Фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин
Download 13.95 Kb.
|
Fikr-mulohaza
Барча солиқ имтиёзлари фақат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан белгиланади. Алоҳида солиқ имтиёзларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш солиқ солишнинг ягоналигига салбий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан солиқ имтиёзлари индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар - сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киритилган. Шунингдек, Солиқ кодексининг 445-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланган. Шу билан бирга, сув тежовчт технологияларни жорий этганда, сув сарфи камлиги ҳамда сув ҳажмини ўлчаш ускуналари билан жиҳозланишини ҳисога олиб, солиқ ставкаларига камйтирувчи коэффициент қўлланилишини инобатга олиб, лойиҳанинг 20-бандини чиқариб ташлаш лозим бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур қарор лойиҳасининг 13-банди а)‑кичик бандини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 13.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling