Ф и б кармана туманлараро судининг раиси У. Рауповга


Download 39.17 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi39.17 Kb.
#1359910
Bog'liq
Ф И Б Кармана туманлараро судининг раиси У


Ф И Б Кармана туманлараро судининг раиси У. Рауповга.
Навоий шахар Матонат МФЙ Жасорат кўчаси 32/1 манзилида яшовчи фуқаро Нарзуллаев Усмон Садуллоевич
( IDкарта 32403602390046
28.06.2021 й да берилган.тел 934302460) томонидан
АРИЗА
( Суд процессини даъвогар иштирокисиз ўтказиш тўғрисида)
Мен 10.02.2023 й да ФИБ Кармана туманлараро судига вилоят ва Навоий шаҳар МИБ ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида даъво ариза киритган эдим.Бу даъво аризам илова қилинади. 19.02 .2023 й менга Суддан телефон қилиб 20.02.23 й соат 10-00 га судга келишимни сўрашди. Судга борганимда мени суд раиси У.Раупов қабул қилиб аризамнинг бошига озроқ ўзгартириш киритиб қайта ёзиб келишимни сўради. Мен суд раиси айтганидек аризамни ўзгартириб қйтадан ёзиб, шу куни соат 16-10 да У. Рауповга топшширдим. Аслида 10.02.2023 й даги аризамни ўша куннинг ўзида вилоят судининг тажрибали судяси Шайназарова батафсил текшириб қабул қилиб олган эди. Мен суднинг бу ҳаракатлари дан бироз ажабланиб, кейинроқ тушундим. Бу аризам бўйича Суд процессини анча кутдим. Суддан суриштиришга ҳаракат қилдим. Ниҳоят 23.03.23 й да соат 11:29 да менга Суддан қўнғироқ бўлиб 24.03 2023 й . соат 15:00 да аризам бўйича Суд процесси бўлишини ва процессга келишимни таинлашди.24.03.2023 й соат 14-42 да мен судга келиб постдаги холимларга процессга келганлигимни айтдим.Улар телефонимни сўраб олиб мени 10- кабинага бориб процессни кутишимни айтди. Мен 10- кабинага бориб процессни бироз кутдим. Шундан сўнг бир неча фуқаролар келиб бизнинг ҳам ишимиз 15-00 да кўрилишини айтишди.Суриштирсам соат 15:00 да Судя У.Раупов раислигида 4 та процесс таинланган экан. Мен соат 15:08да телефонимни постдан сўраб олиб суд ходимидан (телефони999408089) бизларни иш қачон кўрилишини сўрадим Суд вакили менга пастда Бекзод исмли судя котибидан аниқлик киритишимни айтди.Мен қайтиб 10-кабинетга кирсам Бекзод ўша ерда экан. унинг қўлида 5 та дело бор эди. Далолар ичида менинг делам чиқмади .Бекзод менга:- «ҳаммасидан хабарим бор сизнинг ишингиз ҳам бугун кўрилади лекин аввал мана бу 5та иш кўрилади, делонгиз У.Рауповда турибди» деди. Мен навбатда туриб У.Раупов қабулига кирдим у киши менга:- «қабулдан кейин аввал бугунги чала ишлар кўрилади, кейин сизнинг ҳам ишингизни кўрамиз» деди. Мен судяга соат 16 бўляпти жавобгар томон - МИБ ҳалиям йўқлигини айтдим. Соат 16 га яқин У.Раупов процессга кириб кетди. Мен залдаги суд ходимларидан МИБ вакилларини суриштирдим аммо улар умуман йўқлигига иқрор бўлганимдан сўнг, мен суд биносидан чиқиб кетдим. МИБ ходимларининг бу ҳаракатлари такрорий марта, судга ҳурматсизлик ҳисобланади. 16.01.2023 й да қабул қилинган ЎР Президентининг Фармони билан судга нисбатан ҳурматсизлик учун қатий чора кўриш янада кучайтирилган. Фармонинг ижросини кутиб қоламан.
Яқинда судга ариза берганимга икки ой тўлади.Нима учундир унчалик мураккаб бўлмаган иш, етарли асослар тақдим этилишига қарамасдан атайлаб чўзилмоқда. Бунинг сабаблари ҳам менга маълум. Одил суд қачон обърўга эга бўлади? Қачонки суднинг қарорлари тўлиқ ижро этилса. Бу муҳим ишларни амалга ошириш учун маъсул орган бу- МИБ ҳисобланади. Шунинг учун Суд билан МИБ ўртасида " дўстона" фаолият икки томон учун жуда манфаатли ҳисобланади. Яна бир мухим жиҳат МИБ органи ЎР Бош Прокуратураси тассаруфидаги идора ҳисобланади . Суд ва Прокуратура азалдан энг мураккаб вазиятларда бир бирини қўллайди, манфаатлар бирлашади. Янада соддароқ қилиб айтганда—«Қарға қарғани кўзини чўқимайди» Бу ишда суднинг жавобгар томонга ён босишини уларга Фурсат ва имконият бераётганлигини сезяпман. МИБ идораси эса жавобгар томонни ҳалигача одам ўрнида кўрмаяпти. Чунки улар ортида буюк қалқон -- Бош Прокуратура бор. МИБ ҳам уларнинг “окахонлари” ҳам менинг бу оддий шикоятим улар учун катта салбий оқибатлар олиб келишини тушуниб етмаяпти . Бу масалада суд тарафлар нейтралитетлигига риоя этиши керак эди. 06.07.2017 й да ЎР судялари бутун халқимизга ва Президентимизга қонун устиворлигини таъмилаш, эзгулик, инсонпарварлик йўлида хизмат қилиш, доимо уз фаолиятларида одил судловни таъминлаш бўйича қасамёд қилганлар Бу қасамёдни кўпгина судялар аллақачон унитишган. Халқимиз ҳуқуқий савиясининг пастлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига жуда қўл келмоқда.
Яқиндагина Хоразм вилоятида содир этилган аянчли, мудҳиш воқеа юзасидан қабул қилинган суд ҳукми ва Прокуратуранинг бу ишдаги ҳаракатлари бутун Ўзбекистонни ва Президентимизни дунёга шарманда қилди. ( илова қилинади).
Иш бўйича процесснинг чўзилиши яна асаббузарлик ва ортиқча харажатларни кўпайтирди .Жумладан 20.02.2023 й аризага тузатиш киритиб қайтадан ёзиш.24.03.23 й да МИБ нинг ҳурматсизлиги учун процессни қолдирилганлиги, мазкур (05.04.23 й даги) аризани тайёрлаш, иловаларини йиғиш булар ҳаммаси ортиқча ташвиш соғликни йўқотиш ҳисобланади. Шунга қарамасдан мен 10.02.2023 й даги аризамдаги олти миллион сўм маънавий ( бунга ҳозир ва келажакда даволанишим ва юридик харажатлар ҳам киради ) зарарни тўлиқ жавобгардан ундиришингизни сўрайман. Минг афсуски бу МИБ идораларининг менга нисбатан учунчи моддий ва маънавий зарбаси ҳисобланади. Бу ҳаракатларни Суд албатта инобатга олиши керак. Бошқа талабларим ҳам ўз кучида қолади. Аризамдаги айрим жумлалар учун Суддан аввалдан узур сўрайман.
Юқорида баён этилганлар ва ЎР ФПК нинг 174- моддасига асосан мазкур иш бўйича Суд процессни дъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишингизни ва Қарор нусхасини электрон тартибда менга юборишингизни сўрайман.
Аризамга таълуқли айрим ҳужжатлар нусхалари илова қилинади илова варақда
Фуқаро. Усмон Нарзуллаев
05 апрел 2023 й.
Download 39.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling