Ёзма манбаларда ўрта сангзор воҳасининг XVI-XIX асрлар даври тарихи ёритилиши шариф Ачилов, ўқитувчи, ждпу


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1523139
1   2   3
Bog'liq
ЁЗМА МАНБАЛАРДА ЎРТА САНГЗОР ВОҲАСИНИНГ XVI XIX АСРЛАР

 
Annotation: In this article, the author presents the Middle Sangzor oasis, the middle course 
of the Sangzor river, that is, the written sources of the XVI-XIX centuries of the residents of 
Ghallarol and Bakhmal districts of Jizzakh region: "Zafarnoma" by Sharafuddin Ali Yazdi, 
"Baburnoma" by Zahiriddin Muhammad Babur, "Abdullanoma" by Hafiz Tanish Bukhari. as well 
as the information given in his works, as well as on the basis of the research conducted in 
Kurgontepa, Qingirtepa, Almantepa I., II, Lapakhtepa, city monuments and nomadic culture burial 
mounds of Chuvilloq, Shokhidtepa, Karakisloq, Sartyuzi, Bekkeldi, Zartepa located in the center of 
Gallaorol district. 
Key word: Middle Sangzor, Sangzor river, XVI-XIX centuries, Sharafuddin Ali Yazdi, 
"Zafarnoma", Zahiriddin Muhammad Babur, "Boburnoma", Hafiz Tanish Bukhari, "Abdullanoma", 
Kurgantepa, Qing'irtepa, Almantepa I., II, Lapakhtepa, Chuvilloq, Shokhidtepa, Karakisloq, 
Sartyuzi, Bekkeldi, Zartepa. 
Ўрта Сангзор воҳаси, Сангзор дарёсининг ўрта оқими, Жиззах
вилоятининг ғарбий қисмини ташкил этади. Уструшонанинг муҳим таркибий 
қисми ҳисобланган Жиззах маданий ўлкаси ва айниқса, унинг Ўрта Сангзор 
дарёси ҳавзасининг табиий географик жиҳатдан қулай водийсида жойлашган 
Ғаллаорол ва Бахмал туманига қарашли марказий ҳудудларида қадим ва ўрта 


асрларда ўзига хос маданият шаклланганлиги археолог олимлар томонидан 
аниқланган.
Воҳада яшовчи аҳоли ҳаёти ва турмуш тарзи билан боғлиқ тарихий 
жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар Х-ХI асрларга оид араб манбаларида 
учрай бошлайди. Араб манбаларида ҳозирги Ғаллаорол тумани марказида 
жойлашган Қўрғонтепа шаҳар ёдгорлиги Ҳарқона рустоқининг ўрни 
бўлганлиги таъкидланган. Харқона (Харкана) мамлакатнинг Сўғд билан туташ 
чегарасида – Самарқанддан 8 фарсах масофада 
[1: Б.226]
, Сўғд-Шош карвон 
йўли ёқасида (ҳозирги Ғаллаорол тумани, Сарибозор қишлоги атрофида) 
жойлашган. Ал-Истаҳрий, ибн Ҳавқал ва ал-Нуқаддасийларнинг “Харқона 
Уструшона шаҳарларидандир” деб ёзишларига қараганда рустоқ ва унинг бой 
шаҳри ягона ном билан аталган, ҳамда работи бўлган
[2: Б.61]
.
Ривожланган ва сўнги ўрта асрлар даврига оид ёзма манбаларда Ўрта 
Сангзор воҳаси тарихига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, Амир 
Темур ва темурийлар даври ҳамда шайбонийлар ҳукмронлиги замонида 
яратилган асарларда Жиззах воҳаси, жумладан, Сангзор дарёсининг ўрта оқими 
ҳудудларига ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва аҳолининг машғулотлари ҳақида 
батафсил маълумотлар берилган. Бу даврда Мовароуннаҳрнинг марказий 
қисмида, алоқа йўллари чорраҳасида жойлашган Ўрта Сангзор воҳаси ҳам
муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлганлиги таъкидланади.
Ушбу манбалардан Шарафуддин Али Йаздийнинг «Зафарнома»сида 
Самарқанддан Жиззахгача бўлган аҳоли масканлари, Жумладан, Жиззах ва 
унинг атрофидаги қўрғон ва кентлар: Кўк гумбаз, Работи Малик, Йом, Хавос 
ҳақида маълумот берилган
[3: Б.54-55]
. Бу йўллар эса биз ўрганаётган ҳудудлар 
бўйлаб ўтарди. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандга ўтиш йўли Илонўтти 
дарасини қўриқлаш учун мудофаа занжири ҳосил қилган.
[4: Б.25]
1425 йилда 
Улуғбек жеталар юрти Мўғулистонга ҳарбий юриш ҳақидаги маълумот «Темир 
дарвоза»нинг баланд қояларидан бирига ўйиб ёзилган ёднома ҳам буни 
тасдиқлайди
[5: Б.86]
. Россия Археология Комиссияси топшириғи билан 1867 
йил сентябрь ойида Петербургдан Жиззахга келган таниқли шарқшунос, 
археолог П.И.Лерх Илонўтти дарасидаги ушбу ёдномани ҳамда шайбоний 
Абдуллахон II томонидан 1557 йилда, ўз ғалабаларини келгуси авлодларга 
етказиш мақсадида битилган махсус зафарнома – тош лавҳларга битилган 
ёзувларни ўқишга муваффақ бўлади
[6: Б.33-34]
. Ушбу ёдномалар Ўрта Сангзор 
воҳасида XV-XVI асрларда кечган сиёсий воқеаларни ўрганишда муҳим 
ҳисобланади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома» асарида, Жиззах ва унинг 
атрофидаги турар-жойлар, халқнинг ҳаёти тўғрисида айрим тафсилотларни 
ёзиб қолдиради. Уларни биз, Мундоқ душман балосидан ва очлик истилосидин 


халос бўлиб амонлиғ роҳатиға ва арзонлиғ фароғатиға етиштук, Уч-тўрт кун 
Дизакта истироҳат қилдук»
[7: Б.86]
. Бу юртда нафақат чорвачилик балки, 
деҳқончиликнинг ҳам кенг тараққий этганлиги аҳолиси моҳир соҳибкорлар 
бўлганлигини муаррихнинг “арзон, чучук қовунлар ва яхши узумлар фаровон” 
деб берган таърифидан ҳам англашимиз мумкин. 
ХV асрнинг охири ХVI асрнинг бошларида Шайбонийхон бошчилигида 
Дашти-Қипчоқдан келган чорвадор қабилалар келиб ўрнашдилар
[8: Б.91]
. Шу 
давр воқеалари арафасида ёзилган. Муҳаммад Солиҳ (1455-1535 й.)нинг 
«Шайбонийнома» достонида Бобур Мирзога Тошкентдан Хоникахон, 
Фарғонадан амир Танбал ёрдам беришга аҳд қилишгани ва Самарқанд сари 
лашкар тортишиб, Жиззахда учрашишганлиги ёритилган. Ушбу юришларда 
қатнашган юксак нуфузли уруғлар ўлканинг хўжалик юритишга қулай бўлган 
воҳаларини эгаллаб ўтроқлашдилар. Хусусан, Ўратепа ва Зоминга юзлар, 
Жиззахга қирқлар келиб ўрнашадилар
[9: Б.28]
. Бу ҳолат воҳада деҳқончилик ва 
чорвачилик хўжалигининг фаол тараққий этишига сабаб бўлиб, тоғ ва тоғ 
олдли ҳудудларида аҳолининг ихтисослашган хўжалик тури тараққий эта 
боради.  
Ўрта Сангзор воҳасида кечган воқеалар хақида Хофиз Таниш Бухорийнинг 
“Абдулланома” асарида кўплаб маълумотлар берилган.Уларда ёзилишича 
Шайбоний Абдуллахон II (1557-1598) тинимсиз курашлар давомида бир неча 
марта муҳим сиёсий, ҳарбий тадбирлар билан ҳозирги Учтепа, Кўкгумбаз, 
Работи Малик, Йом, Пешағор, Ардахшон, Аччи, Зомин ва бошқа кентларда 
бўлган. Айниқса, 1578 йилда Бобо Султон ва Бугажар султонлар билан урушиш 
қасдида Зомин томон черик тортганлиги эслатилади.
[10: Б.307-308-309-310]
1578 йил Абдуллахон II ва Бобо Султон ўртасида бўлиб ўтган жанг 
Жиззах воҳаси учун оғир оқибатли бўлди. Чунки жанг айни, ҳосил йиғим- 
терим вақтига тўғри келганди. Бунинг устига, аҳоли уловларининг ҳарбий 
хизматга жалб қилиниши, қўшинни боқиш учун қўшимча озиқ-овқат йиғилиши 
халқ аҳволини оғирлаштииб юборган. “Абдуланомада” ёзилишича Бўзахўр 
султон бошлиқ фитначилар Жиззах ва унинг атрофидаги мавзе ва қалаларни 
талайдилар. Абдуллахон II 1581 йил 3-5 июн Жиззахга келиб, бу ердаги 
талончиликларни кўриб, аҳолига ёрдам кўрсатиш ва Диззах қаъласини қайтадан 
тиклашга буйруқ беради. Бироқ, уруш келтирган кулфатлар, чорва 
молларининг ҳайдаб кетилиши, экинзорларнинг пайҳон қилиниши ва бошқа 
талончиликлар воҳанинг хўжалик ҳаётига катта зарар етказган эди. 
Манбаларда ёзилишича Абдуллахон II 1575-1587 йилларда Туятортар 
каналининг бош қисми кайтадан, ўрта ва қуйи қисмини янгидан казитиб, 
Зарафшон дарёси сувини узунлиги 83 км бўлган Туятортар канали орқали 
Жиззах воҳасига келтиришга бош-қош бўлади
[11: Б.24]
. Туятортарнинг ишга 


туширилиши Жиззах воҳаси туманлари, хусусан Ўрта Сангзор воҳасида бир 
неча минг гектар ерларда суғорма деҳқончилик, боғдорчилик, полиз-сабзавот 
экинлари экиш имконини беради. Деҳқончилик майдонларининг кенгайиши, 
воҳанинг дашт ва тоғ олди ҳудудуларида ихтисослашган чорвачилик 
хўжалигини янада тараққий этишига сабаб бўлган. Чунки айрибошлаш янада 
кучайган эди. 
Бухоро хонлигининг XVII-XVIII асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихи баён 
этилган Муҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр», Муҳаммад 
Юсуф Муншийнинг «Тарихи Муҳимхоний»,Мирмуҳаммад Амин Бухорийнинг 
«Убайдулланома» асарлариди «Дизак шарқий вилоятлардан бири» эканлиги 
[12:Б.66]
, хонликнинг шарқий вилояти бўлган Жиззах ва Ўратепадаги 
ижтимоий-сиёсий воқеалар, Жиззах Зомин, Ўратепа, Хўжанд… атрофидаги 
ўзбек уруғларининг пешволари хақида маълумот беради.
[13: Б.55]
XIX асрда Муҳаммад Ҳакимхон томонидан битилган «Мунтахаб ат-
таворих» асарида Жиззах воҳасининг сиёсий тарихига оид қимматли 
маълумотлар келтирилган
[14:Б.95]
. Бу воқеаларнинг барчаси Самарқанд, 
Жиззах йўлида жойлашган Ғаллаорол ва Бахмал ҳудуди аҳолиси ижтимоий 
ҳаётига катта таъсир кўрсатган эди. 
Абу Тоҳирхожанинг «Самария» асарида Жиззах воҳасига Туятортар 
канали орқали сув берувчи «Работи Хожабандий», Амир Шохмурод (1785-
1800) замонида Ўратепа, Зомин, Ховос, Ём каби туман ва қишлоқлардан 
кўчирма қилинган, «оқ уйли» нисбаси берилган аҳолидан ташкил топган 24 та 
маҳалла тарихи, қалмоқлардан қочган қозоқларнинг Жиззах орқали Самарқанд 
ва унинг ён-атрофига келиши тарихи ёритилган. Умуман, хонликлар замонида 
Самарқанд ва Жиззах ўртасида нафақат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар, балки илм-фан ва маданият соҳасида ҳам ўзаро алоқалар кучли 
бўлганлиги ёритилган
[15: Б.26,67]

XIX асрнинг 40-йилларида А.Бёрнс томонидан нашр қилинган рус 
манбасида Бухоро амирлигининг ўша даврдаги ҳарбий салоҳияти, отлиқ ва 
пиёда қўшин сони, шаҳарларнинг, жумладан, Жиззахнинг амир қўшинига 
етказиб берадиган лашкари сони, закот ва солиқлар ҳақидаги маълумотлар, 
Жиззах беклигининг амир хазинасига берадиган тўловлари ҳажми ва 
хусусиятлари ҳақида фикр билдирилган
[16: Б.478,490]
.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Мангитлар сулоласини тарихини ёзган 
Аҳмад Дониш
[17:Б.45]
ва Исҳоқхон Жунайдуллахожа ўғли Ибрат асарларида 
ҳам Жиззах-Самарқанд йўлида жойлашган кентлар хақида маълумот 
берилади
[18: Б.302-304]

Ўрта Сангзор воҳаси аҳолисининг хўжалигини 
тарихий-этнологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган адабиётлар қаторига 
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгинидан кейинги даврда ёзилган 


маълумотларни 
ҳам 
киритиш 
мумкин
[19:Б.148]
.
Улардан 
топограф 
Г.А.Аминов, 
ўлкашунос 
тарихчилар 
А.П.Хорошихин 
[20:Б.16]

Л.Ф.Костенко
[21:Б.16-17]
, Ж.Кастаньенинг
[22:Б.44]
асарларини қайд этиш 
лозим.
Ўрта Санзор воҳасинининг тарихий географиясига оид ўтказилган 
дастлабки тадқиқотларнинг ўзи ҳам уструшонашуносликда муҳим илмий 
аҳамият касб этиб, ўлка тарихини ўрганишни янги босқичга олиб чиқди. Улар 
қаторига Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгинидан кейинги даврда, 
ўлкани ўрганиш муносабати билан йиғилган адабиётлар, ҳисоботлар ва 
статистик тўпламлардаги маълумотларни киритиш мумкин
[23:Б.148]
. Бу борада 
А.Ю.Якубовский, О.И.Смирнова, А.М.Мандельштам, Н.Негматов олиб борган 
изланишлар муҳим ҳисобланади
[24: Б.15]
.
Совет даври адабиётларидан ҳам воҳа аҳолисининг яшаш тарзи билан 
боғлиқ қимматли материаллар олиш мумкин
[25:Б.32]
. ХХ аср бошларидаги 
анъанавий машғулот турлари, савдо алоқалари, аҳоли хўжалигидаги чорва 
турлари ва сони ҳақидаги маълумотлар Н.Г.Борозна, Б.Х. армышева, 
К.Ш.Шониёзов, И.Ҳидоятов сингари этнограф олимларнинг тадқиқотларида 
ёритилган.  
Ўзбекистон аҳолиси этнографияси нисбатан кенгроқ ўрганилган 
ҳудудларда Л.С. Толстова, О.А. Сухарева, М.А. Бикжанова, М.В. Сазонова, 
Г.П. Снесарев каби бир қатор олимларнинг тадқиқотларида ишнинг муайян бир 
қисми сифатида аҳоли турмуш тарзига оид маълумотлар келтирилган.
Ўрта Сангзор воҳаси аҳолиси этнографиясига бағишланган тадқиқотларда 
А.Базарбаевнинг илмий мақолалари алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу олимнинг 
изланишларида XIX аср охири – XX аср бошларида ҳозирги Ғаллаорол ва 
Бахмал ҳудудидаги аҳоли хўжалиги, яйловлардан фойдаланиш масаласи 
таҳлилий материаллар асосида ёритилган
[26:Б.54-58]
. Кейинги йилларда бир 
қатор олимлар томонидан аҳоли этнографияси билан хўжалик маданиятига оид 
бўлган ишлар нашр этилди. Улардан А.А.Аширов
[27: Б.145-159]
, О.Буриев, 
Т.Хўжамбердиев, С.Н.Турсунов, Т.Р.Пардаев, Э.О.Қобилов, Я.А.Турдимуратов 
каби ишларида Ўзбекистоннинг турли минтақалари аҳолисининнг анъанавий 
хўжалиги билан боғлиқ маросимлар таҳлил қилинган. 
Ўрта Сангзор воҳаси тарихини ўрганишда археологик тадқиқотлар муҳим 
ҳисобланади. ХХ-асрнинг 70-йилларида ЎзР ФА Археология институтида 
Жиззах отряди тузилди. Э.Б.Қодиров раҳбарлигидаги мазкур отряд 
Уструшонанинг шимолий, шимолий-ғарбий, ғарбий сарҳадларида, Ғалларол 
тумани марказидаги Қўрғонтепа шаҳар ёдгорлигида, Обиз қишлоғидаги 
Қинғиртепа қалъасида изланишлар олиб борган. Қинғиртепада 20 га яқин 


хоналари очиб ўрганилган ва унда топилган турк ҳоқонлигига оид VIII-асрда 
зарб қилинган тангалар муҳим ҳисобланади.
Бундан ташқари Ғалларол воҳасида Қўрғонтепа шаҳар ёдгорлиги 
ўрганилиб унинг I-асрдан ХVIII асрларгача бўлган маданий қатламлари асосида 
шаҳар даврий санасига ойдинлик киритилган
[28: Б.10-30]
.
Кейинчалик археолог А. Бердимуродов ва М.Пардаев томонидан 
Қинғиртепа ва Алмантепа I.,II, Лапахтепа, шаҳар ёдгорликлари очиб 
ўрганилган
[29:Б.67]
. Қинғиртепада ўрганилган узумдан мусаллас тайёрлаш 
устахонасининг очилиши, Қинғиртепа яқинида жойлашган Алмантепани юқори 
ва пастки маданий қатламлари, яъни VII-VIII асрлар қалъасини тароқ 
тишларисимон ёнма-ён жойлашган узун ва тор хоналари очиб ўрганилиши 
алоҳида аҳамият касб этади
[30:Б.39-40]
. Булар орқали милодий VIII асргача 
фаолиятда бўлган Уструшонанинг Харкана рустоқи қишлоқ манзилларининг 
тарихи, аҳолининг турмуш тарзи, моддий маданият намуналари ҳақида 
тасаввур ҳосил қилиш имконияти пайдо бўлган.
Шимоли-ғарбий Уструшонанинг археологик ўрганилиш тарихида 
қадимшунос олим Мухтор Ҳасанович Пардаевнинг хизматлари катта. 1985 
йилдан буён Уструшонанинг Жиззах воҳасида ЎзР ФА археология 
институтининг Жиззах отряди М.Ҳ.Пардаев раҳбарлигида изланишлар олиб 
бормоқда. Ушбу олимнинг раҳбарлигида Сангзор дарёсининг ўрта оқимидан 
ташқари қуйи оқими ҳудудида жойлашган Қалиятепа шаҳар ёдгорлиги,
Пардақултепа, Комилбоботепа, Расулбоботепа қаби қишлоқ маконларида 
муваффақиятли тарзда қазув-тадқиқот ишлари ўтказилган
[31: Б.72-73]
.
Маълумки, Ўрта Сангзор воҳаси тоғлар ва кўчманчилар дашти билан 
туташиб кетган бу ҳолат воҳага кўчманчилар таъсирининг мунтазам бўлишига 
сабаб бўлган. Шунга боғлиқ ҳолда кўчманчиларга оид археологик ёдгорликлар 
ҳам ўрганилган. 1983 йил археолог Ў.Алимов томонидан Ғаллаорол тумани 
Чувиллоқ қишлоғи яқинида жойлашган диаметри 30-32 м баландлиги 5-6 м 
келадиган милод бошларига мансуб 3 та мозорқўрғон қайд қилинган
[32:Б.12]

Ўзбекистон ССР Маданият Вазирлигининг саньатшунослик Институти 
олимлари П.И.Ремпель ва Э.В.Ртвеладзе раҳбарлигида илмий гуруҳ Ғаллорол 
туманидаги Шохидтепада 1968 йили қазув ишларини олиб борган. Ёдгорлик 
атрофидаги жарликда 5 м чуқурликда жойлашган лаҳадли қабр ва унга 
чалқанча ётқизиб, ёнига қилич қўйиб дафн этилган одам суяклари топилган. 
Э.В.Ртвеладзе фикрича “бу тепасига тупрок, уюлмаган лаҳад-гўр бўлиб, у 
милодий I асрига оид ёдгорликдир”
[33: Б.5-9]
.
Кейинчалик ушбу тадқиқотларга асосланган М.Булатов, Шоҳидтепа 
ёдгорлиги атрофидаги тепаликларни “қадимги сак қабилалари тақвими” деб 
атаган. Унинг тахмини буйича, Шоҳидтепа комплексини ташкил этувчи 365 та 


тепа, йил ҳисоби, фасллар алмашувини белгилашда фойдаланиладиган тақвим-
календарь вазифасини ўтаган”
[34:Б.23-25]
. Қадимги сак қабилалари тақвими 
ҳақидаги М.Булатовнинг илмий қарашлари ўз вақтида катта шов-шувга сабаб 
бўлган бўлсада, ҳанузгача у илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топмаган. 
Ўрта Сангзор воҳасида кейинги йилларда ҳам археологик тадқиқотлар 
олиб борилган. Улардан, Археолог М.Пардаев ва Ж.Ғофуров томонидан 
Ғаллаорол тумани, Тепа Мулкуш қишлоғида ўрганилган остодонлар 
хазинаси
[35]
, тадқиқотчи Ф.Э.Тошбоев томонидан 2014 йил Бахмал тумани 
Беккелди қишлоғидаги мозорқўрғонларда ўтказилган қазув ишларини санаш 
мумкин
[36]
. Бу тадқиқотлар Ўрта Сангзор воҳаси халқлари урф-одатларини 
ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling