Fani bo’yicha O’quv-uslubiy majmua bilim soxasi


Солиқ бўйича операцияларни ҳисоб олиш


Download 2.21 Mb.
bet143/224
Sana14.10.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1703301
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

3.8. Солиқ бўйича операцияларни ҳисоб олиш


      2004 йилнинг 1 январидан мулк шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектларда қўлланиладиган янги счетлар режасида бюджет билан олиб бориладиган операцияларни ҳисобга олиб бориш учун 11 та балансли ва 2 та балансдан ташқари счетлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:

      Балансли счетлар:


      0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи»;
      3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи»;
      4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»;
      6240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»;
      6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича мажбуриятлар»;
      6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;
      7240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар»;
      7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар»;
      8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»;
      9810 «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»;
      9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счетларни ўз ичига олади.
      Балансдан ташқари счетларга эса:
      012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат»
      013 «Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счетлар киради.
      0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи» счетида ҳисобот даврида тўланадиган солиқнинг кечиктирилган қисми ҳисобга олинади. Шу билан бирга ушбу сумма балансдан ташқари 012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счетнинг киримига ёзиб қўйилади. Ҳисобот даври охирида ушбу сумма солиққа тортиладиган базага қўшиб даромад (фойда) солиғига тортилади.
      4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счетида бўнак солиқ суммалари, хусусан, харид қилинган хом ашё, материаллар, ярим тайғр маҳсулотлар ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича ҳисоблашиш ҳужжатларида алоҳида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобга олинади.

      Download 2.21 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling