2.4. Таянч сўзлар ва иборалар
Этнопсихологик хусусиятлар, ижтимоий жараёнлар, сиёсий-иқтисодий жараёнлар, табиий – географик муҳит, миллат, миллий характер, миллатнинг тараққиёти, элатлар, миллатга хос бўлган белгилар, миллий феъл-атвор, миллий жипслик, миллий парокандалик.
2.5. Резюме
Ижтимоий ҳаётни фалсафий идрок этишда жамият ва кишилар онгига ижтимоий турмушнинг муҳим таъсири намоён бўлади. Халқ хаётида рўй берган муҳим тарихий процесслар ва воқеалар айни пайтда унинг психологик қиёфасида ўчмас из қолдиради. Буни биз ҳар бир халқнинг тарихий тараққиётида юзага келган ғоялар ва тасаввурлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, рус халқи ижтимоий онгининг табиатига крепостнойлик муносабатларининг таъсири кучли бўлган эди. Натижада онгда лоқайдлик, боқимандалик, ҳафсаласизлик кайфияти юзага келган. Бу эса деҳқонларнинг психологик қиёфасини белгилаб берган.
2.6. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1. Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи омиллар тўғрисда гапиринг?
2. Этник хусусиятларни шаклланиши ва ўзгаришида ижтимоий омиллар қандай таъсир этади?
3. Этнопсихологик хусусиятлар муҳофаза қилувчи механизм, деганда нимани тушунасиз?
4. Табиий муҳитнинг этник хусусиятларини шаклланишидаги роли нимадан иборат?
5. Турли тарихий даврларда яшаётган кишилар нима учун руҳий жиҳатдан бир-биридан фарқланади?
ЭТНОС ВА ИНДИВИД
Бобнинг қисқача мазмуни
Индивид ва этник муҳит. Индивиднинг ўзига хос хусусиятлари, этник муҳит ва унинг этнопсихологик хусусиятларнинг келиб чиқишига таъсири.
Индивид ва миллий тил ҳамда унинг миллий ўзликни англашдаги ўрни. Индивид ва тил, миллий тил ва индивиднинг шаклланиши, миллий тилнинг миллат вакилида этнопсихологик хусусиятлар шаклланишидаги ўрни, миллий тил ва унинг ўзликни англашдаги ўрни.
Этник бирлик ва унинг шаклланиши. Этник бирлик ва унинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари, этник бирликнинг шаклланиши асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |