Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Акцептли-рамбурсли кредитнинг
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
Акцептли-рамбурсли кредитнинг маъноси шундаки, экспорт қилувчининг вексели учинчи мамлакат банки томонидан акцептланади ва импортёр векселда кўрсатилган йиғиндини акцептланган банкига ўтказади.
Маълумки, хусусий банклар ҳам ҳалқаро ташкилотлар (Ҳалқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё ривожланиш банки ва бошқалар) каби ҳалқаро кредитлар берадилар. Аммо уларнинг кредитларнинг бериш шартлари бир-бириникидан жиддий фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагилардан иборат: ҳалқаро ташкилотлар, одатда, узоқ муддатли кредитлар беради. Хусусий банклар эса, асосан қисқа муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади; ҳалқаро ташкилотлар берадиган кредитларнинг фоиз ставкаси кичик. Одатда, йилига 7-9%ни ташкил қилади. Хусусий банкларники эса нисбата юқори, кўпчилик ҳолларда 18-20%дан иборат бўлади; ҳалқаро ташкилотлар иқтисодиётни барқарорлаштириш дастур-лари асосида кредит беради. Бунда аниқ дастурлар уларнинг экспертлари томонидан кўриб чиқилади. Бундан ташқари ҳалқаро ташкилотлар кредит олувчи мамлакатлардан маълум кўрсаткичларга – бюджет дефицитини ялпи миллий маҳсулотга нисбатан маълум нисбатини, инфляциянинг ойлик даражаси ва ҳоказоларга риоя этилишини талаб қилади; хусусий банклар эса, бу тахлитдаги дастурларга, кўрсаткичларга риоя қилишни талаб этмайди; хусусий банклар берадиган ҳалқаро кредитлар ҳажмида таъминланган кредитларнинг салмоғи катта бўлади. Ҳалқаро ташкилотларнинг кредитида эса аксинча, уларнинг салмоғи, одатда, кичик бўлади. Кредит жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини пулларга эҳтиёжманд бўлган субъектлар ўртасида тақсимлайди. Бу тақсимлаш жараёни қайта тақсимлаш дейилади, чунки бу маблағлар молия категорияси ёрдамида бирламчи тақсимлаш жараёнидан ўтган маблағлардир. Бизга маълумки, молия категорияси ёрдамида миллий даромад дастлабки тақсимланганда тўрт йирик қисмга бўлиниб кетади: моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи; моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналарнинг фойдаси; банклар берган кредит учун фоиз ставкаси; - ер эгаларининг ер рентаси. Бу пул маблағлари банкларнинг кредит ресурслари учун манба ҳисобланади. Масалан, иш ҳақини олайлик, корхоналарда иш ҳақи, одатда, ойига 2 марта тўланади. Иш ҳақига мўлжалланган маблағлар ишлатилгунга қадар кредит бериш мақсадларига ишлатилиши мумкин. Ёки корхоналар фойдаси ҳисобидан ташкил этиладиган фондларни олайлик. Улар ҳам кредит ресурси сифатида ишлатилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирлари кучайтирилди. Хусусан, 2009 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди (8.2.1-расм). Маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилаётган кредитлар миқдори 2001-2009 йиллар мобайнида деярли 11 баробар ўсган. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling