Фанидан Мустақил иш Мавзу
Download 267.81 Kb.
|
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИ
Асосий қисм
Тог жинсларини инженер-геологик жиҳатдан ўрганиш нафақат инженер-геологик сёмка, балки инженер-геологик разведка, тажриба ишлари ва стационар режим кузатишлар давомида ҳам олиб борилади. Бу инженер-геологик изланишларнинг тоғ жинсларини ўрганишдаги ўзига хос хусусиятидир. Уларни дала шароитида ўрганиш доимо лаборатория изланишлари билан бирга олиб борилади. Бу изланишлардан олинган материаллар тог жинсларининг тавсифини, таснифини ва баҳоланишини тўлдиради ва уларга аниқлик киритади, бунинг натижасида ҳудудлар инженер- геологик шароитларини, бино ва иншоотлар қурилишида геологик шароитларларни ҳамда жараён ва ҳодисалар ривожланиши шароитларини ўрганиш мукаммаллиги ва ишончлилиги ошади. Шуни таъкидлаш жоизки, тоғ жинсларининг ҳар хил гуруҳларини тавсифлаш ва баҳолаш учун физик-механик хусусиятларни аниқлаш бир хил аҳамиятга эга эмас. Масалан, қоятош, баъзида ярим қоятош тоғ жинсларини баҳолашда бу кўрсаткичлар муҳим бўлса ҳам асосий ҳисобланмайди. Бу кўрсаткичлар улар хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни кенгайтиради ва дала шароитларида баҳолашларга аниқлик киритиши мумкин, лекин дала шароитларида баҳоланишларига сезиларли даражада таъсир кўрсатолмайди. Демак, бино ва иншоотлар жойлашиш жойини, уларни қуриш ва барқарорлигини баҳолашга катта таъсир кўрсатмайди. Қоятош тоғ жинсларидан фарқли равишда ярим қоятош тог жинслари (аргиллит, мергел, гилли оҳактош, қумтош ва б.) ҳамда заррачалари боғланган гилли, заррачалари боғланмаган қумли, ўзига хос таркибга ва хусусиятларга эга тоғ жинслари учун уларнинг физик- механик хусусиятларини лаборатория шароитларида аниқлаш жуда катта, кўп ҳолларда узил-кесил қарорлар қабул қилиш даражасидаги аҳамиятга эга. Лаборатория шароитида текширишларда тог жинсларининг физик- механик хусусиятлари ҳақида тегишли усулларда олинган бирламчи намуналарни ўрганиш ва синаш орқали фикр юритилади. Тоғ жинсларининг хусусиятларини баҳолаш ва улар тўғрисида муҳим хулосалар чиқариш бир-иккита ўлчаш ва текширишлар асосида амалга оширилиши мумкин эмас. Бунинг учун тоғ жинсларининг ҳар бир қатламлари, қатламчалари, пачкаси, зонаси ва турларини тўлиқ тавсифланишини таъминлаш учун етарли бўлган энг кам текширишлар ва улар учун олинган ўртача қийматлар сони зарур. Бу ўртача қийматлар Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида меъёрий кўрсат- кичлар дейилади. Шундай қилиб, инженер-геологик изланишларда, шу жумладан, лаборатория изланишларида, тоғ жинсларининг физик-механик хусуси- ятларини аниқлашнинг бош ва асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) ўрганилаётган ҳудуддаги геологик қирқимда очилган тоғ жинслари ҳар бир қатлами, зонаси, пачкаси, қатламчаси, турларини тўлиқ ва муфассал тавсифлаш, таърифлаш ва таснифлаш, уларнинг турдошлик даража. сини, чуқурлик ва бўйлама сатҳ бўйича ўзгаришларини аниқлаш; 2) тоғ жинслари физик хусусиятлари ва ҳолатини дастлабки баҳолаш учун умумлаштирилган - меъёрий кўрсаткичларни аниқлаш; 3) қурилиш шароитларини ва ҳудудлар, бино ва иншоотлар барқарор-лигини узил-кесил баҳолаш учун тоғ жинсларининг асосий хусусиятлари, яъни зичлик, сув ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, деформаций аланувчанлик хусусиятларининг ҳисобий кўрсаткичларини аниқлаш. Ҳудуддан самарали фойдаланиш, уларни яхшилаш бўйича ишлар ҳар хил бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш билан боғлиқ бўлган турли инженер-геологик масалаларни ҳал қилишда, тоғ жинслари тўғрисидаги умумий маълумотлар (инженер-геологик таснифлаш бўйича уларнинг қайси гуруҳга мансублиги тўғрисида, ётиш шароитлари ва шакли, зўриқиш ҳолати, уларнинг бир турли эмаслигини ва анизотроплигини кўрсатувчи хусусиятлари, бўшоқ сатҳлар ва зоналар жойлашиши ва йўналишлари, бўшаниш, нураш ва дарзликлар зоналари)дан ташқари уларнинг қуйидаги аниқ хусусиятлари катта аҳамиятга эга: 1) тог жинсларининг моддий (минералогик, гранулометрик, кимёвий) таркиби, 2) тоғ жинсларининг тузилиш хусусиятлари (структура, текстураси ва тузилиши); 3) физик хусусиятлари (зичлик, ғоваклик, намлик, гилли тоғ жинсларининг консистенсияси, қумли тоғ жинсларининг нисбий зичлиги) 4) сувлилик хусусиятлари (сув сиғими, сувга нисбатан турғунлиги, капилларлиги ва сув ўтказувчанлиги); 5) механик хусусиятлари (узилиш ва зичланишга мустаҳкамлик, мустаҳкамлик); 6) махсус хусусиятлар (қаттиқлик, маҳкамлик-пишиқлик, эйилув- чанлик-емирилувчанлик, абразивлик, кесишга қаршилик, музлашга силжиш ва тик зарбларга қаршилиги, умумий деформацияланиш, зичланиш ва чўкувчанлик, судралувчанлик ва давомий бардошлилик). Ҳар қандай тог жинсларининг физик-механик хусусиятларини лаборатория шароитида ўрганишдан олдин уларнинг таркиби, тузилиши (структура ва текстура), физик ҳолати ва хусусиятларини аниқлаш имконини берувчи оддий усуллар ёрдамида муфассал макроскопик ўрганилиши ва ёзиб чиқилиши керак. Тоғ жинслари макроскопик ўрганилгандан сўнг турли махсус усуллар билан уларнинг физик-механик хусусиятларини лаборатория шароитларида ўрганиш бошланади. Ечилаётган масалага ва техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда изланишлар дастурига тоғ жинслари хусусиятларининг тўлиқ комплексини (таркиби, тузилиши, физик, сувли ва механик хусусиятлари) ўрганиш киритилиши мумкин ёки қисқартирилган дастур бўйича, яъни фақат моддий таркиби, тузилиши ва физик хусусиятлари ўрганилиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам тоғ жинслари ҳақида тўлиқ маълумотга, яъни тоғ жинсларининг тарихи ва уларнинг пайдо бўлишининг қонуний оқибати сифатида гавдаланувчи, моддий таркиби, тузилиши ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш зарур. Download 267.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling