Ф а л с а ф а фани бўйича якуний назорат саволлари


Download 83.66 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi83.66 Kb.
#1492317
Bog'liq
1 Фалсафа фани бўйича якуний назорат


Ф А Л С А Ф А
фани бўйича якуний назорат саволлари


  1. Фалсафанинг предмети, тузилиши, функциялари, янги соҳалари ва ўзгарувчан характери.

  2. Фалсафанинг жамиятдаги роли ёки амалий фалсафа. Фалсафанинг дунёқарашга доир ижодий роли.

  3. Дунёқарашнинг шакллари.

  4. Фаннинг дунёқарашга доир моҳияти, фан тараққиётининг асосий босқичлари.

  5. Фалсафа ва фаннинг ўзаро мутаносиблиги, фарқи.

  6. Фалсафа ва табиий илмий фанларда борлиқ тушунчасининг моҳияти, борлиқ ва йўқлик диалектикаси.

  7. Борлиқ шаклларининг таснифи.

  8. Фалсафа ва физикада субстанция, субстрат ва материянинг ўзаро алоқаси.

  9. Инъикос ва унинг шакллари.

  10. Ҳаракат тушунчасининг тавсифи, типлари ва шакллари.

  11. Фалсафада макон ва вақт диалектикаси.

  12. Табиатнинг онтологик мақоми. Биосфера ва Ноосфера ҳақидаги таълимотлар.

  13. Фалсафада шакллланиш, ўзгариш, ривожланиш ва тараққиёт тушунчаларининг моҳияти. Ривожланишнинг умумий қонунлари ва категориялари.

  14. Билишнинг мазмуни ва моҳияти. Билимнинг асосий турлари ва шакллари.

  15. Фалсафа тарихида билишга оид қарашлар эволюцияси.

  16. Билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси.

  17. Ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш даражаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи.

  18. Ҳақиқат билиш мезони. Ҳақиқатнинг асосий шакллари ва концепциялари.

  19. Ҳақиқатга эришишда тушуниш ва тушун­тириш диалектикаси.

  20. Тафаккур мантиқий фикрлаш асоси. Тушунча, ҳукм ва хулосанинг фикр теранлигини таъминлашдаги роли.

  21. Диалектик мантиқ, формал мантиқ, математик мантиқнинг тавсифи

  22. Тафаккур ва тил мутаносиблиги. Танқидий тафаккурнинг мантиқий хулоса чиқаришдаги роли.

  23. Модал мантиқ қоидалари. Мантиқ ва риторика. Мантиқий семантика.

  24. Жамият тушунчасининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари.

  25. Тарихнинг мазмуни, йўналишлари ва концепциялари.

  26. Цивилизация тушунчаси ва унинг типлари.

  27. Техноген цивилизациянинг устувор йўналишлари.

  28. Маданият ва цивилизация мутаносиблиги.

  29. Дунё халқлари маданиятидаги умумийлик ва фарқлар.

  30. Оммавий маданиятнинг шаклланиш тарихи ва ҳозирги даврдаги шакллари.

  31. Жамият ривожида тил, онг ва тафаккур имкониятлари.

  32. Онгнинг табиати, структураси ва функциялари.

  33. Онглилик ва онгсизлик диалектикаси. Клипли тафаккур ва технологик тараққиёт.

  34. Фалсафий антропология ва элитологиянинг уйғунлиги.

  35. Этиканинг моҳияти ва аҳамияти. Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари ахлоқий қарашлари диалектикаси.

  36. Ахлоқнинг функциялари. Ахлоқий қадриятлар иерархияси.

  37. Қадрият тушунча­сининг маъноси ва унинг турлари.

  38. Оиланинг қадриятга доир жиҳатлари. Муҳаббат, нафрат, бахт ва бахтсизлик тушунчаларининг ахлоқий ва қадриятли жиҳатлари.

  39. Жамиятнинг девальвацияси (қадрланиш ва қадрсизланиш).

  40. Соғликнинг қадрият сифатидаги аҳамияти. Соғлом турмуш тарзи саломатлик омили.

  41. Дунёни эстетик идрок этишнинг моҳияти.

  42. Фалсафа тарихида эстетик қарашлар эволюцияси.

  43. ХХ-ХХI асрда эстетиканинг асосий йўналишлари ва категориялари.

  44. Эстетик дид ва оламни эстетик идрок этишнинг шахс камолотига таъсири.

  45. Эстетиканинг замонавий ёндашувлари.

  46. Эстетика ва дизайн. Рекламанинг эстетик дидни тарбиялашдаги роли.

  47. Халқ амалий санъатининг эстетик жиҳатлари.

  48. Оламни виртуал ва визуал эстетик идрок этишнинг фарқлари.

  49. Бадиий асарни идрок этишнинг даражалари.

  50. Санъатдаги инқироз (дегуманизация). Тушкинлик санъати ва ундан чиқиш маҳорати.

  51. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг моҳияти.

  52. Барқарор тараққиётни таъминлашда глобаллашувнинг ижобий ва салбий йўналишлари.

  53. Глобал жараёнларнинг таснифи. Миграция ва урбанизация барқарорлик ва беқарорлик омили.

  54. Глобал жиноятчилик ва унинг олдини олишда халқаро ҳамкорликнинг зарурати.

  55. Спортнинг глобаллашуви. Пандемия - XXI асрнинг глобал муаммоси

  56. Глобал маконда ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва виртуал реалликнинг мутаносиблиги.

  57. Замонавий техниканинг инсонпарварлашуви. Глобал тарбия ва таълим барқарорлик омили. Замонавий таълим моделлари. Дунё ва Ўзбекистонда таълим ва тарбия амалиёти.

  58. Коррупция тушунчасининг маъноси ва унинг тарихий илдизлари. Дунё бўйича коррупция ҳолатининг таснифи.

  59. Коррупциянинг шакллари ва сабаблари.

  60. Коррупциянинг ижтимоий ҳаётдаги кўринишлари. Сиёсий ва ғоявий коррупция хавфсизликка таҳдид.

  61. Дунё ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашда тизимли ёндашув­нинг зарурати.

  62. Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро қонунлар ва қарорларнинг Ўзбекистонда ратификация қилишнинг аҳамияти, иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари.

  63. Коррупцияга қарши фанлараро ёндашувнинг зарурати. Коррупциянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят сифатидаги таҳлили. Коррупция намоён бўлишининг ижтимоий соҳалари, психологик жиҳатлари.

  64. Коррупционер хулқ атворининг умумий тавсифи. Коррупцияга қарши курашнинг тарихий анъаналари.

  65. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг моҳияти. Диншуносликнинг категориялари.

  66. Қадимги ва миллий динларнинг таснифи.

  67. Қуръон ва Ҳадисларда виждон эркинлиги ҳақидаги дастлабки ғоялар.

  68. Дунё мамлакатлари ва Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти.

  69. Дунё ва Ўзбекистонда диний маърифатни такомиллаштиришнинг йўналишлари.

  70. Халқаро диний ташкилотлар ва диний уюшмалар фаолиятининг таснифи.

  71. Ўзбекистондаги янги диний ташкилотлар.

  72. Диний толерантлик ва плюрализм.

  73. Буддавийлик динининг пайдо бўлиши тарихи, асосий таълимотлари, оқимлари ва манбалари.

  74. Ўрта асрларда Дзен буддавийлик таълимоти.

  75. Ҳозирги даврда буддавийликнинг ривожланиши.

  76. Ўзбекистонда буддавийлик динининг тарихий илдизлари ва ҳозирги замон.

  77. Христианликнинг пайдо бўлиши, асосий йўналишлари, таълимотлари ва манбалари.

  78. Ҳозирги даврда христиан динининг ривожланиши ва дунё давлатларидаги ўрни.

  79. Ўзбекистонда христиан динининг ривожланиши тарихи ва ҳозирги замон.

  80. Ислом дини пайдо бўлишидаги ижтимоий шароит.

  81. Ислом асослари, оқимлари ва йўналишлари.

  82. Совет Иттифоқида ислом динига муносабат. Дунё ва Ўзбекистонда ислом динининг мавқеи.

  83. Ҳадис тушунча­сининг моҳияти. Ҳадисларнинг турлари ва таснифи.

  84. Буюк ҳадисшунослар ҳаёти ва ижоди. Ўзбекистонда ҳадисшунослик ривожи.

  85. Калом фалсафаси ва фиқҳ.

  86. Тасаввуф тушунчасининг мазмун-моҳияти, тарихи ва асосий ғояларининг таснифи. Тасаввуф тариқатлари. Тасаввуф ва ҳозирги замон.

  87. Исломда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, ижтимоий тенглик, адолат ва толерантлик ғоялари.

  88. Исломда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устивор йўналишлари.

  89. Ислом динида ватанпарварлик ғояларининг талқини.

  90. Исломда никоҳ ва оилавий муносабатларида эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  91. Исломда ота-оналарга муносабат ва фарзанд тарбиясидаги масъулият. Исломда ахлоқий қадриятлар.

  92. Исломда дўстлик, ўзаро ёрдам ва соғлом турмуш тарзининг тарғиботи.

  93. Исломда фан ва таълим, маданият ва санъатга муносабат.

  94. Ислом архитектураси (Ўзбекистон архитектура ёдгорликларининг қиёсий таҳлили асосида). Ислом динининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ўрни.

  95. Диний мутаассиблик (фанатизм)нинг пайдо бўлиши, моҳияти, асослари ва манбалари. Кўрқув, саводсизлик ва ишончсизлик диний мутаассиблик ва экстремизмнинг асоси.

  96. Диний экстремизмнинг тарихий илдизлари ва оқимлари. Камикадзенинг иккиёқлама маъноси.

  97. Диндорликнинг пайдо бўлиши ва босқичлари.

  98. Диний фундаментализмнинг йўналишлари.

  99. Ўзбекистонда диний экстремизмнинг пайдо бўлиши ривожланиш даврлари ва унга қарши кураш воситалари.

  100. Терроризм тушунчаси, шакллари, сабаблари ва унга қарши кураш механизмлари.

  101. Кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик тушунчаларининг моҳияти.

  102. Ҳозирги даврда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда халқаро кучларни бирлаштиришнинг аҳамияти.

  103. Замонавий диний ҳаракатлар ва секталар фаолиятининг йўналишларинин таснифланг.

  104. А.Фитратнинг “Оила асари”да оила қуриш тартиблари ва фарзанд тарбиясига оид қарашлар таснифи

  105. “Рахбари нажот” рисоласининг “Бахтсиз одамларнинг икки тоифасига” оид қарашлари

  106. Ғаззолийнинг “Кимёи саодат” асарининг моҳиятини таҳлил этинг

  107. Авлонийнинг “Маданият тўлқунлари” мақоласининг замонавий ёшлар тарбиясидаги ролини очиб беринг

  108. Ж.Румийнинг “Қуёшда ҳам доғ бор” деганда нимани назарда тутади таҳлил этинг (Ичиндаги ичиндадур асари асосида ахлоқ тарбиясига оид қарашлар);

  109. Ж.Румийнинг “овчи ва лочин” ривоятининг моҳияти ва унинг тарбиявий ахамиятини таҳлили этинг (Ичиндаги ичиндадир асари асосида).

  110. М.Беҳбудийнинг “Ёшларга мурожаат” ва “Муҳтарам ёшларга мурожаат” мақолаларини таҳлил этинг.

  111. М. Беҳбудийнинг “Падаркуш ёҳуд тарбиясиз боланинг такдири асарининг замонавий ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини асосланг.

  112. Яссавий Хожа Ахмад “Девони хикмат” асарининг моҳиятини очиб беринг.

  113. Румий Ж. Етти мажлис асарининг моҳиятини очиб беринг

  114. Ғаззолийнинг Тавба асарининг моҳиятини очиб беринг

  115. Темур тузукларининг таснифланг.



Download 83.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling