ИНСОННИНГ ВАЗИФАСИ - Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқоридасанаб ўтилган
- Босқичларини англамаслиги ҳам мумкин (аксарият
- ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан
- илгарилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган
- саволга ўз ҳаракатлари, қилмишлари билан жавоб беради.
- Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса,мазкур ва-
- зифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун
- ҳам,умрининг шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини
- сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг
- даражада мушкул иш бўлиб қолади.
- 1. Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқорида санаб ўтилган босқичларини англамас-
- лиги ҳам мумкин (аксарият ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан илга-
- рилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган саволга ўз ҳаракатлари, қилмиш-
- лари билан жавоб беради. Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса, маз-
- кур вазифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун ҳам, умрининг
- шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг да-
- ражада мушкул иш бўлиб қолади.
- 2. Инсон ўз табиатига кўра ўлимга маҳкум, аммо, буни тушунган ҳолда, у ўзи билан
- боғлиқ ҳамма нарса ўзининг туғилиш ва ўлиш саналари билан чегараланган қисқа
- вақт оралиғида жамланганини тан олишни истамайди. У ўз тақдирини ижтимоий
- муҳим мақсадлар, маънавий уйғониш билан боғлашга ҳаракат қилиши айни шу ҳол
- билан изоҳланади.
- 3. Яна бир йўлни дин таклиф қилади. Бу ерда у ёки бу эътиқодларга қараб, ҳаётнинг
- мазмуни ва шахсий умрбоқийликка эришиш ҳақидаги саволга шаклан ҳар хил, лекин
- мазмунан жуда ўхшаш жавоблар берилади. Уларда асосан у дунё чин дунё эканлиги,
- бу дунёда бажарилган ишларга ҳақиқий баҳо у дунёда берилиши ва шу кабилар тўғри-
- сида сўз юритилади.
- 4. Яна бир имконият – бу дунёда ўз ҳаётини одамларга, эзгулик, ҳақиқат ва адолатга
- хизмат қилишга бағишлашдан иборат. Шу тариқа инсон ўз ишлари, ғоялари ва қил-
- мишлари билан келгуси авлодлар хотирасида қолиш имкониятини қўлга киритади.
- Инсон бу йўлларнинг қайси бирини танлаши фақат унинг ўзига боғлиқ. У ўз ҳаётида
- бу ерда кўрсатилганидан бутунлай бошқа йўлни танлаши ҳам мумкин. Лекин эртами-
- кечми ҳар бир инсон ҳаётда ўзи танлаган йўлнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида
- мулоҳаза юритиши муқаррардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |