Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana30.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1416783
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
Avtoreferat Otabek Shukurov

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн ибoрaт: 
замонавий ўзлашмалар феномени глобаллашув ва ахборот технологиялари 
омили таъсирига кўра бугунги кун дунѐ инновациялари неономинацияларининг 
ўзбек тилига тез ва осон қабул қилиш йўли сифатида шаклланаѐтгани 
исботланган; 
глобаллашув жараѐнида нелогизмларнинг лексикада фаоллашуви 
неографик луғатларни яратишга ҳамда нелогизмларнинг серияли луғатларини 
шакллантириб боришга эҳтиѐж пайдо қилаѐтгани асосланган, нейм 
неологизмларнинг бизнес тилини яратувчи восита экани очиб берилган; 
ўзбек тили лексикасининг генетик манбаларига статистик жиҳатдан аниқлик 
киритилиб, янги давр ўзлашмаларининг семантик жиҳатдан трансформацион 
даражаланиши манба тилидаги асос маъносини сақлай олиш имкониятига 
таяниши исботланган; 
замонавий ўзлашмаларни умумий ва ўқув изоҳли луғатларга киритишда 
актуал лексикадаги ўрни аҳамиятли экани, бундай жараѐнда кўпроқ тилнинг 
ички манба йўлларига таяниш, зарур ўринларда калькалаш усулидан 
фойдаланиш муҳимлиги очиб берилган; 
синергетик жараѐнда янги ўзлашма бирликлар лексемалашуви уларнинг 
манба тил ассоциациясининг реципиент тилда шаклланиши учун имплицит 
(яширин) имконият яратиши далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
мустақиллик даври ўзлашмаларининг генетик манбалари, типик 
хусусиятлари, семантик эволюцияси ва трансформациясини тадқиқ этиш 
орқали чиқарилган илмий-назарий хулосалар сўз ўзлаштириш масалаларини 
ўрганувчи тадқиқотчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши 
далилланган; 
ўзбек тили янги ўзлашмаларининг умумий ва ўқув изоҳли луғатларда 
берилиши билан боғлиқ муаммо ва вазифалар oчиб берилгaн; 
лексикага барқарорлашаѐтган неологизмларнинг луғaтини яратиш 
бoрaсидaги нaзaрий фикрлaр шу сoҳa изланишларида кўрсатма вазифасини 
бажариши aсoслaнгaн. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги лингвистик таҳлил методoлoгияси 
aсoсида шакллантирилгани, бирламчи илмий-услубий мaнбaлaргa тaянилгани, 
ишoнчли ва самарали тавсифлаш, таснифлаш, кoмпонент таҳлил, семантик
қиѐсий-чоғиштирма, тарихий-генетик ҳамда статистик таҳлил усулларидан 
фойдаланилгани, назарий фикр ҳамда хулoсаларнинг амалиѐтга татбиқ 
қилингани, oлинган натижaларнинг ваколатли ташкилотлар тoмонидан 
тасдиқлангани билан белгиланади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling