Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият»
Fanning ahamiyati va asosiy vazifalari
Download 29.61 Kb.
|
1 ММ
1.5.Fanning ahamiyati va asosiy vazifalari
Чиқиндишунослик фанини ўрганиш жараёнида олинган билимлар иқтисодий йўналишдаги мутахассисларни, биринчи навбатда иқтисодчи-экологларни фундаментал, ҳар томонлама тайёрлашнинг асосий шартидир. Ушбу фанни ўрганиш чиқиндиларнинг мамлакат иқтисодиётига, экологик вазият ҳолатига таъсирини ҳар томонлама тўғри тушунишга, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги экологик-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш механизмлари ва йўналишларини билиб олишга, уларни амалиётда қўллаш малака ва кўникмаларига эга бўлишига имкон беради. Ушбу фанни ўрганишнинг асосий мақсади – талабаларни экология ва иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро алоқаларда, экологик-иқтисодий муносабатларда чиқиндилар ҳосил бўлиши хусусиятларини ҳар томонлама тўлиқ билиб олишга ва улардан амалий муаммоларни ҳал этишда рационал фойдаланишга ўргатиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишни тадқиқ этишда унинг кўп омилли, фанлараро хусусиятларини ҳисобга олиш асосида муаммолар ечимини топиш, ушбу соҳа бўйича бошқарув принциплари, методларини билиш ва уларни амалиётда қўллашга ўргатишдан иборат. Чиқиндишунослик фанининг асосий вазифалари бозор иқтисодиёти талаблари, мамлакатнинг барқарор ривожланишга ўтиш стратегияси ва тактикаси, уларни турли бошқарув бўғинларида амалга ошириш хусусиятлари билан белгиланади. Бу вазифаларни бажаришда табиат муҳофазаси бўйича миллий қонунчилик, иқтисодиётни экологиялаштириш, барқарор ривожланишга ўтишнинг иқтисодий-экологик механизмларини таъминлаш талаблари асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу фаннинг асосий вазифалари қаторига қуйидагилар киради: чиқинди билан боғлиқ ишларни табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаларини оптималлаштириш нуқтаи-назаридан ҳар томонлама комплекс ўрганиш ва чиқиндилар хосил бўлиши ва ҳаракати хусусиятларига мос тушадиган ва табиат муҳофазаси талабларига жавоб берадаган йўналишдаги экологик-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқариш; чиқиндилар билан боғлиқ бўлган ҳозирги экологик-иқтисодий вазиятни таҳлил этиш ва чиқиндиларнинг зарарини ва иқтисодий қийматини аниқлаш; чиқиндиларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини аниқлаш ва уларни бартараф этиш методларини ишлаб чиқариш; чиқинди муаммолари ечимларини топишда инвестиция ва структуравий сиёсатнинг таъсирини ўрганиш ва бу соҳада экологик устувор йўналишларни тавсия этиш; чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва ҳаракати тизимини экологик-иқтисодий бошқариш ва табиат муҳофазаси методларини ўрганиш ва уларнинг устувор йўналишларини белгилаш; чиқиндилар соҳасида экологик тадбиркорлик, чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш корхоналарини ташкил этиш, чиқинди товарлари ва хизматлари бозорини ташкил этишни ўрганиш ва бу соҳада тавсиялар ишлаб чиқиш; чиқиндилар бўйича тадбирлар самарадорлигини ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш; чиқиндилар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва бошқалар. Download 29.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling