Фанни ўқитишнинг долзарблиги


-жадвал. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари


Download 1.87 Mb.
bet67/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

6.1.1-жадвал. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари
(2010 йил 1 январь ҳолатига, бирликда)

Инфратузилма объекти номи

Сони

Тижорат банклари филиаллари

1042

Минибанклар

2318

Ахборот-маслаҳат марказлари

262

Консалтинг марказлари

327

Аудитор фирмалари

113

Ўқув марказлари

917

Баҳолаш компаниялари

138

Товар хом ашё биржасининг савдо майдончалари

204

Микрокредит ташкилотлари

32

Кредит уюшмалари

103

Бизнес-инкубаторлар

34

Суғурта ташкилотлари

32

Брокерлик идоралари

1424

Жадвалдан кўринадики, бугунги кунда мамлакатимиз кичик бизнес соҳасига ўндан ортиқ турдаги 8 мингга яқин инфратузилма муассасалари хизмат кўрсатиб, фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.
Бизнес-мактаб – тадбиркорларни, кичик корхоналарнинг раҳбарларини, кичик корхоналар учун мутахассисларни, ишсизларни, ўз ишини очмоқчи бўлган бошқа фуқароларни, кичик тадбиркорликнинг ривожланиши учун масъул бўлган хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи тузилма.
Ўқув-амалий марказлари – кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бозор иқтисодиёти учун кадрлар тайёрлашнинг кенг миқёсли дастурини амалга оширувчи тузилма.
Бизнес-инкубаторлар – махсус танлаб олинган кичик корхоналарни ўз майдонларига жойлаштирувчи ва уларга маслаҳат, ўқитиш ва офис хизматларини кўрсатувчи тузилмалар.
Ижтимоий-амалий марказ – иш билан банд бўлмаган аҳоли ва ишсизлар ўртасида кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш билан шуғулланувчи, одатда бандлик марказлари қошида ташкил этилувчи тузилма.
Технопарк – ўз ҳудудида кичик инновацион корхоналарни яратиш ва ривожлантириш орқали илмий салоҳиятдан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ташкил этилувчи тузилма.
Бизнес-марказ – тадбиркорлар ва бизнесменларга сервис хизматлари кўрсатувчи тузилма.
Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва техникавий лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият.
Аудиторлик компанияси – бу турли йўналишдаги фирмаларнинг бозор ва бизнес соҳасидаги имкониятларини аниқлаб берувчи молияхўжалик фаолиятини ялпи тафтиши билан шуғулланувчи муассаса.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling