Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Ташқи муҳит билан ўзаро муносабати бўйича


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

9.1. Ташқи муҳит билан ўзаро муносабати бўйича 
ташкилотларнинг турлари
Ташкилотнинг тузилмасига ёндашиш бошқариш 
назарияси ва амалиётида муҳим ўрин тутади. Ёнда- 
шишлар механистик ва органик белгиларда бўлади.
«Механистик» атаманинг ташкилотда қўлланили- 
ши машина механизмига ўхшатиб лойиҳалаш тизи- 
мини ифодалайди ва унумли операциялар учун 
мўлжалланади. Бундай ёндашиш ўз навбатида танқид- 
ларга учради. «Органик» атама ташкилотга тирик орга­
низм сифатини беради, бу эса механистик тузил ма­
ни камчиликларидан холи қилади. Ушбу ёндашувнинг
асосига ҳолатбай назария
Ташкилотнинг механистик 
қабул қилинган.
тури 
Ташкилотни лойиқалаш-
га ёндашиш бу механис­
тик ишда тор маънода жавобгарлик ва ташкилотда 
қаттиқ иерархия (қуйи мансабдорларнинг юқори ман- 
сабдорларга босқичма-босқич бўйсуниши)га асослан- 
ган марказий ечим қабул қилиш, бажариладиган ишда 
расмий қоидалар ва тартибларга риоя қилиш билан 
тавсифланади. Бундай тавсифлар билан ташкилот са­
марали ҳаракат қилиши мумкин, қачонки оддий тех­
нология (ишни қачон, қаерда ва қандай бажариш, 
паст ноаниқликда)ни қўллаганда, мураккаб бўлма- 
ган ва ўзгармас ташқи муҳит бўлганда мос келади. 
Ҳатто, замонавий автомобиль ишлаб чиқариш меха­
нистик тузилма доирасида ҳам самарали бўлиши мум­
кин. Автомобиль ишлаб чиқариш технологиясида ва 
ҳатто муаммоларида, етарли даражада аниқлик мав­
жуд, чунки ушбу ишлаб чиқариш ташқи муҳитда дуч 
келадиган қийинчиликлари (ҳаракат хавфсизлиги, ат- 
роф-муҳитнингтозалиги, ёнилғи, йўллар, инфраструк­
тура ва ш.к.), сўнгги ўн йилликларда кам ўзгарди.
Кўпгина мутахассислар механистик ёндашишни 
бюрократик ташкилотда синоним деб ҳисоблайдилар. 
Унинг афзалликлари, масалан, универсаллик, нати- 
жани, худди шунингдек унумдорликни олдиндан кўра
1 0 -7 7
145
www.ziyouz.com kutubxonasi


билиш мумкинлиги бор. Аммо бюрократик тизим 
қуйидаги шароитлар мавжуд бўлганда амалга ошиши 
мумкин:
— ташкилотда умумий мақсадлар ва масалалар маъ­
лум бўлса;
— ташкилотдаги ишлар алоҳида операцияларга 
бўлиниши мумкин бўлса;
ташкилотнинг умумий мақсади етарли даражада 
оддий, яъни,марказий режалаштириш асосида бажа­
рилиши мумкин бўлса;
— индивид бажарган ишни аниқ ўлчаш имкони 
бўлса;
— ходим моддий (айниқса, пул билан) рағбатлан- 
тирилса;
— раҳбарнинг мансаби қонуний деб эътироф этил-
са.
Албатта, ҳар қандай ташкилотннг муваффақиятга 
эришиши учун муҳим (неъматларнинг ва фаолият на- 
тижасига талабларнинг мавжудлиги) кўпгина бошқа 
шароитлар ҳам мавжуд. Аммо механистик ёндашиш- 
га асосланган ташкилотнинг самарали фаолият курса- 
тиши учун юқорида келтирилган шароитлар ўта му- 
ҳимларидир.
лиятни талаб этувчи ечим қабул қилишда расмий 
қоидалар ва бажариладиган иш тартиблари, марказ- 
лаштириш ва ходимларнинг қатнашиши эҳтиёткор- 
лик билан ёки ўртача фойдаланилади, мансабдорлик- 
нинг эгилувчан (тез мослашувчан) тузилмаси ва 
иерархиянинг поғоналар сони имкон қадар кам бўли- 
шига ҳаракат қилинади, Ушбу ёндашиш янги, илғор 
технология қўлланиладиган, мураккаб ва ўзгарувчан 
ташқи муҳит мавжуд бўлган шароитларда ўзининг са­
марадорлигини намойиш қилади.
Органик ёндашишнинг самарали қўлланилишига 
электрон техникада ишлаб чиқаришни ташкил эти-
Ташкилотнинг 
органик тури
Ташкилотни лойиҳа- 
лашга органик ёнда­
шиш ишда ўта масъу-
146
www.ziyouz.com kutubxonasi


лиши мисол бўла олади. Мутахассислар эътироф эта- 
диларки, электрон ишлаб чиқариш технологияси де- 
ярли ҳафтасига ўзгариб туради. Мураккаблиги жиҳа- 
тидан ҳеч кимни шубҳага келтирмайдиган бу соҳа- 
нинг ташқи муҳити ҳам ўта тез ўзгариб туради.
Органик ёндашиш ташкилотда янги қамровлар би­
лан яхшироқ муносабатга кириша олади, ўзгариш- 
ларни осонроқ ўзлаштиради, яъни тезроқ мослашув- 
чанликка эга бўлади. Органик ёндашишда ходимлар- 
нинг ўзи кўпроқ ҳаракат қиладилар, чунки уларга 
аниқ баҳо ва стандартлар йўқ.
Кўп мутахассислар органик ёндашишнинг кела- 
жаги бор деб ҳисоблайдилар ва механистик ёндашиш- 
ни эса кўпроқтанқид қилишда давом этмоқдалар. Улар 
қандай бўлишидан қатъи назар, қайси бир ташкилот 
турини танлаш раҳбарга ҳавола.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling