Фанни ўқитишнинг долзарблиги


“Баркамол авлод йили” давлат дастурида ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган чоратадбирлар


Download 1.87 Mb.
bet13/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

1.7. “Баркамол авлод йили” давлат дастурида ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган чоратадбирлар


Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларда чуқур билимли, юксак савияли, янгича фикрлайдиган ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш барчамизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз ҳисобланади. Чунки:

  1. бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади;

  2. бугунги ёшлар – эртанги кунимизнинг, келажагимизнинг бунёдкорларидир;

  3. бозор иқтисодиётининг асосини ташкил этувчи тадбиркорлик фаолияти ўз моҳиятига кўра таваккалчилик, ҳаракатчанлик, ишбилармонлик каби сифатларни тақозо этадики, буларнинг аксарияти кўпинча ёшларда мужассамлашган бўлади;

  4. инсон меҳнатининг сермаҳсуллиги даражаси, унинг яратувчанлик қобилияти ёшлик даврида нисбатан юқори бўлади.

Жамиятимизда кўп укладли иқтисодиётнинг шаклланиши ва хусусий тадбиркорлик секторининг вужудга келиши ёшларнинг эркин касб танлаш, истаган фаолият тури билан шуғулланиши учун кенг имконият яратиб беради. Айниқса, уларнинг иқтисодиётдаги соғлом рақобатнинг манбаи сифатидаги кичик корхоналарни ташкил этишдаги роли бу борада улкан салоҳият ҳисобланади.
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик ёшларимизнинг иқтисодий фаоллик, тадбиркорликни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари етарли бўлмаяпти. Баъзида бу фаолиятга интилиш бўлгани билан, маълум маслаҳатлар, йўл-йўриқ ва молиявий қўллабқувватлаш борасида тақчилликлар сезилмоқда. Шунга кўра, фикримизча, мамлакатимиздаги ёшларнинг иқтисодий фаоллигини янада кучайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш жуда муҳим ҳисобланади:

  1. Мактаблар, ўрта-махсус билим юртлари ҳамда олий ўқув юртларида иқтисодий ва ҳуқуқий таълим беришни янада кучайтириш.

  2. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ёшларнинг ижодий марказлари, конструкторлик ва технологик бюролари, илмий ғояларнинг амалий татбиқини йўлга қўювчи бўлинмаларни ташкил этиш.

  3. Республикадаги ёшлар билан шуғулланувчи муассасалар, жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг ўз мақсад йўналишидан келиб чиққан ҳолда фаолиятларини жонлантириш.

  4. Мамлакатимиздаги корхоналарнинг ўқув юртларидаги бўлғуси мутахассислар билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш.

  5. Корхоналарда ёшларнинг ўз ижодий ва ички имкониятларини тўлиқ намойиш эта олишлари, моддий, маданий ва маиший эҳтиёжларини қондира олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

  6. Республика шаҳар ва туманларидаги меҳнат билан бандлик хизматлари фаолиятида ёшларга алоҳида эътибор ажратиш, ўзига хос ижтимоий гуруҳ сифатидаги хусусиятларини назарда тутган ҳолда турли йўналишдаги хизматларни ташкил этиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг амалга оширилиши ёшларнинг мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришдаги ҳиссаларини янада оширишда, уларнинг миллий мафкура ҳамда умумхалқ манфаатларининг фаол курашчисига айланишида муҳим омил вазифасини бажаради. Шунингдек, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари битирувчилари ва қишлоқ ёшларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг фаол тадбирларини амалга ошириш муҳим ҳисобланади (1.7.1-расм).


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling