Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Устувор режани амалга ошириш ва унинг
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
17.3. Устувор режани амалга ошириш ва унинг
бажарилишини назорат қилиш Амалга ошириш устувор режани ҳаракатга келтира- ди. Устувор режани аматга ошириш ва назорат қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Раҳбарликнинг мақсади бир вақтда умумфирманинг мақсадидир ва устувор режа шу мақсадларни рўёбга чиқиши учун ишлаб чиқилади. Ре жани муваффақиятли амалга ошириш қисқа муддатли ва узоқ муддатли дастурни, сиёсат, бажариладиган иш тартиби ва қоидаларни талаб этади. У яна ташкилот ту- зилмасида бюджет ва унинг мақсадларини бошқариш орқали устувор режанинг йириклашишини назарда ту- тади. Режанинг тўғрилигини аниқлаш ва муаммоларни ажратиш учун унинг амалга ошишини доимо баҳо- лаш катта аҳамиятга эга. Устувор режалаштириш, амалга оширилгандаги- на маъно касб этади. Ш унинг учун бу саволга Питер Друкер айтадик, режанинг амалга ошишида уни раҳ- барлар томонидан ноз-неъматлар етказиб бериши синов тоши деб ҳисоблайди. 30-чизмада устувор режалаштириш жараёни кен- гайтирилган ҳолда келтирилган. Далилланган мақсадлар самарали режалаштириш нинг муҳим компонентларидир, аммо улар ечимлар қабул қилиш ва хулқлар учун тўлиқ кафолат бўлол- майдилар. Мақсад, ташкилот нимага эришишни истай- ди ва у исталган натижани қачон олишни хо\дайди. Мақсадга эришиш усули — қандай бизнес билан шу- ғулланиши фақат умумий маънода қаралади. Бундай ёндашиш бениҳоя эркин ҳаракат қилишга имкон бе ради. Мақсадларга эришиш учун масъул ходимлар ўзларини шундай тутишлари мумкин ки, амалда мақ- садларга эришиш таъминланмайди. М ана шундай ҳолатдан қутилиш учун раҳбарият қўшимча режалар ва мақсадларга эришиш бўйича муайян йўлланмалар 235 www.ziyouz.com kutubxonasi 30-чизма. Устувор режалаштириш жараёни ишлаб чиқиши ва устувор режалаштириш жараёни- ни йўлга қўйиши керак. Устувор режалаштиришнинг муҳим боғловчи ме- ханизми бўлган режалар ва йўл кўрсатишлар кура- шиш усули (тактика), сиёсат, ҳаракат тартиби ва қоидалардан иборат. Курашиш усули бу муайян кисқа муддатли усту- ворликдир. Сиёсат ҳаракат ва ечим қабул қилиш учун уму мий йўл кўрсатишни ифодалайди. Ҳаракат тартиби муайян ҳолатда бошланмоғи ёки ишга киришмоғи лозим бўлган ҳаракатларнинг кўри- нишидир. Қоида муайян ҳолатда нима қилиниши лозимли- гини аниқ кўрсатади. 236 www.ziyouz.com kutubxonasi Режалаштиришнинг мазмуни фирмани бошқариш- нинг вазифаси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишлари ва мутаносиблиги унинг моддий ман балари билан таъминланганлиги ва бозор талаби ҳисобга олинган ҳолда далилланиб аниқланишдан иборат. Режалаштиришнинг моҳияти белгиланган даврда барча фирмалар ва ҳар бир бўлинмаларнинг алоҳида ҳолида тараққиёт мақсадларини аниклашти- ришда; хўжалик масалалари, уларга эришиш восита- лари, муддатлари ва амалга оширилишининг кетма- кетлигини аниқлашда; қўйилган масалаларни ечиш учун зарур бўлган моддий, меҳнат ва молиявий неъматларни аниқлашда намоён бўлади. Шундай қилиб, бошқаришнинг вазифаси бўлмиш режалаштиришдан мақсад фирманинг етарли фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун ижобий шароит лар билан таъминловчи барча ички ва ташқи омил- ларни олдиндан ҳисобга олишга интилишдан иборат. Шунинг учун режалаштириш фирма бўлинмалари орасидаги ўзаро боғлиқпикларни таъминлашга қара- тилган. М ақсадлар, мазмунлар ва масалаларнинг боғ- лиқликларига қараб режалаштиришнинг қуйидаги шакллари ва режаларнинг турлари бўлиши мумкин: режали даврнинг муддатига қараб режалаштириш шакллари — истиқболдаги (10—20 йил) режалашти риш (узок, муддатли режалаштириш ва устувор режа лаштириш); ўрта муддатли режалаштириш; жорий (бюджетли, тезкор) режалаштириш. Режанинг турлари: 1) хўжалик фаолиятининг маз- мунига қараб — ИТИКИларининг режалари; ишлаб чиқариш; савдо; моддий-техник таьминлаш; молия режа; 2) фирманинг ташкилий тузилишига қараб — ишлаб чиқариш бўлинмаларининг режалари; компа- ниянинг филиалларидаги режалар. Агарда устувор режалаштириш фирма фаолияти- даги асосий мақсадларни аниклашдан иборат бўлса, жорий режалаштириш эса устувор мақсадлар ва ма- 17.4. Курашиб (тактик) режалаштириш 237 www.ziyouz.com kutubxonasi салаларга эришиш йўлларидаги оралиқ мақсадларни аниқлашдан иборат. Бунда масалаларнинг ечим во- ситалари ва усуллари, неъматлардан фойдаланиш, янги технологияни қўллаш катта аниқлик билан иш лаб чиқилади. Ишлаб чиқаришнинг жорий режаси — бу ойлик, чорак, ярим йиллик режалардир ёки ка лендарь режа. Бу буюртмаларга қараб тузилади, неъматлар билан таъминланиши, ишлаб чиқариш қувватидан фойдалапилиш даражаси ва ҳар бир бу- юртманинг бажарилиш муддати ҳисобга олинади. Ишлаб чиқариш бўлинмаларида курашишли ва Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling