
Миллий характер ва этник психологияни ўрганишнинг мухолифлари, миллий харктердаги келтирилган хислатларни қайси бири бирорта халқда ёки миллатда мавжуд эмас? деб савол қўйишади. Миллий харктерни ўрганишда тадқиқотчилар учрайдиган қийинчилик ҳам мана шунда. Дарҳақиқат, харкатернинг қайси бир хусусиятини олиб кўрмайлик, албатта у барча халқлар ва миллатларда ҳам мавжуд эканлигини кўрамиз. Масалан, эрксеварлик, довюраклик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби хислатлар ҳамма халқларга хос бўлган хусусият бўлган ҳолда, бу хислатллар ўзининг номоён бўлиши, тузилиши жиҳатидан барча халқларда бир хил кечмайди.
Зеро, характер хислатларини келтириб чиқарувчи яшаш тарзи, тарихий тараққиёт ва фаолият шароитлари айнан бир хил бўлмаганлиги сабабли, юқоридаги характер хислатларнинг номоён бўлиши ҳам уларда айнан бир хил бўлолмайди.
Кавказдаги тоғли халқларнинг ҳаёти ва яшаш тарзини ўрганган тадқиқотчиларнинг барчаси бир овоздан уларда жанговорлик, мағрурлик каби характер ҳислатлари кучли эканлигини эътироф этишади. Уларнинг бу характери, - деб ёзади Т.Ч.Чомаев, - тоғли халқларнинг ташвишли ва хавф-ҳатарга тўла ҳаётларининг инъикоси бўлиб, унга мослашиш зарурати натижасидир. Ташқи таъсираларнинг бутун комплекси: тоғ шароитининг оғирлигидан тортиб, жанговарлик шон-шуҳратигача, бешикдаги алладан тортиб эпик халқ достонларигача ўз эрки ва озодлигини сақлаб қолиш учун мардлик ва матонатли, қаҳрамонлик ва жасурликни тарбиялашга қаратилган эди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling