Ғаллаоролни боғу бўстонга айлантирайлик! Туман ҳокимлиги ва туманда истиқомат қилаётган нуронийларнинг халқимизга мурожаати


Download 444.3 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi444.3 Kb.
#1567167
  1   2
Bog'liq
Яшил макон


ҒАЛЛАОРОЛНИ БОҒУ БЎСТОНГА АЙЛАНТИРАЙЛИК!


Туман ҳокимлиги ва туманда истиқомат қилаётган нуронийларнинг халқимизга МУРОЖААТИ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини маълум қилди.


Президент топшириғи билан ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилиши белгиланди. Ҳар бир вилоятда жамғарма маблағлари ҳисобидан камида 5 млн. туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди. Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «Яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилмоқда.

Жумладан, туманимизда яшовчи ёшлар ташаббуси билан “Сокин ҳудуд” маскани барпо этилиб, у ерга минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган ва меҳр билан парвариш қилинмоқда. Яқин келажакда туман аҳли ушбу масканда мароқли дам олади.


Сир эмаски, ўтган йилларда юртимизда дов-дарахтлар экиш, яшил маконлар барпо этиш борасидаги ишларимизда анчагина хатоликлар ва қўшиб ёзишларга йўл қўйилган. Буни Президент Ш.Мирзиёев яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида очиқ-ойдин баён этди. Эндиги вазифа йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, жонажон Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида Яшил маконлар яратишдан иборат бўлмоғи лозим.

Ғаллаорол туманида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида 1212,8 минг дона манзарали, мевали дарахт кўчатлари, буталар ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган. 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида жами 454,8 минг дона кўчат экиш ишлари амалга оширилади. Шундан умумфойдаланувчи автомобиль йўллари ёқасига 38,3 минг, қишлоқ хўжалиги ерларига ихота сифатида 14,4 минг, фермер хўжаликлари дала майдонлари четларига 132,3 минг, ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлар ҳовлиларига 51,3 минг, корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларига 71,4 минг, туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар, саноат ва қурилиш корхоналари ҳовлиларига 92,3 минг, тумандаги фуқаролар йиғинлари ҳудудлари ва бинолари ҳовлиларига 67 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, буталар ва қаламчалар экиш режалаштирилган.


Туманимизда янги-янги узумзорлар ва боғлар барпо этиш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда. У ерларга ток ва мевали дарахт кўчатларининг серҳосил ва истиқболли навлари ўтқазилмоқда. Аҳоли хонадонларида ҳам узум ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш, войиш ва сурток қилиб узум парваришлаш йўлга қўйилмоқда.
Туманимиз марказидан ўтган халқаро аҳамиятга эга Катта Ўзбек трактининг икки томонида узумзор ва боғлар ташкил этиш жадаллик билан бошлаб юборилди. Таъбир жоиз бўлса, яқин йилларда М-39 автомагистралининг икки томони яшил белбоғсимон товланиб, юртимизга ташриф буюрадиган барча меҳмонларни ўзига мафтун этишига умид боғлаганмиз.
Бободеҳқонларимизнинг узоқ йиллик тажрибаларидан маълумки, куз фаслида, яъни дарахтлар уйқуга кирган пайтда кўчат ўтқазиш катта самара беради. Аниқроқ айтганда, баҳорга келиб кузда ўтқазилган кўчатларнинг деярли барчаси кўкариб кетади. Яшил макон яратишда туманимизда истиқомат қилаётган нуроний отахон ва онахонларимизнинг бой тажрибасидан фойдаланиш, уларнинг маслаҳат ва ўгитларига риоя қилиш катта самара беради.
Жиззах вилоятида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлган Ғаллаорол туманида миллионлаб туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш имкониятлари мавжуд. Сувли майдонларга кўпроқ мевали дарахт кўчатларини, лалмикор майдонларга эса узоқ умр кўрадиган, қурғоқчиликка чидамли садақайрағоч, қарағай, эман, япон сафораси, катальпа, шумтол, заранг кўчатларини ўтқазиш мақсадга мувофиқдир.

Download 444.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling