Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият»
Бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ўзаро алоқалари
Download 29.61 Kb.
|
1 ММ
- Bu sahifa navigatsiya:
- УНИНГ ОБЪЙЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ Илмий-тадқиқот методлари
3.Бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ўзаро алоқалари
Чиқиндилар муаммоларининг комплекс характери, Чиқиндишунослик фани тадқиқот объектининг интегратив хусусияти унинг иқтисодиёт, табиий, техника, ҳуқуқий ва бошқа фанлар билан яқин алоқаларда бўлишини, уларнинг тадқиқот натижалари ва ютуқларидан мақсадли фойдаланишни тақазо этади. Чиқиндилар фанлараро муаммолар қаторига киради. Шу сабабдан ушбу фан ва ўқув предмети чиқиндилар муаммосига фанлараро ёндошувга асосланиши лозим. Чиқиндиларни ўрганишда унинг экологик, иқтисодий, ижтимоий, тиббий, шаҳарсозлик, ҳуқуқий, техник-технологик, халқаро ва бошқа йўналишларини тўла ва тўғри тушуниш талаб қилинади. Чиқиндишунослик фани табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг тармоқ йўналиши сифатида умумиқтисодий, тармоқлар иқтисодиёти, статистика, иқтисодий кибернетика, минтақавий иқтисодиёт, режалаштириш ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, ўз тадқиқотларида уларнинг назарий ва амалий ёндошувларидан кенг фойдаланилади, уларнинг ютуқларига асосланиб ривожланади. Ушбу фан табиий фанлар (экология, биология, геология, агрономия, физика, кимё, математика ва бошқалар) назарияси ва амалиётига асосланади, уларнинг ютуқларидан чиқиндилардан фойдаланишнинг оптимал илмий-амалий ечимини топишда кенг фойдаланади. Шунингдек бу фан техника ва технология фанлари билан бевосита боғлиқ. Чунки чиқинди муаммоларини энг янги техника ва технологик ютуқлардан фойдаланмасдан ҳал этиб бўлмайди. Шунингдек чиқиндиларни ўрганиш тиббиёт, шаҳарсозлик, ҳуқуқ, география, геология ва бошқа фанларнинг ютуқларидан кенг фойдаланишни ҳам тақазо этади. УНИНГ ОБЪЙЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ Илмий-тадқиқот методлари Чиқиндишунослик фани ўз тадқиқотларида илмий, умумиқтисодий, махсус тадқиқотлар методларидан кенг фойдаланиш асосида ўзининг мақсад ва вазифаларини амалга оширади. Бу фан билишнинг умумий фалсафий методи ҳисобланган диалектика методига асосан ўз тадқиқот предметини ҳар томонлама, ривожланишда, зиддиятларнинг пайдо бўлиши ва ҳал этилиши нуқтаи назаридан тадқиқ этади. Зиддиятлар – ривожланиш манбаи бўлиб ҳисобланади. Унга асосланиб амалиётни билиш эса фан назариясини бойитади. Чиқиндишунослик фанини ўрганиш ва уни ривожлантириш чиқиндилардан фойдаланиш амалиётини ўрганмасдан ва илғор тажрибани илмий умумлаштиришмасдан, прогрессив тенденцияларни аниқламасдан амалга ошмайди. Ушбу фаннинг энг муҳим илмий тадқиқот методлари қаторига тизимли таҳлил ва синтез, гуруҳлаштириш, экологик-иқтисодий баҳолаш ва қиёсий таҳлил, хисоб-таҳлил, баланс, иқтисодий-математик, норматив методлари ва бошқалар киради. Махсус методлардан чиқиндиларни экологик-иқтисодий таҳлил этиш, типология ва классификация, экологик экспертиза, натура тадқиқотлари, экологик-иқтисодий методларни кўрсатиш мумкин. Тадқиқотларда норматив методлар асосий ўринни эгаллайди. Айниқса чиқиндиларнинг хосил бўлиш нормативи маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилаётганда ёки бошланғич хомашё бирлигидан ҳосил бўладиган муайян турдаги чиқиндилар белгиланган миқдорини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилади. Нормативлар йўл қўйиш мумкин бўлган чегараларни аниқлашга имкон беради. Download 29.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling