Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Ўрта асрлар, мусулмон Шарқи мйтафаккирларининг қадимги Юнон тафаккурига, хусусан, ахлоқшунослигига улкан эътиборининг тақлидининг асл сабаби ана шунда


Download 341.14 Kb.
bet38/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Ўрта асрлар, мусулмон Шарқи мйтафаккирларининг қадимги Юнон тафаккурига, хусусан, ахлоқшунослигига улкан эътиборининг тақлидининг асл сабаби ана шунда.


Инсоннинг ҳаёти ва турмушида, айниқса, ёш авлоднинг камолот топишида, ахлоқий вояга етишида оиланинг ўрни ва вазифаси беқиёсдир. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф - одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: "Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор - номус, шарму - хаё, меҳру - оқибат, меҳнацеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланган". Бас шундай экан, оила ва никоҳ нима, уларнинг моҳияти, мақсади ва аҳамиятини билиш ҳар бир фуқаро, ҳар бир бўлажак мутахассис, ёш авлоддан тортиб кекса кишиларгача билиши зарур ва муҳимдир.

Оила ва никоҳ нима? Оила сўзинивг луғавий маъноси ҳақида ҳар хил нуқтаи назарлар бор. Масалан, Римликларда "оила" сўзи (фамилиа) дастлабки мулк эгасига бўйсунадиган шахслар (бу шахслар мулкининг бир қисми ҳисобланган; мулк эгасининг ўз болалари, хотини, асир, сотиб олинган ёки мерос бўлиб ўтган қуллар ҳам ҳисобга кирган) мажмуини билдирган. "Ота" сўзи ҳам дастлаб ҳозирги маънодага отани эмас, балки ўзига қарашли оиланинг хўжаси ёки эгаси деган сўзни англатган. "Оила"нинг луғавий маъноси бошқа бир манбаада қуйидагича изоҳланади: "Оила асли арабча "аёлманд, ниёзманд" маъноларини англатувчи “оил” сўзидан чиққанлиги "Фарханги забони тожикийда қайд этилган. "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" да ҳам бу сўзнинг арабчалиги таъкидланиб, "эр-хотин, уларнинг бола - чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи, хонадон" маъносидагина изоҳланади. Ҳар иккала изоҳда ҳам сўздаги маъно юки оналик булоғидан сув ичган ҳолда шаклланганлиги етарли ифодаланмаган. "Оила" сўзининг луғавий маъноси унинг моҳиятини англашда ва таъкидлашда муҳим негиз бўлади. Адабиётларда оиланинг турли таърифлари мавжуд. Шундан энг мукаммали қуйидагидир: Оила - кишиларнинг табиий-биологик (жинсий муносабатлар, бола туғиш), иқтисодий (мулкий муносабатлар, уй - рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (масалан, никоҳни давлат йўли билан қайд этиш), маънавий (эр

1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling