Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

19.5. Самарали назоратнинг тавсифи
Самарали назоратни аниқлашда инсон хулқи яго- 
нагина омил эмас. Ташкилот мақсадларига эриши- 
шини назорат орқали таъминлаш учун у бир неча 
муҳим хусусиятларга эга бўлиши лозим. Улар қуйи- 
дагилар:
— 
назоратнинг устувор йўналишлиги (хусусий кор­
хона маҳсулотларидан нусха кўрсатиб, шаҳарма-ша- 
ҳар буюртма тўпловчи вакиллар орқали ўз корхона 
раҳбарларига етказиш);
263
www.ziyouz.com kutubxonasi


— натижага қараб мўлжаллаш;
ишга мос келиши;
— ўз вақтида назорат этиш;
— назоратнинг эгилувчанлиги;
— назоратнинг содда ва оддийлиги;
назоратнинг фойдалилиги;
— халқаро даражадаги назорат.
Назорат ташкилотнинг энг муҳим масалаларини 
ифодаласа ва уларнинг бир маромда боришини таъ- 
минласа, назорат устувор тавсифга эга бўлади. Усту­
вор аҳамиятга эга бўлмаган фаолиятни тез-тез тек- 
шириш ёки ўлчаш мақсадга мувофиқ эмас.
Агар олий раҳбарият маълум бир кўринишдаги 
фаолиятни устувор деб ҳисобласа, у ҳолда албатта 
самарали назорат ўтказилиши керак.
Назоратнинг пировард натижаси фақат маълумот 
тўплаш, стандартларни белгилаш ва муаммоларни 
аниқлашдангина иборат бўлмай, ташкилот олдида 
турган масалаларни ечишдир. Назорат ўтказиш мақ- 
садларга эришиш учун восита бўлмоғи керак.
Назорат самарали бўлмоғи учун текширилаётган 
фаолият турига мос келиши керак. У холис ўлчани- 
ши ва баҳоланиши лозим, ҳақиқатдан ҳам муҳим 
бўлсин. Назоратнинг мос келмайдиган механизми 
муҳим маълумотни тўплай олмасликка олиб келади, 
беҳуда меҳнат қилинади.
Худди шунингдек, назорат ўз вақтида ўтказили- 
ши керак. Ўз вақтида назорат ўтказиш юқори тезлик- 
да ёки уни бод-бод ўтказишда эмас, назорат қили- 
надиган ҳодисага айнан мос келишида деб тушун- 
моқ лозим.
Назорат, худди режа каби, бўлаётган ўзгаришлар- 
га мослашувчан ва эгилувчан бўлиши керак. Режа­
ларнинг маълум ўзгаришлари назорат тизимида жид- 
дий ўзгаришни талаб этмайди, зарурият билан ўзга- 
ришлар тўғри баҳоланиши лозим.
Ташкилот ишида тўла такомиллашишга назорат 
ёрдами билан камдан-кам эришилади. Таш килот
264
www.ziyouz.com kutubxonasi


сарфлайдиган харажат воситалари ташкилот қўйган 
мақсадларига яқин бўлиши керак. Агар назорат тизи- 
мига кетадиган барча харажатлар унинг яратадиган 
афзалликларидан юқори бўлса, ташкилот назорат ти- 
зимини қўлламагани маъқул.
Ташкилот ўз бизнесини ташқи бозорларда амалга 
оширса, назорат вазифаси қўшимча мураккабликка 
дуч келади. Халқаро даражага чиқиш учун тадбиркор­
лик фаолиятидаги мақсадлар сони сезиларли орта- 
ди, бунда назорат қилиш қийинлашади. Менежерлар 
стандартларни белгилабгина қолмай, ўз мамлакати 
ичидаги бизнеси учун ҳаракатлар натижасини ўлча- 
ши керак, бироқ ўзининг халқаро бизнеси учун 
ўхшаш операцияларни амалга ошириши лозим. Улар­
нинг бизнеси қанчалик қамровли бўлса, шунча на­
зорат қилиш қийинлашади.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling