Temperament
Shaxsning individual xususiyatlari:
Hozirgi zamon psixologiya fanining quyidagi printsiplari ko`rsatib o`tish mumkin:
determinizm printsipi
psixikaning faoliyatda rivojlanishi printsipi
ong va faoliyat birligi printsipi
Determinizm printsipiga ko`ra – psixika yashash sharoiti bilan belgilanadi va yashash sharoiti o`zgarishi bilan o`zgaradi. Inson psixikasining taraqqiyotiga esa ishlab chiqarish usullari, ijtimoiy tarixiy omillar ta`sir qiladi
Ong va faoliyat birligi – ong va faoliyat bir-biriga qarama-qarshi emas, ular bir butunlikni tashkil qiladilar. Ong faoliyatning ichki rejasini, uning dasturini tashkil etadi
Psixikaning faoliyatda rivojlanishi printsipiga ko`ra – psixika taraqqiyot mahsuli, faoliyat natijasi deb qaraladi. Faoliyat jarayonida (o`qish, o`yin, mehnat) odam ijtimoiy tajribani o`zlashtiradi, bu esa psixik taraqqiyotning faqat insongagina xos shaklini tarkib toptiradi
Методология
(юнонча methodes – билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, logos - тушунча, таьлимот) амалий фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги таьлимотдир. Методлар – психологияни ўрганиш усуллари ва йўллари йиғиндиси, «Метод» бу билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинштейн).
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган
А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитьюд, комплекс методлари киради
Б) эмперик гуруҳга - кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, социометрия
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медицина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади
Бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар
Do'stlaringiz bilan baham: |