Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
10 
янги-янги ихтиролар қилишга қодир бўлиш, мустақилликни мустаҳқамлаш ва уни 
ривожлантириш миллий давлатимизнинг муҳим йўналишларини ташкил этади. 
Ўзбекистон демократик янгиланишлар жараёнини янада чуқурлаштириш ва 
фуқароларнинг эркинликларини таъминлашнинг ғоят мухим шарти - оммавий ахборот 
воситаларини ривожлантириш учун демократик андозаларни жорий этиш буйича аниқ ва изчил 
чораларни амалга ошира бормоқда. Бу борадаги асосий вазифа мамлакатимизда ислоҳотларни 
чуқурлаштириш жараёнининг муҳимлиги, айни пайтда давлатимизнинг бош ислоҳотчилиги, яъни 
кучли давлатдан—кучли фуқаролик жамиятининг барпо бўлишини ОАВ изчил ташвиқот ва 
тарғибот қилишидир. 
Мамлакатимизда миллатни миллат, Ватанни ватан қиладиган тамойиллар вужудга 
келдики, булар бевосита фахрли рамзларимиз, мамлакат ўзлигини англатадиган белгилардир. 
Жумладан, мадҳиямиз, байроғимиз, гербимиз, миллий пул бирлигимиз, миллий армиямиз ва 
ҳакозоларни айтиш мумкин. Матонатли ва меҳнатсевар халқимиз томонидан тан олинган ҳамда 
амалда татбиқ қилинаётган Ўзбекистан стратегик тараққиётининг беш тамойили—ўзбек модели 
шу йилларда жуда қўл келди. Халқимиздаги бунёдкорлик, яратувчилик туйғулари янада равнақ 
топди. Пойтахт Тошкент, вилоят марказлари, йирик шаҳарларимиз ўз миллий киёфаларига эга 
бўлишди, жаҳондаги кўркам ва гўзал шаҳарлар билан беллаша оладиган даражага кўтарилди. Шу 
ўринда, Соҳибқирон Амир Темурнинг “Қудратимизга шубҳанг бўлса, биз қурдирган иморатларга 
боқ!” деган сўзини келтирсак, жуда ўринли бўлади. 
Хулоса қилиб айтганда, Асосий Қонунимизда ўзининг ёрқин ифодасини топган давлат ва 
миллий давлатчилик асослари, унинг ҳозирги глобаллашув давридаги ривожланиш босқичлари 
мўътадил тарзда давом этмоқда, бундан кейин ҳам узоқни кўзлаган дастур асосида равнақ 
топаверади. 
РЕЗЮМЕ: 
Мақола Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида Конституция ва миллий 
давлатчилик аҳамиятини очиб беришга бағишланган. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling