Фанидан маърузалар матни


Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари


Download 1.15 Mb.
bet73/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

11.2. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари
Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари сифатида қуйидаги ёндашувлар қўлланилади.

  • Мулкий ҳуқуқларнинг тафсирланиш (аниқ ва бир хил маънода белгиланиш) даражаси.

  • Эгалик қилиш ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқларининг иқтисодий субъектлараро тақсимланиши.

  • Ҳуқуқлар тўплами доирасини ўзгартиришга нисбатан чекловлар мавжудлиги.

  • Мулкий хуқуқ триадасининг турли иқтисодий субьектларга («Принципал» ва «агент») тегишлилиги.

  • Хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси.

  • Сармояни жамғариш даражаси.

1. Мулкий ҳуқуқларнинг тафсирланиш (аниқ ва бир хил маънода белгиланиш) даражаси.
Тафсирлаш даражаси жуда муҳим, чунки Коуз теоремасига мувофиқ ресурсларнинг иккита самарали аллокацияси омилидан бири ҳуқуқларни тафсирлашнинг тўлиқлигидан иборат. Иккинчи томондан, ҳуқуқлар эгасини аниқ белгиламаслик ёки мулк ҳуқуқининг йўқолганлиги ресурслардан самарали фойдаланишга қизиқтиришга тўсқинлик қилади. Улушли мулкда барча ҳуқуқлар эгалари аниқ ва бир хил маънода белгиланган, қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқи ва устав сармоясидаги улушнинг мерос бўйича ўтиши ҳуқуқи бундан мустасно. Давлат суд органлари орқали ҳамма вақт «қонунни бир неча марта ёки қўпол бузганлик» учун юридик шахсни тугатишнинг ташаббусчиларидан бири ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда, тафсирлаш билан боғлиқ ягона муаммо устав сармоясидаги улушнинг мерос бўйича ўтиши ҳуқуқининг эҳтимолий «йўқолиши»дан иборат.
2. Эгалик қилиш ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқларининг иқтисодий субъектлараро тақсимланиши.
Агар мулкдор, яъни ташкилот фаолиятини назорат қилувчи «принципал» бир вақтнинг ўзида қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлса, у ҳолда бу унга ўзининг назорат-бошқарув функцияларини бажаришда ўзини оппортунистик тарзда тутмаслик учун туртки беради. МЧЖ ҳолатида кўриб чиқилаётган иккала ҳуқуқ ҳам иштирокчиларнинг умумий йиғилишига тегишли. Бироқ умумий йиғилишнинг жамоавий табиати самарали назоратга бўлган рағбатларнинг амалийлигини чегаралайди, чунки «чиптасиз» муаммоси пайдо бўлади. Аслида барча иштирокчилар фирманинг фойдали фаолият кўрсатишидан манфаатдор, бироқ шу билан бирга улар назоратни амалга ошириш харажатларини бошқа шахслар зиммасига юклашга интилишади, бунинг натижаси ўлароқ, назорат функциясини ҳеч ким бажармайди. Лекин, улушли мулк ҳолатида унинг иштирокчиларининг сони қонун билан чекланганлиги туфайли «чиптасиз» муаммосининг кескинлиги пасаяди.
3. Ҳуқуқлар тўплами доирасини ўзгартиришга нисбатан чекловлар мавжудлиги.
Ҳуқуқларни алмашишга чекловлар масаласи Коуз теоремаси нуқтаи назаридан ҳам муҳим: трансакция харажатларидан ташқари яна қандай омиллар ҳуқуқларнинг улардан энг кўп манфаатдор бўлган мулкдорлар қўлига ўтишига тўсқинлик қилади? Масалан, ҳуқуқларни жисмоний ва юридик шахсларнинг алоҳида тоифаларига (норезидентларга, банк тузилмаларига, исталган бошқа учинчи шахсларга) топширишдаги ҳамда ҳуқуқлар тўпламининг конфигуряциясини тубдан ўзгартиришдаги қонуний чекловлар. Улушли мулк доирасида ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловлар уставда қайд этилиши ва иштирокчиларнинг ўз улушларини умуман учинчи шахсларга ва хусусан меросхўрларга ўтказиш ҳуқуқига тааллуқли бўлиши мумкин. Фуқаролик Кодексида улушли мулкка эга бўлган субьектларнинг турли вариантлари “тижорат ташкилотлари” (58-69-модда) бандида келтирилган. Қонун улушли мулк субьектлари учун ҳуқуқлар тўпламининг конфигуряциясини ўзгартириш учун энг кам тўсиқларни белгилайди.
4. Мулкий хуқуқ триадасининг турли иқтисодий субьектларга («Принципал» ва «агент») тегишлилиги.
Бундай муаммо эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқлари турли субъектларга тегишлилиги билан боғлиқ. Барча учта ҳуқуқ турли субъектларга тегишли бўлган ҳолатда «принципал-агент» муаммоси иккита даражада пайдо бўлади: мулкдорлар ва менежер (бошқарувчи) ўртасидаги муносабатларда ҳамда менежер ва бевосита ижро этувчи (ходим) ўртасидаги муносабатларда. «Принципал-агент» муаммоси кўплаб усуллар ёрдамида ҳал этилиши мумкин – «агентлар»нинг фирма фаолиятининг натижаларида иштирок этишдан тортиб то «принципал» томонидан «овоз бериш» ва «чиқиш» ҳуқуқидан фойдаланилишигача. Улушли мулкли субьект ҳолатида «принципал-агент» муаммоси иштирокчиларнинг умумий йиғилиши («принципал») ва ижро этувчи орган («агент») ўртасидаги ўзаро муносабатларда пайдо бўлади. Акциядорлик жамиятидан фарқли ўлароқ, маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ)да «агент»га босим ўтказиш варианти сифатида «чиқиш» мумкин эмас, чунки устав сармоясининг суммасига фонд бозорида котировка қилинадиган акциялар чиқарилмайди. Ҳар йиллик аудиторлик текширувлари ва ишларни юритиш натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг чоп этилиши мажбурий эмаслиги туфайли умумий йиғилишнинг самарадорлиги ҳам катта эмас.
5. Хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси.
Ҳуқуқлар тўпламининг конфигуряцияси унинг қарорлар қабул қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқи) ва хатарни қабул қилиш (қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқи) функцияларига бўлинишини ёки ушбу тўпламнинг битта мулк ҳуқуқи субъектининг қўлида бўлишини назарда тутади. Биринчи ҳолатда хатарнинг хежирланиши, яъни унинг менежер елкасидан мулкдор елкасига ўтиши ўрин тутади. Хежирлаш хатарга камроқ қарши бўлган иқтисодий субъектлар хатарини қабул қилиш функциясига ихтисослашувни назарда тутади. Сўнгра, хатар кўплаб мулкдорлар ўртасида бўлиниши ва, боз устига, маълум миқдор (масалан, устав сармоясига қўшилган улуш миқдори) билан чегараланган бўлиши мумкин. Хатарни бўлиш ва ўтказиш тамойиллари дастлаб фаолиятининг бошидан соф иқтисодий фаолиятга йўналтирилмасдан, балки ижтимоий (диний, таълим, ўзини ўзи бошқариш) фаолиятни молиялаш билан шуғулланган корпорациялар доирасида амалга оширилган эди.
МЧЖда ҳам хатарни ўтказиш (жамият иштирокчиларига), ҳам хатарни бўлиш ва чегаралаш (барча иштирокчилар ўзлари киритган улушларнинг қиймати доирасида зарар кўриш хатарига эга) механизмлари амал қилади. МЧЖнинг ягона камчилиги – унинг иштирокчилари сонининг қонун билан чекланганлиги, бу ҳол ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклни акциядорлик жамияти билан солиштирилганда кам жозибали қилади.
6. Сармояни жамғариш даражаси.
Мазкур ташкилий-ҳуқуқий шакл сармоянинг кам трансакция харажатлари билан тўпланишини таъминлашга қодирми? Бу ерда ҳам очиқ акциядорлик жамияти идеал ҳисобланади, чунки унда устав сармоясини ошириш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобидан амалга ошади. МЧЖда сармояни жамғариш жараёни, юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ бўлмаса-да (устав сармоясини ошириш учун умумий йиғилишнинг қарори етарли), МЧЖ иштирокчиларининг энг кўп сони қонун билан чекланганлиги туфайли, чегараларга эга.
Юқорида таклиф этилган мезонлар ёрдамида ўн битта ташкилий-ҳуқуқий шаклларни таққослаймиз. Ушбу мезон бўйича энг оптимал ташкий-ҳуқуқий шаклни бир балл билан, энг кам оптимал шаклни эса ўн бир балл билан қайд этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклларни олтита мезоннинг ҳар бири бўйича сафга тузиб чиқамиз (11.2-жадвал). Бундай эксперт баҳолари шартли бўлгани ҳолда, улар очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) (камида 19 балл) ва хусусий корхона (деҳқон ва фермер хўжаликлари) (25-28 балл)нинг устунликларини ҳамда тезкор бошқарув ҳуқуқига (кўпи билан 54 балл) ва хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган (52 балл) унитар корхоналарнинг самарасизлигини тасдиқлаб турибди.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling