Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Келишмовчиликларни тузилмали бошқариш
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
15.3. Келишмовчиликларни тузилмали бошқариш
усуллари ва уларни бартараф қилиш 29-чизмада тўқнашувнинг андозаси жараён кўри- нишида келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, бошқариш жараёнида бир ёки ундан зиёд келишмовчилик манбалари бор бўлса, тўқнашувли вазиятнинг пайдо бўлиши кўпая- ди. Баъзан одамлар келишмовчиликда қатнашиш оқибати харажатлар билан боғлиқ бўлмаслигини би- лади, бу ҳолда «мен унга ўзича иш кўришга рухсат бераман» қабилида вазиятга муносабат биддирадилар. Аммо кўпгина вазиятларда, одам бошқанинг иста- ган мақсадига эришмаслигига муносабат билдиради. Ҳақиқий келишмовчилик кўпинча «у ноҳақ, менинг нуқтаи назарим тўғри» деб исботлашда пайдо бўлади. Келишмовчиликнинг кейинги босқичи — бу улар ни бошқариш. Келишмовчилик вазиятини бошқариш- нинг бир неча самарали усуллари бор. Уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: тузилмали ва одамлар ора сидаги усуллар. Ташкилотдаги тўқнашувларни бартараф қилмоқ учун ташкилот ичида тўқнашувни тузилмали бошқа- риш деб аталмиш усуллар кенг қўлланил&ци. Бу усул лар ривожланган тўқнашувларни бартараф қилиш учун ташкилот тузилмасини ўзгартиришлар билан боғлиқ. Улар тўқнашув жадаллигини пасайтиришга қаратилган, ушбу гуруҳ усулларига киради: — раҳбарнинг ташкилотдаги ўзининг ҳолатидан фойдаланиш усуллари (буйруқ, фармойиш, кўрсат- ма, йўл-йўриқ, дастур ва ш.к.лар); — тўқнашув қатнашчилари (уларни ноз-неъмат- лар, м ақсадлар, воситалар ва ҳоказолар бўйича «бўлиш») ёки уларнинг ўзаро боғлиқлигини камай тириш (бўлинмаларни тоифалаш ва мустақиллаш) 212 www.ziyouz.com kutubxonasi 29-чизма. К елиш м овчиликнинг ж араён тарзидаги андозаси билан боғлиқ ташкилотни қисмларга «бўлиш» усул лари; — ишда ўзаро боғлиқ бўлинмалар (захира ёки кафо- лат материаллари ва комплектлаш) яратишга маълум «тайёргарлик» (эҳтиёткорлик) билан боғлиқ усуллар; — йиғув бўлинмалари учун махсус йириклашти- риш механизмини (умумий ўринбосар, мураббий ёки мувофиқлаштирувчи ва ш.ў.лар) қўллаш билан бог- лик усуллар; — ҳар хил бўлинмаларнинг қўшилиши ва улар нинг умумий масалаларининг бўлиниши (мисол учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходимлар бўлимларининг шах- снинг тараққиёти бўлимига бирлашиши) билан бог- лик усуллар. Тузилмали усулларни ўрганиш кишиларга тўқна- шув ҳолатларида раҳбарнинг хоҳишига мос келади - ган кандай хатти-ҳаракатлар қилишларини тушунишга ёрдам беради. 213 www.ziyouz.com kutubxonasi Тўқнашувни бартараф қилишдаги яхши усуллар- дан бири ҳар бир ходим ва бўлинмалардан қандай натижалар келиб чиқиши мумкинлиги ни тушунтириш. Яна бир усул — мувофиқлик механизмини (гуруҳ зан- жирини) қўллаш. Умумташкилий мажмуи мақсадлар- ни қарор топтириш-ҳолатли тўқнашувни бошқариш яна бир тузилмали усулдир. Ҳолатий тўқнашувни бош- қариш усули мисолида рағбатлантиришдан фойдала- нишни тушуниш мумкин, бунда оқибатига боғлиқ бўлмаслик учун одам хулқига таъсир кўрсатилади. Ш ахслар орасидаги тўқнаш увларни бартараф қилишда бешта усул бор. Четга чиқиш (оғиш) — тўқнашувдан четга кетишни ифодалайди. Текислаш — шундай хулқки, бунда гўё аччиқланишга ҳожат йўқ. Зўрлаш ёки мажбур қилиш - ўз нуҳтаи назарини юк- лаш мақсадида қонуний ҳукмронлиги ёки тазйиқ (си- қув)ни қўллаш. Муроса ёки бир-бирига ён бериш - бу энг қулай ечим қабул қилишга олиб келмаса ҳам маъ лум даражагача бошқалар нуқгаи назарига тан бериш- дир, бу самарали чора. Муаммоларни ечиш — бунда ҳар хил ҳолатларда афзал кўринган фикрлар ва маъ- лумотларни танлаш талаб қилинади, икки томонга маъқул бўлган ечим топиш учун қарашлардаги ва ушбу қарашлар тўқнашувдаги фарқларни очиқ тан олиш билан тавсифланади. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling