Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли

Download 2.99 Mb.
bet9/13
Sana24.09.2023
Hajmi2.99 Mb.
#1687071
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1- мавзуФалсафанинг мазмун-моҳияти презентация

Декарт рационализми жуда кўплаб ўз давомчиларига эга бўлдики, улар ичида энг йириги Нидерланд файласуфи Бенедикт Спиноза (1632-1667) эди. Алоҳида олинган махсус жавҳар (субстанция) сифатидаги фикр ҳақидаги тасаввурни рад этиб, Спиноза Худони ягона чексиз жавҳарга қўшди, яъни ғоявийлик ва моддийликни бирлаштирди. Ушбу жавҳар ўз ўзининг сабаби бўлиб, ҳеч қандай бошқа сабабларга муҳтож эмас. Шахс сифатида мутлақ маҳрум бўлган Спиноза талқинидаги Худо табиатга айниятдадир. Ягона жавҳар бўлган Худо -табиат икки сифатга - узунлик (масофа) ва онгга эга. Гарчи турли даражада бўлса ҳам, фикрлаш қоибилияти энг оддий ашёлардан тортиб инсон миясигача тарқалгандир. Фикр Спиноза томонидан табиатни ўз-ўзини идрок этиши сифатида талқин қилинади. Бундан муҳим хулоса келиб чиқади: ғояларнинг тартиб ва алоқаси, ашёларнинг тартиб ва алоқаси кабидир.

Лейбниц (1646-1716) фалсафий тизимининг ўзаги ягоналик ҳақидаги таълимот - монадологиядир. Дунё монадалардан ёки руҳий унсурларнинг заррачаларидан ташкил топгандир. Монадалар фаолликга эга бўлиб, мустақилдирлар, улар узлуксиз равишда ўзгаришда бўлиб, азоб-уқубат чекишга, идрок этишга ва онгга қодирдирлар. Монадаларнинг бирлиги ва бир-бирига мувофиқлиги Худо томонидан «тайин этилган уйғунлик» натижасидир. Монадалар ўзларининг энг юқори ривожланиш босқичларида апперцепцияларга (онгга эга бўлиш) қодир бўладилар. Лейбниц уларни монада-руҳлар сифатида ифодалайди. Монадаларнинг ҳар бирида ривожланиш имконияти мавжуддир. Ҳар бир монада ўзида ўз келажагини ҳам, ўзининг ўтмишини ҳам олиб юради.

Download 2.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling