Falsafaning fan va dunyoqarashga doir mohiyati


- эмоционал-рухий холатлар


Download 109.68 Kb.
bet2/3
Sana11.03.2023
Hajmi109.68 Kb.
#1260872
1   2   3
Bog'liq
1- мавзу — копия

эмоционал-рухий холатлар;
- иймон-эътиқод;
- иймон-эътиқоднинг хатти-харакатларда ифода этилиши.
Булар айни пайтда диний дунёқарашнинг асосий тамойилларини хам ташкил қилади.
Диний дунёқараш хар бир даврда муайян ижтимоий вазифаларни бажариб келган. «Дин, шу жумладан, ислом дини хам, минг йиллар давомида барқарор мавжуд бўлиб келганининг ўзиёқ у инсон табиатида чуқур илдиз отганидан, унинг ўзига хос бўлган бир қанча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, гурух, алохида шахс маънавий хаётининг муайян сохаси бўлган дин, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, хамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган»2.
Жамият хаётида хар қандай, шу жумладан, диний дунёқарашнинг ўрни ва аҳамиятини ҳам сунъий равишида мутлақлаштириш, салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу хол айниқса, диний фундаментализм ва экстремизм инсоният учун жиддий хавфга айланган хозирги даврда яққол намоён бўлмоқда.
Ҳозирги даврда фан, техника, дунёвий илмларнинг кучайиб кетиши билан «Диний дунёқараш, тафаккурнинг, инсонни ўраб турган дунёга, ўзи каби одамларга муносабатнинг ягона усули бўлмаганлигини ҳам таъкидлаш зарурдир. Дунёвий фикр, дунёвий турмуш тарзи хам у билан ёнма-ён ва у билан тенг яшаш хуқуқига эга бўлган холда ривожланиб келган»3.
Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам муносабати, умрнинг мазмуни, хаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илохиёт, диний эътиқод тушунчалари билан боғлаб тахлил қилиш хамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг хаёт зиддиятларини бартараф қилиш билан боғлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти бениҳоят улкан ва у тобора ортиб бормоқда.
Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари дунёқараш тизими ва унга хос нисбатан мустақил йўналишларнинг ҳар бирини фалсафий мулоҳазанинг ойдинлашган (конкретлашган) шакли сифатида қараш мумкин. Фалсафий дунёқараш, содда қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг олам, одам ва борлиққа муносабатини ифодаловчи билимлар тизимидир. Унга инсон борлиғининг моҳияти нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, моддий ёки маънавий жиҳатлари нечоғлик мутлақлаштирилишига қараб, унинг таркибида материалистик ва идеалистик дунёқараш йўналишлари мавжудлигини кўрамиз.
Агар борлиқ ва унинг хоссаларига мавжудлик, боғлиқлик, ўзгариш ва тараққиёт нуқтаи назаридан билдирилган муносабатларни умумлаштирадиган бўлсак, унинг таркибида метафизик ва диалектик, софистик ва синергетик каби қатор дунёқарашлар мавжудлигини кўрамиз. Булар соф назарий-фалсафий масалалар бўлиб, улар тўғрисида «Олам ва одам», «Дунёни фалсафий тушуниш» бўлимларида махсус тўхталиб ўтамиз.
Фалсафий дунёқараш борлиқ хақидаги илмий қарашлар тизимининг ўз-ўзича шаклланган (механик) йиғиндиси эмас, балки уларнинг умумий қонуниятлар асосидаги тизимидир. Фалсафий дунёқараш таркибида қуйидаги тамойиллар номоён бўлади:
- турли дунёқараш шаклларининг ўзаро алоқадорлиги кучаймоқда;
- муайян дунёқараш шаклланиш ва ривожланиш жараёнида инсонга муносабатнинг ахамияти ортиб бормоқда;
- миллий дунёқараш умуминсоний дунёқараш шакли ва унинг таркибий қисми сифатида юзага келган.
Фалсафий дунёқарашнинг бу умумий тамойиллари хар қандай конкрет дунёқараш шакллари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга унинг яна қуйидаги тамойиллари хам бор:

1. Фалсафий дунёқараш илмийдир, чунки у нарса ва ходисалар ўртасидаги
боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларни кундалик онг даражасидагина эмас, балки назарий онг даражасида хам ифодалайди. Хар қандай фалсафий дунёқараш шакли объектив оламдаги нарса ва ходисаларнинг конкрет муносабатларини акс эттиради.
2. Фалсафий дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди.
3. Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили хар қандай дунёқараш шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изохланади. Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-равшан ва изчил акс эттиришига путур етади.
4. Фалсафий дунёқарашнинг универсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг мазмунини ташкил қилиши билан сифатланади, яъни хар қандай дунёқараш шакли ўзига хос фалсафий хусусиятга эга.
5. Фалсафий дунёқараш мақсадга мавофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос келади. Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс эттиради.
6. Фалсафий дунёқарашнинг ғоявийлик тамойили, унинг асосида муайян ғоя ётгани билан ифодаланади. Хусусан, бугунги ўзбек миллий фалсафий дунёқараши миллий мустақиллик, ўзликни англаш, миллатимиз келажагини белгилайдиган истиқлол ғоясига таяниши билан характерлидир. Фалсафий дунёқараш шу ғояни эътиқодга айлантириш ва унинг амалга ошиши учун хизмат қилади.
7. Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол режаларини белгилашда қўл келиши билан изоҳланади. Шунингдек, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга.
Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари). Фалсафий дунёқарашнинг зикр этилган тамойиллари, унинг вазифаларини белгилаб беради. Яъни, бу вазифалар жамиятнинг умумбашарий руҳдаги мақсад-муддаоларидан, манфаатларидан келиб чиқади ҳамда бошқа дунёқараш шакллари учун услубий ахамият касб этади.
Дунёқараш, аввало инсоний муносабатлар ифодасидир. Шу нуқтаи назардан, у инсоннинг борлиққа муносабатида, дастлаб унинг баҳоси тарзида кўзга ташланади.
Бу — фалсафий дунёқарашнинг баҳолаш вазифасини англатади. Яъни, инсон, ўз эхтиёж ва манфаатларидан келиб чиқиб, нарса-ходисаларни: яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-гунох, орият-беномуслик каби қарама-қарши мезонларга ажратади.
Инсон нарса-ҳодисаларга баҳо берар экан, бунинг замирида унинг ижтимоий хаёти, яъни онгли муносабатлари ётади. Бунда инсон ёки жамият муносабатлари дунёқарашнинг ўзи таянадиган омилларга (идеалларига) мослаштирилади. Орзу-ҳавасларга эришишнинг усуллари, воситалари, амалий йўналишлари белгиланади.
Дунёқараш инсон фаолиятини ахлоқий меъёр, диний қадрият, хуқуқий хужжат ва сиёсий механизмлар каби усул-воситалар орқали бошқариш вазифасини хам адо этади. Бунда фалсафий дунёқарашнинг ўзича нисбатан мустақил бўлган ҳар бир йўналиши ўзига хос бошқариш усулига эга бўлади. Масалан, инсонни эзгуликка йўналтириш учун ахлоқ унинг ақл-заковатига; дин — иймон-эътиқодига; хуқуқ — қонунларга, жазо идораларига; сиёсат-давлат функцияларига таянади ва ўзига хос таъсир йўналишларига эга бўлади.
Фалсафий дунёқарашнинг инсон фаолиятини назорат қилиш вазифаси ҳам бор. Бунда дунёқарашнинг жамоатчилик фикри тарзидаги кўриниши назарда тутилади. Масалан, ўзбек халқининг тарихий ривожланиши ва маънавий ҳаёт тарзида махалла ижтимоий назоратнинг мухим институти тарзида фаолият кўрсатган.
Дархақиқат, ўзбек махаллаларида бағрикенглик, ўзаро мехр-оқибат, хамдардлик каби ноёб фазилатлар камол топади. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов уни «Ўзини ўзи бошқариш мактаби... демократия дарсхонаси», деб таърифлайди4.
Фалсафий дунёқарашнинг бирлаштириш (коммуникатив) вазифаси турли дунёқараш йўналишларини миллий ва умуминсоний ғоялар атрофида уйҚунлаштириши билан характерланади. Турли манфаатлар билан боҚлиқ бўлгани боис дунёқарашлар ўртасида муайян зиддиятлар рўй бериши табиий. Бундай шароитда фалсафий дунёқараш уларни муросага келтиришга хизмат қилади.
Фалсафий дунёқараш, ўз мохиятига кўра, ижтимоий-тарихий тажрибани умумлаштириш, жамият истиқболини кўрсатиш имкониятига эга бўлганлиги учун хам халқни муайян ғоя атрофида бирлаштиради.
Масалан, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, муайян даврларда фалсафий дунёқараш инсон туб манфаатлари билан боғлиқ бўлганлигини, миллат келажагини белгилайдиган озодлик ғояси атрофида кишиларни бирлаштирганини кўрамиз. Бу хол мўғул босқинчиларига қарши кураш даврида яққол намоён бўлган. Ушбу ғоя (озодлик фалсафаси) дунёқарашнинг таркибий қисми сифатида миллатнинг турли табақаларини, эътиқоди, иқтисодий ахволи ва сиёсий мавқеидан қатъи назар, бирлаштирган ва умумий курашга сафарбар қилган.
Хар қандай дунёқараш инсон эхтиёжларидан келиб чиқади, унинг манфаатларига мос келади. Шу билан бирга, бир томондан, дунёқараш ўз-ўзидан, яъни стихияли равишда шаклланиб қолмайди. Аксинча, у турли таълим-тарбия воситаларининг мақсадга мувофиқ ҳолдаги фаолияти натижасида вужудга келади. Иккинчи томондан эса, фалсафий дунёқараш, умуминсоний тамаддун (цивилизация) таъсири ўлароқ шаклланган бўлса, муайян инсон, ижтимоий гурух ёки миллатни тарбиялашнинг турли имкониятлари ва воситаларининг муштараклашган шаклидир.
Бинобарин, фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий вазифасини юқорида зикр этилган бошқа вазифаларнинг асоси сифатида қараш керак. Бу — кишиларда кенг ва теран фикрлаш қобилиятини вужудга келтириш асосида бағрикенглик, муроса, хар қандай зиддиятларни маданий йўл билан хал қилиш, келажакка умид ва ишонч рухини шакллантиришдан иборат.

Таянч тушунчалар


Фалсафа, файласуф, фалсафий муаммолар, фалсафанинг миллийлиги, фалсафанинг умуминсонийлиги, ўзбек фалсафаси. Дунёқараш, мифологик ва диний дунёқараш, фалсафий дунёқараш, дунёқарашнинг вазифалари.


Download 109.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling