Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet9/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

2.3. Институционал матрица
Институционал матрица социология фани доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, унда социологик тушунчалардан фойдаланилади. Аммо ушбу концепция жамиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан иқтисодиётда ҳамда ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилишда қўлланилиши мумкин.
Шуни ҳисобга олиб, институционал матрицанинг нисбатан янги концепциясини кўриб чиқамиз. Институционал матрицанинг назарий ғояси жамиятни таҳлил қилишга нисбатан таркибий-тизимли ёндашувни амалга оширади.
Институционал матрица – бу тарихан барқарор шаклланган, дастлабки давлатларнинг пайдо бўлишини ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи базавий ижтимоий институтлар тизими.
Бу ерда институтлар социум яшовчанлигининг ташқи шароитлари билан шартланган жамият аъзолари ўртасидаги муайян ва муқаррар алоқалар тизими сифатида тушунилади. Ушбу ҳолатда гап инсоннинг такрор шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий институтлар (улар жумласига оила, саломатлик ва бошқа институтлар киради) ҳақида эмас, балки давлатларнинг такрор шаклланишини ва ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларини тартибга солувчи социал институтлар ҳақида бормоқда.



2.1-расм. Жамиятниг институционал матрицаси

Институтлар жамиятнинг унинг тарихий барқарорлигини ва ижтимоий яхлитликнинг такрор шаклланишини таъминловчи ўзига хос тузилишини (қобирғасини) ҳосил қилади. Институционал матрица чизма кўринишида жамиятда тенг аҳамиятли мавқени эгаллаб турган ягона учта: сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларни бирлаштирувчи ижтимоий шакл сифатида намоён этилган (2.1-расм). Асосий матрицалар [30] С.Кирдинанинг “Институционал матрицалар ва Россиянинг ривожланиши” китобидан олинган. Бироқ уларга айрим ўзгартиришлар киритилган, хусусан сиёсий ва мафкуравий соҳалар бирлаштирилган, чунки жамиятда мафкура кўп жиҳатдан бошқарувчи сиёсатчиларга боғлиқ бўлиб, улар фаолиятининг натижаларидан бири ҳисобланади. Матрицада ижтимоий соҳа алоҳида ажратилган ва институционал тизимни шакллантиришда у катта роль ўйнайди.


Матрицаларнинг асосий ва қўшимча институтларнинг муайян тўплами билан тавсифланувчи иккита хили мавжуд – ғарбий (бозор, демократик) ва шарқий (буйруқбозлик, диктатура ёки деспотия) матрицалар.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling