Фани бўйича маърузалар матни


Download 482.46 Kb.
bet12/36
Sana31.01.2024
Hajmi482.46 Kb.
#1828835
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
Фани бўйича маърузалар матни-fayllar.org-1

6 - маъруза



чбў УЧУН Электрик АСБОБЛАР ВА ЎЗГАРТКИЧЛАР.
РеостатЛИ ЁКИ ПОТЕНЦИОМЕТРИК ЎЗГАРТКИЧЛАР


Режа
1. Реостатли ўзгарткичлар.
2. Реостатли ўзгарткичларнинг асосий тавсифлари.
3. Реостатли датчикларнинг ўлчаш занжирлари.
4. Реостатли датчиклар хатоликларини тахлил қилиш.


Калит сўзлар:
Реостатли датчиклар, хатолик, ўлчаш занжири, тавсиф, тавсифни ночизиқлилиги.


Назорат саволлари:
1. Қандай ўзгарткичлар реостатли дейилади?
2. Реостатли датчикларнинг асосий тавсифлари?
3. Реостатли датчикларда қандай ўлчаш занжирлари бўлади?
4. Реостатли датчикларда қандай хатоликлар бўлади?


1.Реостатли ўзгарткич (датчик) – бу сирпанғичи ўлчанаётган катталик қийматига мос равишда силжиб, бурчакли ёки чизиқли силжиш катталигини электр қаршилиги ёки кучланишига ўзгартириб берадиган реостатдир. Бу ўзгарткичнинг битта принцип асосида ишлайдиган, лекин тузилиши ва тавсифларига кўра бир биридан анча фарқ қиладиган кўплаб вариантлари мавжуд. Сирпанғични ҳаракатланиши бурчакли ёки тўғри чизиқли бўлиши мумкин. Реостатли ўзгарткичнинг чиқиш катталиги сирпаниши йўли бўйлаб чизиқли ёки функционал реостатли ўзгарткич бўлган ҳолида маълум қонун асосида тақсимланган актив қаршилик хисобланади. Реостатли ўзгарткичлар каркасга ўралган сим кўринишида ҳам, реохорд кўринишида ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
Реостатли ўзгарткичларнинг асосий афзаллиги – нисбатан жуда соддалиги, ҳамда одатда кучайтиргич талаб қилмаслигидир. У қуйидагича камчиликларга эга: туташиш жойида термоЭЮК ни ва шовқинни мавжудлиги, силжувчи контакт (сирпанғич) ни ишлатилиши натижасида кичик мустахкамликли бўлиши ва уни ҳаракатлантириш учун маълум куч қўйиш керак бўлишидир.
Реостатли датчиклар асосан доимий токда ишлайди, камдан – кам ҳолларда ўзгарувчан токда ишлайди. Ўзгарувчан токни ишлатилишида иккита афзаллик томони мавжуд: а) датчикдаги ёки уни чиқишларидаги турли жинсли металлар орасидаги термоэлектрик потенциал таъсирини олди олиниши; б) ўзгарувчан токда кучайтиргичдан фойдаланиш зарурати бўлганда ўзгармас токдагига нисбатан камроқ харажатлар билан мустахкам стабилликни таъминлаш имкониятидир.



Download 482.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling