Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият»
Download 29.61 Kb.
|
1 ММ
2.Асосий тушунчаларининг таърифи
Чиқиндишунослик фани экология ва табиатдан фойдаланиш иқтисдоиёти фанлари туташган чегараларда шаклланаётганлигига боғлиқ ҳолда унинг тушунчаларининг таркиби ва янги тизими аппарати ривожланиб бормоқда. Ушбу фан тушунчаларининг асосини «чиқинди», «экологик-иқтисодий муносабатлар» каби фундаментал терминлар ташкил этади. Бошқа тушунчалар эса уларга асосланган ҳолда шаклланади ва ривожланади, ушбу фундаментал тушунчаларни тўлдиради, мазмунини бойитишга хизмат қилади. Тушунчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тўғри тушуниб олиш ва билиш ушбу фан асосларини ўрганишнинг асоси ва ғоят муҳим шартидир. Чиқиндилар кенг маънода инсониятнинг хўжалик фаолияти, энергия олиш, одамнинг ҳаёти ва фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган ва атроф муҳитга чиқарадиган хилма-хил қолдиқлар ва ўзининг истеъмол ҳусусиятларини йўқотган маҳсулотлар ва буюмлар ташланмалари мажмуасини ўз ичига олади. Уларга маъиший-рўзғор чиқиндилари, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа тармоқларнинг атмосфера ва гидросфера, литосферага тушадиган чиқиндилари, атроф муҳитга чиқариб ташланадиган нефть ва нефть маҳсулотлари оқавалари, оғир металлар ва заҳарли моддалар, атом электр станциялари чиқиндилари ва бошқалар киради. Чиқиндиларни камайтириш ва йўқотиш, улардан рационал фойдаланиш глобал муаммога айланган. Ўзбекистонда ҳам кўплаб чиқиндилар тўпланиб қолган, улар табиий муҳит ва иқтисодиётга катта зарар етказаётир. Чиқиндилар ва иккиламчи ресурслар тушунчалари амалиётда деярли бир хил маънода қўлланилади. Иккиламчи ресурслар моддий ва энергетика ресурсларига бўлинади. Иккиламчи моддий ресурсларга халқ хўжалигида шаклланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари киради. Улар халқ хўжалигида қайта фойдаланиш мумкин бўлган ресурслар қаторига киради. Энергетика иккиламчи ресурслари ўзига хос бўлиб, улар ҳавога чиқарилган иссиқлик энергия ресурслари ҳисобланади. Улардан халқ хўжалигида утилизация қилиб фойдаланиш мумкин (саноат ва коммунал хўжалигида). Шундай қилиб иккиламчи ресурслар чиқиндилар асосида олинадиган ва бевосита ёки билвосита халқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган ресурслар маъносини билдиради. Чиқиндилар тушунчаси иккиламчи ресурслар тушунчасига нисбатан кенг маънони билдиради ва маиший (коммунал ва ахлатлар), газсимон, фойдаланилмайдиган чиқиндилар, истеъмол, ишлаб чиқриш (саноат), радиактив, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, қаттиқ, заҳарли чиқиндиларни ўз ичига олади. Чиқинди тушунчаси фойдаланиш мумкин бўлган ва фойдаланилмайдиган чиқиндилар мажмуасидан иборатдир. «Чиқинди» ва «иккиламчи ресурс» тушунчалари бир-бирини тўлдиради. Шу сабабдан амалиёт нуқтаи назаридан ҳар икки тушунчадан бир хил маънода (синоним) фойдаланиш мумкин ва ушбу ўқув қўлланмада улар айнан шу маънода ишлатилган. Download 29.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling