Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Буйрак касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сийдик ҳайдовчи доривор ўсимликлар.
- Ортосифон (буйрак чой)
- Географик тарқалиши
Буйрак касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Буйрак одам ва ҳайвон организмида модда алмашинуви, биокимёвий ва бошқа жараёнларда ҳосил бўладиган кераксиз, организм учун зарарли қолдиқ моддаларни ташқарига чиқарувчи асосий орган ҳисобланади. Нефроз (буйрак паренхимаси ҳужайраларининг емирилиши), сийдик йўлларида тош пайдо бўлиши, нефрит кабилар буйрак касалликларига киради ва уларни даволашда доривор ўсимликлардан олинадиган дори воситаларидан ҳам фойдаланилади.
Сийдик ҳайдовчи доривор ўсимликлар. Баргизуб (барги), газандаўт (барги, илдизи), далачой (танаси, гули), дастарбош (барги, саватчагули), дуғбўй (танаси), ерқалампир (илдизи), жағ-жағ (барги, танаси), иттиканак (танаси), карам (боши), кийикўт (танаси), маймунжон (барги, гули, меваси), маржондарахт (барги, гули, меваси), сачратқи (илдизи), тарвуз (меваси), темиртикан (барги, танаси, уруғи), қариқиз (илдизи), қизилтасма (танаси), қирқбўғин (танаси). Ортосифон (буйрак чой) — Orthosiphon stamineus Бентҳ.; лабгулдошлар оиласига киради. Кўп йиллик, бўйи 1—1,5 м га етадиган доим яшил ярим бута ёки бута. Пояси бир нечта, тўрт қиррали, асос қисми ёғочланган бўлиб, пастки қисми тўқ бинафша, юқори қисми яшил-бинафша ёки яшил, бўғимлари эса бинафша рангга бўялган. Барги оддий, банди билан пояда бутсимон шаклда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари ҳалқага ўхшаш тўпланиб, шингилсимон тўпгулни ташкил этади. Гули қийшиқ, оч бинафша рангли. Гулкосачаси қўнғироқсимон, икки лабли, гултожиси ҳам икки лабли, оталиги 4 та, оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. Меваси 1-4 та ёнғоқчадан иборат. Июль-август ойларида гуллайди. Географик тарқалиши. Ватани Жануби-Шарқий Осиёнинг тропик раёнлари. У ёввойи ҳолда Индонезияда (Ява, Суматра ва Борнео оролларида), Бирмада, Филиппинда ва Шимолий-Шарқий Австралияда ўсади. Бир йиллик ўсимлик сифатида Грузиянинг субтропик туманларида ўстирилади. Ўсимлик қишда оранжереяда сақланади. Эрта баҳорда ундан 2 та баргли новдачалар кирқиб олинади ва оранжереяда кўчат қилиб ўтқазилади. Май ойида эса бу кўчатлар очиқ ерга ўтқазилади. Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида тритерпен сапонинлар, м-инозит, аччиқ ортосифонин гликозиди, 1,5% гача вино, лимон ва бошқа кислоталар, 0,2—0,66% эфир мойи, 5—6% ошловчи ва бошқа моддалар ҳамда кўп миқдорда калий тузлари бўлади. Сапонинлардан бирининг англикони — сапофанин а-амирин эканлиги аниқланди. Ишлатилиши. Ортосифон ўсимлигининг препарати сийдик ҳайдовчи воситаси сифатида буйрак (буйрак тош касаллиги) ҳамда холесистит касалликларида ишлатилади. Тиббиётда барги, кейинги вақтларда бутун ер устки қисми ҳам ишлатилади. Таркибида тритерпен сапонинлар, эфир мойи, аччиқ ортосифонин гликозиди ва бошқа моддалар бор. Буйракчойдан сувли дамлама сифатида шифобахш восита ўрнида фойдаланишга рухсат берилган. Ўткир ва сурункали буйрак касалликларида, буйрак тоши касалликларида, II-III босқичли юрак-томир етишмовчилигида, бод ва шу каби касалликларда сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling