Фан/модуль коди Fal. Mad. M1104 Ўқув


Download 495.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana17.06.2023
Hajmi495.2 Kb.
#1530354
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 02 Маданиятшунослик 1 курс фан дастури





Фан/модуль 
коди 
Fal.Mad.M1104 
Ўқув 
йили 
2021-
2022 
Семестр 
1-2 
Кредитлар 

Фан/модуль 
тури 
Мажбурий 
Таълим тили 
Ўзбек/рус 
Ҳафтадаги дарс соатлари 

1. 
Фаннинг номи 
Аудитория 
машғулотлари 
(соат) 
Мустақил 
таълим 
(соат) 
Жами 
юклама 
(соат) 
Маданиятшунослик 
30 
30 
60 
2. І. Фаннинг мазмуни. 
Фанни ўқитишдан мақсад – Мазкур фанни ўқитишдан мақсад – 
талабаларни жаҳон маданияти, биринчи навбатда Шарқ маданияти 
ёдгорликлари, хусусан, Марказий Осиё халқларининг бой моддий ва 
номоддий маданий мероси - бетакрор обидалари, мутафаккирлар 
асарларида жамланган маънавий мулки, халқимизнинг барҳаёт удум, 
анъана, турмуш ва фикр тарзини ифодаловчи илмий маълумотлар билан 
таништиришга қаратилган.
Иккинчидан, 
тарихий 
ҳақиқатни 
қарор 
топтириш, 
ўтмиш 
аждодлардан қолган моддий ва номоддий меросини ўрганиш ва ўргатиш 
асосида, юрт истиқболи - ёш авлодни миллий фидойилик руҳида 
тарбиялаш, уларда ўзликни англаш, Ватан туйғуси, она юрт ғурури-
шарқона қадриятлар асосида миллий тафаккур ва дунёқарашни 
шакллантириш ҳамда умумназарий билимларнинг амалий фаолиятдаги 
аҳамиятини англашдан иборат. 
Фаннинг вазифаси – инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги 
фаолиятини ҳамда кишиларнинг маънавий турмушига ва маданиятга оид 
барча жараёнларни тадқиқ қилиш; 
- талабаларнинг турли тарихий давр маданиятлари ва ижтимоий-
маданий гуруҳларнинг урф-одат ва турмуш тарзи тўғрисидаги билимлар 
билан бойитиш. Маданий турмуш воқеликларини ягона мазмун асосида 
англашга ёрдам бериш. Кўплаб бетакрор ва мустақил маданиятлардан 
ташкил топган жаҳон цивилизatsiясининг бирлиги ва хилма-ҳиллигини 
кўрсатиш; 
- талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларга янги 
маълумотлар бериш билан бирга, ёшларда маданият воқеликлари билан 
муносабатда бўлиш малакасини ҳосил қилиш; 
- талабаларга жаҳон маданияти ва унинг таркибий қисми бўлган янги 
Ўзбекистон маданиятининг ривожланиш тарихи, хусусиятлари, ўзаро 
алоқадорлиги муаммо ва истиқболлари тўғрисида билим, кўникма ва 
малакаларни шакллантириш, миллий, этномаданият ва ўзга миллатлар 
маданияти, қадрият ва бағрикенг(толерант)лик, ҳурмат руҳида тарбиялаш 
кабилардан иборатдир.



Download 495.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling