Лекин кейинги оқимлапда, йўга, жайнчилик, айниқса, буддачилик ахлоқшунослигида, ахлоқий фазилатлар эгаси булиш инсоннинг зоти ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг шахсни камолоти билан боғлиқ деган фикр илгари сурилади. Буддҳа таълимотига кўра, дунё изтиробга тўла ва энг муҳим муаммо ана шу изтироблардан қутилишнинг йўлини топиш. Нақл қилинишича, уз тенгдошлари билан айшу ишратда умр кечирган шаҳзода Сидҳарта Гаутама кунлардан бирида сайр қилиб юриб, касал чолни ва жаноза маросимини кўради. Хар бир кишини касаллик, қариллик ва ўлим кутишини эшитиб, ларзага тушади, одамлардан қочиб, тарки дунё қилади ва тўрт эзгу ҳақиқатни англаб этади ҳамда уни одамларга этказади. Унинг қисқача баёни шундай: Бу дунёдаги ҳаёт изтиробларга тўла. Бу изтиробларнинг сабаблари бор. З. Бу изтиробларга барҳам бериш мумкин. . Изтиробларга барҳам бершга оли6 борадиган йўллар мавжуд. Буддҳанинг тўртинчи ҳақиқати, айниқса, ахлоқшунослик нуқтаи назаридан муҳим. У Буддҳа ўтган ва хамманинг ўтиши мумкин булган нирванага (эҳтирос, нафрат, пушаймон аста-секинлик билан сўниб бўлгандан кейинги ҳолатга) этишиш йўлидир. У саккиз фазилатга эришувда иборат: 1) тўғри қарашлар; 2) тўғпи жўръат; З) тўғри хатти-ҳаракат; 4) тўғри нутқ; 5) тўғри ҳаёт тарзи; 6) тўғри жаҳд-жадал; 7) фикрни тўғри йўналтириш; 8) диққатни тўғри қаратмоқ.. Шундай қилиб, саккиз йўл бир-бирини тақозо этувчи уч омил - билиш, хаттиҳаракат ва диққатнинг бирлигидан иборат. Билим ва ахлоқ бу ўринда яхлитликка эга; фазилат билимдан (иллат эса билимсизликдан) келиб чиқади, шу сабабдан билимни фазилациз такомилаштириш мумкин эмас. Бу ахлоқий комилликка этишишнинг тйгалланган консепсияси “Сочларининг фатиласи, сулоласи ёки зоти туфайли браҳман булмайди. Кимдаки хақиқат ва дҳамма бўлса, ўша бахтли ва ўша браҳман”, - дейлади буддҳачилик ахлоқий қоидалари жамланган китобда. Шундай қилиб, буддҳачилик томонидан ведалар обруси, брахманларнинг истисноли ҳолати инкор этилади, жамиятни варналарга бўлиш қораланди. Шубхасиз, бу ахлоқий тараққиёт кўринишларидан бири эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |