Фалсафа” кафедраси «Мантиқ» фанидан
Оддий қатъий силлогизмнинг биринчи фигураси
Download 0.65 Mb.
|
МАНТИҚ маъруза
Оддий қатъий силлогизмнинг биринчи фигураси қуйидаги махсус қоидаларга эга.
Катта асос умумий ҳукм бўлиши керак. Кичик асос тасдиқ ҳукм бўлиши керак. 1 фигуранинг тўртта модуси мавжуд. ААА, ЕАЕ, АII, ЕIО Модусларнинг биринчи ҳарфи катта асоснинг, иккинчи ҳарфи кичик асоснинг, учинчи ҳарфи хулосанинг сифат ва миқдорини кўрсатади. Фигураларнинг модусларини бир-биридан фарқлаш мақсадада, уларнинг ҳар бири алоҳида ном билан аталади. ААА-Barbara модуси А.Ҳамма илмий қонунлар обьектив характерга эгадир. А.Тафаккур қонунлари- илмий қонунлардар. А. Тафаккур қонунлари обьектив характерга эга. ЕАЕ- Celarent модуси. Е. Ҳеч бир диндор атеист эмас. А. Имомлар диндордир. Е. Ҳеч бир имом атеист эмас. А I I - Darri модуси А. Барча жиноятчилар жазога лойиқдирлар. I. Баъзи кишилар жиноятчидир. I. Баъзи кишилар жазога лойиқдир. Е IО – Fario модуси. Е. Аҳлоқли инсонларнинг ҳеч бири виждонсиз эмас. I. Баъзи ёшлар ахлоқли инсондир. О. Баъзи ёшлар виждонсиз эмас. Силлогизмнинг биринчи фигураси оддий қатъий ҳукмларнинг барча турлари бўйича хулосалар беради. Оддий қатъий силлогизмнинг I I - фигураси қуйидаги махсус қоидаларга эга. Катта асос умумий ҳукм бўлиши керак. Асосларнинг бири инкор ҳукм бўлиши керак. I I-фигуранинг тўртта модуси мавжуд. АЕЕ, ЕАЕ, АОО, ЕIO. АЕЕ - Сamestres модуси А. Ҳамма ҳукмлар дарак гап орқали ифодаланади. Е. Савол дарак гап орқали ифодаланмайди. Е. Ҳеч бир савол ҳукм эмас. ЕАЕ - Сезги модуси. Е. Ҳеч бир атеист диндор эмас. А. Имомлар диндордир. Е. Ҳеч бир имом атеист эмас. АОО - Ваroko модуси. А. Ҳамма қушлар учади. О. Баъзи мавжудотлар учмайди. О. Баъзи мавжудотлар қушлар эмас. ЕIO-Festino модуси. Е. Қонунларга амал қилмаганларнинг ҳеч бири эркин эмас. I. Баъзи фуқаролар эркиндирлар. O. Баъзи фуқаролар қонунга амал қилувчи эмаслар. Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, силлогизм II-фигурасининг хулосалари фақат инкор ҳукмдан иборатдир. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling