Европа Иттифоқи доирасида олиб борилаётган ягона валюта ва кредит сиёсати евт нинг ташкил топиши ва ривожланиши шундай аталувчи «Делор режаси»
Download 23.2 Kb.
|
М.Мамбетов халкаро банк иши
Европа Иттифоқи доирасида олиб борилаётган ягона валюта ва кредит сиёсати ЕВТ нинг ташкил топиши ва ривожланиши шундай аталувчи «Делор режаси» билан боғлиқдир. 1984 йилда Ж.Делор ЕИнинг таниқли арбоби ва ЕИ комиссияси раиси Европанинг валютавий бирлаштириш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди. Бу режа: 1. ЕИ баъзи мамлакатларининг йўналтирилган иқтисодий ва валютавий сиёсатини юритиш. 2. ЕИ марказий банкинининг таъсис этиш. 3. Миллий валюталарнинг ЕИ умумий валютаси билан алмаштиришдан иборат эди. 1991 йилда ягона Европа ҳамжамиятининг ташкил этиш тўғрисидаги Маастрихт шартаномасига биноан ЕИ давлатлари ҳукумат бошлиқлари минтақавий иттифоқ тузиш тўғрисида келишиб олишди. 1994 йил 1 январда Франкфурт наммайнье шаҳрида европа валюта ҳамкорлиги фонди ўрнига Европа валюта институти ташкил қилинди. Унга аъзо мамлакатлар Марказий банклар бошқарувчилари киришди. Унинг мақсади Европа марказий банклари тизимини ташкил этиш ва ЭКЮда эмиссия қилишга тайёргарлик кўриш эди. ЕИ режасига кўра валюта иттифоқи ташкил этлишининг ҳал қилувчи сўнги даври уч босқичга бўлинади. 1998 йилдан бошланган биринчи босқичда валюта иттифоқи талабларига жавоб бера олувчи давлатлар аниқланди. 1998 йил охирига қадар Европа марказий банкини яратиш кўзда тутилди. Иккинчи босқичда, (1999-2003 йиллар) Европа марказий банки биринчи қадам сифатида валютавий алмашувлар бўйича операцияларда умумий валюталардан фойдалана бошлайди. Тижорат банклари ва молия ташкилотлари валюта бозорларида ундан фойдалана бошлайдилар. Кейинги қадам сифатида 2002 йилнинг биринчи ярмида миллий валюталар янги Европа пул бирлиги «Евро» билан алмаштирилади. Учинчи босқичда, эса Европа валюта иқтисодий иттифоқи| ҳудудидаги ҳамма банк счётлари янги валютага конвертирланди. 1999 йил 1 январдан бошлаб Европа валюта иттифоқи аъзо мамлакатлари пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириб турувчи ягона Европа марказий банки (ЕМБ) биринчи президенти қилиб 62 ёшли Голландия фуқароси Вима Дейсенбер 8 йил муддатга сайланди. Аммо, французлар бу номзодга қарши овоз бериб Франция банкининг Жан Клод Трити номзодини илгари сурдилар ва ниҳоят икки томон ўзаро келишув асосида, 4 йилдан кейин жаноб Дейсенберг «ихтиёрий» равишда ўз жойини жаноб Тришига бўшатиб беришига келишдилар. Худди шу кундан, яъни 1999 йил 1 январдан бошлаб «Евро» (нақд пулсиз) муомалага киртилди. 1998 йил 31 декабр соат 2300да «Евро» зонасига кирган мамлакатлар миллий валюталарининг «Евро»га алмаштириш курси ўрнатилди. Бунда 1 евро= 40,3399 Бельгия франки = 1,95583 ГФР маркаси = 166,386 Янон песети 6,55957 Франция франки + 0,787564 Ирландия фунти = 1936,27 Италян лираси = 40,3399 Люксембург франки 2,20371 Голландия гульдени = 13,7603 Австрия шиллинги = 200,482 Португалия эскудоси = 5,94573 Финландия маркасига тенг қилиб белгиланди. «Евро» зонасига қуйидаги талабларга жавоб берган ЕИ давлатлари қўйилади: 1. ЕВТ аъзоси бўлиши ва охирги икки йил давомида валюта курси ЕВТ томонидан ўрнатилган чегарадан ошмаслиги керак. 2. Давлат қарзи ЯМИнинг 60 %идан ошмаслиги керак. 3. Бюджет дефецити ЯМИнинг 3 %идан ошиқ бўлмаслиги керак. 4. Узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз ставкалари ЕИ даги инфляция сурати кўрсаткичлардан 2-бандидан юқори қилиб белгиланиши керак. 5. Инфляция даражаси ЕИ ўртача инфляция даражасидан кўпи билан 1,5 %гача ошиқ бўлиши керак. 1998 йил мобайнида ушбу кўрсаткичлар асосида «Евро» зонасига қуйидаги 11 Европа давлати: Австрия, Бельгия, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерлавдия, Португалия, Финляндия ва Франция киритилди. Буюк Британия ва Швеция қатнашишидан бош тортган бўлса, Дания ҳуқуқий муаммолар туфайли, Греция эса талабга жавоб бера олмагани учун «Евро» зонасига қўйилмади. Қуйидаги жадвални таҳлил қилиб шунга гувоҳ бўлишимиз мумкинки, «Евро» зонасига кирувчи давлатларда инфляция даражаси 1999 йилда таҳлил қилинаётган кўрсаткичи ўртача кўрсаткичга (14%) нисбаган аниқланган. Инфляция даражаси ўртача кўрсаткичдан кичик бўлган давлатларда ўсиши, ўртачадан юқори бўлган давлатларда эса камайиши кутилмоқда. «Евро» зонасига кирмайдиган давлатларнинг барчасида (Грециядан ташқари) ўсиш кутилмоқда. 6-жадвал
Манба: Тhе Economist Бюджет дефицитига эга бўлган давлатларнинг деярли барчасида 1999 йилги таҳлил қилинаётган сумма камайиши кутилмоқда. Буларнинг бари «Евро» зонасига кириш учун ўрнатилган талаблар ижобий таъсир кўрсатаётганини натижасидир. 2002 йил 1 январдан бошлаб бу давлатларда миллий валюталар муомаладан чиқарилди ва умумий валюта «Евро» нақд муомалага киритилди. 12 млрд. евро банкноти сифатида ва 7 млрд. евро танга сифатида муомалага қоғоз пуллар 500, 200, 100, 50, 20, 10, 5 евро номиналида ва тангалар 2 ва 1 евро ҳамда 50, 20, 5, 2, 1 сент номиналида чиқарилди. Янги умумий валютанинг график тасвири сифатида эски дунё цивилизация илдизларининг умумийлигини таъминлаш мақсадида юнон графикаси эпсилон олинган. Ҳарфни кесиб ўтган икки паралелл чизиқлари янги валютадаги барқарор валюта бўлиши тимсолидир. Бугун Европа бўйича барча банкнотлар бир хил бўлса, тангаларнинг аверслари (юз томонлари) бир хил реверслари (орқа томонлари) эса ҳар бир мамлакат ўзларининг миллий тимсолларини жойлаштиради. Ягона валюта ва кредит сиёсатининг аниқ бажарилиши бу тизимга аъзо ҳар бир давлатнинг Марказий банклари сиёсати асосида ташкил этилган ва у ЕИМБ томонидан назорат қилинади. Бошқарув Кенгаши асосий фоиз ставкалари ва пул агрегатларини белгилайди ва шу билан бир қаторда олтин валюта резервлари устидан назорат ўрнатади. Бундан ташқари ЕМБ миллий Марказий банкларнинг валюта эмиссиясига ўзининг квоталарини ўрнатади. ЕМБ миллий Марказий банклар устидан жорий назоратни олиб бориш орқали ЕИ валюта бозори коньюктурасини тартибга солади ва валюта интервенциясини ўтказиш учун олдиндан замин яратади. ЕМБнинг асосий, валютани тартибга солиш, инструментлари қуйидагилардан иборат: Инфляция даражасини назорат қилиш учун асосий пул агрегатлари устидан жорий мақсадли назоратни ўтказиш; «Евроҳудуд» давлатлари учун фоиз ставкаларнинг тебраниш лимитларини ўрнатиш; Очиқ бозор операциялари; Банклар учун минимал резерв талабномаларини ўрнатиш; Евроҳудуд давлатлари банкларининг фаолияти замонавий, ўзаро қулай бўлган «Таргет» номи билан машҳур ҳисоб-китоб тизимида юритилиши ЕИМБ томонидан амалга оширилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ЕИга аъзо давлатнинг 12тасигина ягона валюта тизимига аъзодир. Бу тизимга аъзо бўлмаган қолган 4та давлат учун ҳам алоҳида ҳисоб-китоб механизми ўрнатилган. Белгиланган курси ва евро курси ўртасидаги муносабат ±15 %ни ташкил этиши керак. Бу давлатларнинг ички ҳисоб-китоб механизмига асосланган курс сиёсати ЕИ Кенгаши томонидан (ЕМБнинг таклифларига таянган ҳолда) кўпчилик овоз бериш йўли билан амалга оширилади. 15 %ли тебраниш лимитини бузган давлатлар учун, маълум мақсадларга йўналтирилган, пул бозори доирасидаги валюта интервенцияси сиёсати олиб борилади. Бу давлатларнинг тижорат банклари ўзаро ҳисоб-китобларда, фақатгина маълум шартлар асосида «Таргет» тизимидан фойдаланиш мумкин. Ягона валюта-кредит бозорининг асосий талабларидан бири бу либерализация жараёни ва давлатларнинг ягона қонун, қоидаларига амал қиладиган ҳолда молия операцияларини амалга оширишдир. Булар: Суғурта компаниялари ва бошқа турдаги фондлар нафақат ўз давлатларида балки Евроҳудуд миқёсида ҳам ўз инвестицион операцияларни ўтказиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолат эса, компанияларнинг давлат томонидан амалга ошириладиган марказлашган сиёсатдан қочиб, ўз портфелининг диверсификацион мавқеини оширишга олиб келади; Миллий чекловларини чеклаб ўтган ҳолда, давлат қимматли қоғозларини кенг Евроҳудуд тармоқларига жойлаштириш учун йўл очади; Евроҳудуд ичида кафолат тариқасида кўчмас мулкларининг ҳаракати чегараланмаган ҳолда, фақат давлатларнинг махсус мақсадга йўналтирилган рухсатномаларини талаб қилган ҳолда, амалга оширилади; Ҳар бир давлатнинг миллий валюта сиёсатида шу давлат банкининг бошқа давлатдаги филиаллари устидан олиб бориладиган назорат камаяди; Евроҳудудига аъзо давлатларда турлича солиқ тизимининг ташкил этилиши ўзаро муносабатларга киришаётган икки давлат субъектлари ўртасидаги рақобатни сусайтиради. Европага ўтиш доирасидаги асосий йўриқномаларига кўра, ҳукумат билан бир қаторда хусусий бизнес ҳам ЕИнинг талаб ва чекловлари доирасида Евроҳудуд миқёсида эркин фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади. Қатор давлатларнинг молиявий операциялари доирасида янги валютага ўтиш қонун-қоидалари ўрнатилди. Узоқ даврлардан бери ЭКЮга эквивалент база асосида ишлаб келаётган ЕИнинг молиявий институтлари учун еврога ўтиш осон кечди. Европа инвестицион банки ва бошқа молия институтлари томонидан ягона ички бухгалтерия тизими яратилди. ЕИ ва ЕМБ томонидан 1999 йил 1 январдан олдин муомалага чиқарилган, асосида ЭКЮ ётган облигациялар автоматик равишда еврога конвертация қилинди. ЕИга аъзо давлатларнинг валюталари эса еврога ўз курси бўйича 2001 йил 31 декабргача қайта ҳисобга олинди. Давлатларнинг ташқи қарзлари еврога конвертация қилинган ҳолда 1999-2001 йил мобайнида уларни тўла тўлаш кўзда тутилган эди. Европа фонд биржа бозоридаги Евроҳудудга аъзо давлатларнинг халқаро миқёсидаги қимматли қоғозлар 1999 йил 4 январдан (Биржанинг 1-очилиши куни) бошлаб еврога деноминация қилинган ҳолда муомалада бўлди. Миллий валютадаги евронинг молиявий кўрсаткичларидаги курсининг ўзгариши вергулдан кейин 3та соннинг ўзгариши асосида аниқланишини келишиб олинди. Евроҳудудида банк фаолиятига тегишли бўлган 2та йўриқнома қабул қилинди. Биринчисида, ўтиш даври давомида барча давлатларнинг миллий банклари мижознинг ҳисобварағида қолган суммадаги миллий валюталарни қайта ҳисобга олишдан озод қилинди. Валюталарнинг еврога демонитаризация жараёни фақатгина маълум мақсадлар учун қўлланилди. Конвертацион валюталарнинг маълум ҳажмдаги чегараси эса банклар томонидан мустақил белгиланди. Иккинчисида эса, банкларнинг қисқа ва узоқ муддатли евровалюта операциялари ўзаро боғлиқ турли йўналишлар бўйича олиб борилди. Биринчи томондан, евровалюта заём, облигацияларни сотиб олиш манбасидир. Қисқа муддатли евровалютали қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағ, кўпинча қисқа муддатли сармоялар бозорига жойлаштирилди. Янги валютага ўтиш ЕИдаги тадбиркорлик савдо соҳасида яхши имкониятлар яратди. Бунинг учун Евроҳудуд пул-кредит ва валютани тартибга солиш доирасидаги ягона ҳуқуқий масканга айланди. Табиий ҳолки, пулларни ўтказма қилиш муддати қисқарди, операцияларни ҳисоб-китоб хизматлари учун қилинадиган харажатлар камайди, бу ҳолат эса корхоналарда оборот капитали ва ҳужжатлаштириш билан боғлиқ харажатларининг тушишига олиб келди. Download 23.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling