Фанининг предмети, мақсади ва вазифалари Инвестиция сиёсати


Download 93.26 Kb.
Sana09.02.2023
Hajmi93.26 Kb.
#1179902
Bog'liq
1-мавзу


Мавзу 1. «Инвестиция сиёсати” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
1. «Инвестиция сиёсати” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Фаннинг таркибий тузилиши.
2. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни.

Иқтисодиётни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг турмушини яхшилаш, ижтимоий соҳаларни молиялаштириш учун ҳамма вақт манба талаб этиб келган. Ушбу маблағларларни шакллантиришнинг асосий ҳиссаси бугунги кунда иқтисодиётнинг реал секторининнг зиммасига тушмоқда демак ҳар бир давлат ички ва ташқи манбалардан оқилона фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг реал секторини модернизация ва ривожлантишга маблағларни йўналтириши лозим. Бунда эса давлатнинг инвестицион сиёсатининг ўрни ва аҳамияти жуда ҳам каттадир. “Инвестицион сиёсат” фани аёни шу иқтисодий масалалар ва жараёнларни ўрганишга қаратилган фан ҳисобланади.


Инвестицион сиёсат фанининг предмети – ички инвестициялар ва чет эл инвестицияларини иқтисодиётга киритилишини тартибга солиш, инвестицияларни қабул қилиб олувчи давлат иқтисодиётига маблағларни сафарбар этишнинг ҳаракат йўналишларини белгилаб бериш ва уларни рағбатлантиришни таъминлашда вужудга келадиган иқтисодий жараёнлар ва муносабатларни ўрганади.
Инвестицион сиёсат фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Инвестицион сиёсат ва унинг устивор йўналишларини ўрганиш;

  • Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва уларни жалб этиш имкониятларини ўрганиш;

  • Хорижий инвестицияларнинг қабул қилувчи давлат иқтисодиётига таъсирини ўрганиш;

  • Чет эл инвестицияларини тартибга солишнинг жаҳон амалиётини ўрганиш;

  • Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқий ҳолати йўналишларини ўрганиш;

  • Халқаро савдо ташкилоти доирасида халқаро инвестицион келишувлварни ўрганишдан иборатдир.

2. “Инвестицион сиёсат” фани ихтисослик фани ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган умумметодологик фанлар ва мутахассислик (Ўзбекистон Республикаси бюджет тзими, Давлат молиясини бошқариш, Корпоратив молияни бошқариш, Қурилиш иқтисодиёти, Инвестиция лойиҳалари комплекс экспертизаси, Инвестиция лойиҳаларини бошқариш) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.



Инвестиция сиёсати – бу иқтисодиётнинг устивор тармоқларини ривожлантириш, қўллаб – қувватлаш, марказлашган инвестициялаш жараёнидан номарказлашган инвестиция жараёнига ўтиш, устивор инвестицион лойиҳаларни қўллаб қувватлашга қаратилган механизм, услублар йиғиндиси ҳисобланади. Давлат инвестиция сиёсати мавжуд камчиликларни бартараф этиш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва шу асосда инвестиция иштирокчиларининг эркин ҳаракат қила олишлари учун қулай иқтисодий, инвестицион муҳит яратишга қаратилган.


Инвестиция сиёсатининг устивор йўналишлари деб қуйидагилар ҳисобланади:

  • инвестициялар, улар ҳаракатланиши, инвестиция фаолияти иштирокчилари муносабатлари, уларни тартибга солиб туриш бўйича қулай ҳуқуқий базани яратиш, амалдаги қонунчилик – ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

  • иқтисодий туб ислоҳатларни амалга ошириш, мақсадли инвестицион сиёсатни юргизиш;

  • инвестицион жараённи яхшилаш ва барча инвестицион жараён иштирокчиларининг фаоллигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш;

  • давлат бошқарув органлари, ҳукумат ташкилотларининг назорат этиш функцияларини янада такомиллаштириш.

  • Хорижий инвестицияларнинг уларни қабул қилувчи давлат иқтисодиётига таъсири (тўғридан-тўғри инвестициялар, портфел инвестициялар).

Инвестиция сиёсатини тўғри юритиш ва самарали олиб бориш ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсишининг бош омили саналади. Шу сабабли ўқитиладиган фан бўлажак иқтисодчи-мутахассисларда уларнинг амалий фаолиятида инвестицион сиёсат юритишнинг методологияси ва жаҳон тажрибасини Ўзбекистон амалиётида қўллаш билан боғлиқ зарурий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиради.
Download 93.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling