Фани номи : Дала материалларни йиғиш ва қайта ишлаш


Органик моддалар миқдорини аниқлаш


Download 25.72 Kb.
bet2/4
Sana23.10.2023
Hajmi25.72 Kb.
#1716900
1   2   3   4
Bog'liq
5 Кимёвий таҳлил

Органик моддалар миқдорини аниқлаш

Органик моддалар миқдорини аниқлаш. Органик моддалар чўкинди жинсларнинг жуда муҳим компоненти ҳисобланади ва ҳар доим унда маълум миқдорда мавжуд бўлади. Тикловчи хусусиятга эга бўлганлиги туфайли органик моддалар чўкиндилар диагенезида турли элементларнинг тўпланишига ёки тарқалишига, уларнинг бир минерал турдан иккинчисига ўтишига сабабчи бўлади.
Органик моддаларнинг умумий миқдорини аниқлаш жуда қийин вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам одатда унинг муайян бир компоненти аниқланади. Кейинчалик органик моддаларнинг умумий миқдори ҳисоблаб топилади.
Одатда тоғ жинсидаги органик углерод миқдори олдиндан карбонатлар хлорид кислотада эритилиб, CO2 чиқариб юборилгандан сўнг Кноппа-Фрезениус аппаратида куйдириш йўли билан аниқланади.
Куйдириш усулида органик моддаларнинг оксидланиш даражаси аҳамиятли бўлиб, у органик моддаларнинг турига ва метаморфизация даражасига боғлиқдир. Органик моддаларни тўлиқ оксидлашда қўлланиладиган сульфат кислота концентрацияси ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳам гуминли, ҳам битуминозли моддаларнинг тўлиқ оксидланиши учун сульфат кислота концентрациясини тоғ жинсига нисбатан 3:2 қилиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Одатдаги литологик тадқиқотдарда Сорг нинг ялпи миқдорини аниқлаш етарли бўлади.
Олтингугурт, темир, кремнезем, фосфор ва марганецнинг кимёвий учраш шаклини аниқлаш.
Чўкинди жинслар таркибига кирувчи ҳар қандай элемент бир қанча минерал шаклда бўлиши мумкин. Табиийки, турли минераллар таркибига кирувчи ҳар бир элементнинг массасини ва шу минералларнинг миқдорини баҳолаш имконини берувчи кимёвий тадқиқотларнинг самарали йўлларини топиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Агар элементнинг умумий миқдорини Еm ва ҳар бир минерал гуруҳига қирувчи қисмларини Е1, Е2, Е3 ва ҳ.к. қилиб белгиласак, унда Еm= Е1+ Е2+ Е3…..+ Еn бўлади. Бу чўкинди жинсларда минерал шаклларнинг баланси дейилади.
Ҳозирги вақтда бу вазифа элементларнинг унча кўп бўлмаган гуруҳи: олтингугурт, темир, марганец, фосфор ва кремнезем учунгина бажарилади.
Минерал шаклларнинг балансини аниқлаш уч қисмга бўлинади: 1) элементнинг умумий миқдорини аниқлаш; 2) ишончли усул билан мавжуд бўлган минерал шаклларни аниқлаш ва 3) кимёвий мавжудлик шакли ҳозирча номаълум бўлган элементнинг қолдиқ массасини аниқлаш.

Download 25.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling