Фахрланса арзигулик умр
Download 0.83 Mb.
|
От Ўрнини той босади
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суратда исеъфодаги полковник Шавкат Мамадалиев оила аъзолари билан.
ФАХРЛАНСА АРЗИГУЛИК УМР Отадан болага қоладиган мерос моддий бойлик эмас, билаки, касб, ҳунар десак тўғри бўлади. Фарзанд ота ўрнини ҳар жиҳатдан босса, ота касбини танласа ва унга содиқ қолса, бундай отанинг бахти бор. Ўзининг бутун умрини ҳалк осойишталиги, тинчлиги йўлига бағишлаган истеъфодаги полковник Мамадалиев Шавкат Мелибоевич шундай бахтиёр оталардан. Мен, аввало, Шавкат Мелибоевичнинг босиб ўтган ҳаёт йўлига бир назар ташлашни мақбул деб топдим. Ш.Мамадалиев 1946 йил 26 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Мактаб... ҳарбий хизмат... 1974 йили эса Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаб, ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлади. Меҳнат фаолиятини шу йил ноябрь ойидан Сирдарё шаҳар ва туман ички ишлар бўлими сиëсий - тарбиявий ишлар бўйича бошлиқ мувони вазифасидан бошлади. Ўз вазифасига масъулият билан ёндоша оладиган, синчков Шавкат Мелибоевич бўлим бошлиғининг биринчи мовуни лавозимига тайинланади. 1980 йилдан Мехнатобод туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида иш юрита бошлайди. Туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, очилмай қолган жиноятларни очишда ўз иқтидорини намоён этди. Ҳар бир ички ишлар ходимининг малакасини ошириб бориш шарт. Ш.Мамадалиев 1986 йили Москвага, Ички Ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга юборилди. Малакали милиция ходимига ҳар қандай вазифасини ишониб топшириш мумкин. 1988-1989 йилларда Ш.Мамадалиев вилоят ИИБ Штаб бошлиғи ўринбосари, сўнг Штаб бошлиғи вазифасини бажарувчи вазифаларида ишлади. 1993 йилгача Боёвут туман ИИБ бошлиғи, 1997 йилгача эса вилоят ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб, милиция полковниги унвони билан нафақага чиқади. Ш.Мамадалиев таҳликали вазиятлар, жиноятчилар билан олишувлар, фавқулотда ҳолатларга бой хизмати давомида устозлари истеъфодаги генерал майор Отамурод Муҳаммадиев, полковниклар Серикбай Жуматаев, Эргаш Абдуқодиров, Турсунбек Рахмонов, Турсунбой Туйчиевларлардан олган сабоқлари эвазига халкимиз осойишталиги йўлида астойдил хизмат қилиш билан бирга ажойиб шогирдлар тарбиялади. Марҳум полковник Тохир Мусаев, ички ишлар вазирлигида хизмат қилаётган полковник Парда Жумаев, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи биринчи муовини, полковник Бахтиёр Жуматаев, майор Абдураҳмон Эрматовлар шулар жумласидандир. Шавкат Мелибоевич ғамхўр ота, мехрибон оила бошлиғи. Умр йўлдоши Мўътабар ая билан 4 фарзандни тарбиялаб вояга етказишган. Қизлари Шоира ўқитувчи, Нодира банк ходими, кенжа қизлари Гулнора солиқ тизимида ишлайди. Ота изидан бораëтган Отабек Шавкатов Сирдарё туман ички ишлар бўлимининг Сирдарё шаҳри, “Ҳакикат” маҳалласи қошидаги 14-милиция таянч пунктида профилактика нозири бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Ушбу таянч пункти яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилган “Намунали милиция таянч пункти” анъанавий кўрик-танловида биринчи ўринни олиб, “Дамас” автомашинаси билан тақдирланди ва бутун мамлакатга овоза бўлди. Бунда албатта, Отабекнинг муносиб ҳиссаси бор. Шавкат Мелибоевич чиндан ҳам ўғли билан фахрланса арзийдиган бахриёр ота. Айни пайтда ҳам истефодаги полковник Шавкат Мамадалиев Сирдарё тумани ИИБ фахрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У ўз билим салоҳиятини кейиги авлод вакилларига беришдан чарчамайди. Ёшларга ушбу касбнинг сир-асрорларини, йўналишлари бўйича ўзининг босиб ўтган хаёт йўли мисолида гапириб беради. Истефодаги полковникнинг шогирдлари бугун унинг йўлини давом эттириб юртимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Юрт тинчлиги, халқ осойишталигини таъминлашдек шарафли вазифани ўзининг муқаддас бурчи деб билган Шавкат Мелибоевич шогирдлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Айни кунда устоз сабоғини олган шогирдлари юртимиз тинчлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани шараф билан адо этишмоқда. Айни кунларда мамлакатимизнинг қайси бир ҳудудида бўлманг, давр билан ҳамнафас ҳолда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига, янгиланиш жараёнларига, илғор ғоя ва ташаббусларнинг ҳаётга тадбиқ этилаётганига дуч келасиз,-дейди Шавкат Мелибоевич. -Давлат идоралари вакилларининг аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиши, муаммоларига қулоқ тутиши ва ечимини излаши одатий ҳолга айланиб қолди. Энг муҳими, ушбу тадбирларда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши юзасидан самимий суҳбатлар олиб бориляпти. Бу янги Ўзбекистонда янги даврнинг бошланганини англатади. Суратда исеъфодаги полковник Шавкат Мамадалиев оила аъзолари билан. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling